Таълим вазирлиги қaрши мухaндислик иқтисодиёт институти


Ахборотлаштирилган бошқарув тизимлари


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet32/68
Sana01.03.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1238721
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   68
Bog'liq
Kitob 7516 uzsmart.uz

8.4.Ахборотлаштирилган бошқарув тизимлари 
Ахборотни йиғиш ва қайта ишлаш жараёни электрон ҳисоблаш 
техникасини қўллаш натижасида сифат жиҳатдан ўзгаради. Электрон 
ҳисоблаш техникасининг муҳим аҳамияти шундан иборатки, у тарихий 
парадоксни ечиш учун техник база бўлиб хизмат қилади. Замонавий ишлаб 
чиқариш, техника ва илм фан инсондан шундай тезлик талаб қиладики, бу 
унинг жисмоний ва психологик имкониятлари чегарасидан юқори. Электрон 
ҳисоблаш техникаси катта ҳажмдаги ахборотларни тезлик билан қайта 
ишлашни таъминлайди ва раҳбарларга бошқарув қарорларини тайёрлаш ва 
қабул қилишда ёрдам беради. 
Электрон 
ҳисоблаш 
техникасининг 
кенг 
имкониятлари 
автоматлаштирилган бошқарув тизимларида янада тўлиқ амалга оширилади. 
Улар бошқарувнинг илмий асосланганлигини чуқур-лаштиради, чунки:
қарорлар қабул қилиш раҳбарнинг субъектив фикри ва хиссиётига боғлик эмас, 
балки фойдаланилган амалдаги ва кутилаётган холатларнинг миқдор 
характеристикаларида асосланади. Автоматлаштирилган бошқарув тизимлари 
раҳбари-ятни катта жорий ишларни механик бажарилишидан озод қилишга ва 
муҳим истиқболли бошқарув масалаларини ижодий ҳал қилишга эътибор 
қаратишга ёрдам беради. Автоматлаш-тирилган бошқарув тизимлари бошқарув 


54 
тезкорлигини ошириб, бошқарув жараёнида инсоннинг фаол иштирокини 
назарда тутади. Айнан инсон қўшимча ахборотни ҳисобга олиб, турли 
вариантлар баҳоси асосида оҳирги ҳал қилувчи қарорни қабул қилади.
Замонавий илм-фан ва техника инсонни рад этмай ва уни алмаштирмай, 
ижтимоий жараёнларни бошқаришда катта роль ўйнайди. Даврий фан-техника 
ютуқлари бошқарувни мақбул-лаштириш, бошқарув муаммоларини ечиш 
жараёнларини муво-фиқлаштиришда янги имкониятларни очади. Табиийки, бу 
имкониятлар ижтимоий муносабатлар характерига боғлик ҳолда турлича 
амалга оширилади.
Бу йўналишда электрон ҳисоблаш техникасининг имконият-лари 
ҳақиқатдан 
ҳам 
жуда 
катта. 
ЭҲМларни 
бошқарувда 
етарлича 
қўлланилмаслигини сабабларидан бири шундан иборатки, улар маъмурий 
тизимлар фаолиятини яхшилаш учун ишлатилади, лекин ижодий масалаларни 
ҳал қилишга мўлжалланмаган. Буни ЭҲМларни бошқарувда қўллаш 
тажрибасини ўтказган америкалик тадқиқотчилар ҳам тан олишади. ЭҲМлар 
америкаликлар бизнесида маъмурий ва ҳисоб ишларини бажаргани билан, улар 
ҳозиргача компанияларнинг муҳим тезкор муаммоларига етарлича таъсир қила 
олмайди. Айнан шу ерда ЭҲМнинг ўлкан салоҳиятли имкониятлари ётибди. 
Ҳозир ечилиши керак бўлган асосий назарий ва амалий муаммо шундан 
иборатки, бошқарув бўйича муҳим фаолият - стратегик қарорлар қабул 
қилишга замонавий бошқарув техни-касини қандай киритиши керак. Бу 
бошқарувда туб ўзгариш унинг самарадорлигини сифатли ошириш манбаи 
бўлади.
Электрон ҳисоблаш техникасининг ахборотни қайта ишлаш ва қарорлар 
қабул қилиш жараёнида ролининг ортиши тахлил ва қарорнинг инсоний 
услублари четлатилади дегани эмас. Бундай услублар сирасига ахборотни 
фильтрлаш ва баҳолаш, муқобил-ларини танлаш модель ва рақамли 
шакллардан фойдаланиш кабилар киради. Баҳолаш ва қарор қабул қилиш
инсон услублари кейин ҳам ўз аҳамиятини сақлаб қолади, лекин электрон 
ҳисоблаш техникаси очиб берадиган имкониятлар ҳисобига бойитилади ва 
кучайтирилади. 
Қисқа хулосалар 
Ижтимоий менежмент илмий усулларининг моҳияти. Уларнинг ўзаро 
алоқаси ва устивор йўналишлари. Ижтимоий лойиҳалаштириш, башоратлаш, 
ахборот таҳлили тизимларидан тўлиқ фойдаланишда замонавий ижтимоий 
менежментининг зарурати. Ижтимоий менежментда ўз-ўзини бошқариш, ўз-
ўзини назорат қилиш ва илмий усулларнинг ўзаро мослиги. 

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   28   29   30   31   32   33   34   35   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling