Таълим вазирлиги қaрши мухaндислик иқтисодиёт институти
Download 0.82 Mb. Pdf ko'rish
|
Kitob 7516 uzsmart.uz
7.3.
Ўз-ўзини бошқариш Ўз-ўзини бошқариш муаммосини ўрганишда қатор саволлар пайдо бўлади: ўз-ўзини бошқаришни қандай тушуниш керак ва уни намоён бўлишининг ички ва ташқи шакллари қандай? Замонавий шароитларда ўз- ўзини бошқаришнинг ривожланиш даражаси қандай? Режалаштириш тизими, 48 ташкилий тузилма, ҳўжалик ҳисоби муносабатлари ўз-ўзини бошқаришнинг ривож-ланганлик даражасига қандай боғлиқ? Ўз-ўзини бошқариш инсоннинг, меҳнат жамоасининг бошқарув фаолиятининг объектидан унинг субъектига айланиш жараёни сифатида намоён бўлади. Бу бошқарувни ташкил қилишнинг алоҳида варианти бўлиб, бунда унинг ҳар бир иштирокчиси унга берилган ваколатлар доирасида масалаларини ўзи ҳал қилади. Янги ҳўжалик механизми ижтимоий ташкил этишнинг турли босқичларида ўз-ўзини бошқаришнинг ўрнатилиши ва ривож-ланиши кафолатини кўзда тутади. Бозор тузилмаларида ўз-ўзини бошқариш характери унинг намоён бўлишидан қатъий назар ўз-ўзини бошқаришнинг ривожланиши ва мукаммалланиши учун кўмаклашади. Чунки ишлаб чиқариш жараёни ҳар бир иштирокчисининг шахсий иқтисодий ва ижтимоий манфаати ташкилотни бошқариш самарадорлигига боғлиқ. Жамоавий моддий ва маънавий ман- фаатдорлик барча бошқарув субъектларини жамият фаолиятининг барча жабхаларида, жамоатчилик асосида бошқарув қарорларини қабул қилиш ва амалга оширишда қатнашишга чорлайди. Меҳнат ва истеъмол устидан назорат ва ҳисоб-китобни ўтказишда иштирок этиш, товар-моддий қимматликларни сақлаш мажбурий бўлиб қолади. Шундай қилиб назорат функцияси ўз-ўзини назорат қилишга айланади. Ўз-ўзини бошқариш нафақат бошқарув субъекти томонидан у ёки бу қарорларни мустақил қабул қилишни, балки уларнинг бажарилишини ҳам назарда тутади. Ундан ташқари, жамоанинг ҳар бир аъзоси қарорларнинг бажарилиши юзасидан шахсий масъулият ҳис қилади. Ўз-ўзини бошқариш фақат ҳар бир ишчи ёки меҳнат жамоаси ўзини мулк субъекти сифатида иқтисодий шароит-лардагина амалга ошириш мумкин. Ўз- ўзини бошқариш шароитларида меҳнат билан бошқарув мулкий муносабатлар орқали бирлашади. Чунки уларнинг амалга ошишининг иқтисодий шакли бўлиб корпоратизм ҳисобланади. Лекин корпоратив ўз-ўзини бошқариш катта меҳнат билан амалга оширилади. Жараённинг секинлашувида умумий сабаб-лари билан бир қаторда меҳнат жамоалари ичида индивидуал сабаблар ҳам мавжуд. Ундан ташқари, амалда мустақиллик ва ўз-ўзини бошқариш орасидаги муносабатни аниқлаш мушкул. Жамоа иштирокидаги бошқарув таҳлили шуни кўрсатдики, ишловчиларнинг бир қисми бошқарув билан фаол шуғулланади, қолган қисми (кўпчилиги) эса суст. Меҳнат жамоаси етарлича миқдорда ахборотга эга бўлмай туриб нафақат бошқарув қарорлари қабул қилиш, балки уларни тайёрлаш ва амалга оширишда қатнашиш, назорат функциясини сифатли бажариш имкониятига эга бўлмайди. Шундай қилиб, бозор муносабатларига ўтиш даврида ташкилий- иқтисодий ўзгаришлар билан бир қаторда демокра-тиялаштириш ва ўз-ўзини бошқариш муаммолари биринчи ўринга кўтарилмоқда. Меҳнат жамоаси 49 ташкилотнинг ўз-ўзини бошқариш тизимига киргандагина ўз-ўзини бошқариш имконияти туғилади. Умуман, одамларни мажмуавий рағбатлантириш техникаси учта асосий гуруҳ усулларидан иборат: 1) ишловчиларга йўналтирилган усуллар. Уларга қуйидагилар киради: а) ишловчи олдига аник мақсадларни қўйиш (масалан, ишлаб чиқариш меъёрини оширган ишчиларга мукофотлар тўланади); б) хулқ-атвор модификацияси (инсон хулқ-атворини яхшилаш мақсадида мукофот ва жазо қўллаш); в) қайта тайёрлаш (истиқболли мутахассисларни ташкилот ҳисобидан ўқитиш); 2) ишга йўналтирилган усуллар. Булар: а) иш жойларини мукаммаллаштириш ва ишловчилар фаолияти соҳасини кенгай-тириш; б) эгилувчан иш графиги (бундай иш режимида ишловчи, иш бошлаш ва тугатиш вақтини мустақил режалаштиради; в) уй офислари ва телекоммуникацияни ташкил этиш (офисга уланган телефон, компьютер ёки факсда уйда ишлаш); г) ишдан бўшатишлар сонини камайтириш услублари сифатида иш вақтини қисқартириш ва функционал оғирликни бўлиш; 3) ташкилотга йўналтирилган усуллар. Уларга қуйидагилар киради: а) хизматчилар ваколатларини кенгайтириш (ишловчи-ларга ташкилотнинг кундалик ишларида қатнашиш учун кенг имкониятлар бериш); б) мақсадларга эришишда иштирок этиш (жамоа ишининг мувоффақиятли натижалари учун мунтазам пул мукофотлари олиш). Қисқа хулосалар Ижтимоий менежмент усуллари моҳияти. Бошқарув таъсири усуллари йиғиндисида уларнинг ўрни ва роли. Бошқарувнинг ташкилий -маъмурий усуллари, ижтимоий менежмент таъсири остида уларнинг ўзгариш тенденциялари. Ўз-ўзини бошқариш - ижтимоий менежментнинг энг самарали усулларидан бири. Турли усулларни бирлаштириш зарурати - ижтимоий менежмент тамойили. Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling