Таълим вазирлиги қaрши мухaндислик иқтисодиёт институти


Менежментнинг ижтимоий услублари


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet26/68
Sana01.03.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1238721
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   68
Bog'liq
Kitob 7516 uzsmart.uz

7.2.Менежментнинг ижтимоий услублари 
Менежментнинг ижтимоий услублари ижтимоий меъёрдаги, ижтимоий 
назорат, маънавий рағбатлантириш кенг спектрини ўз ичига олади. Ижтимоий 
меъёрлаш услублари турли ижтимоий гуруҳлар, жамоалар ва алоҳида 
ишловчилар ўртасидаги ижтимоий муносабатларни тартибга солишга имкон 
беради. Ижтимоий-сиёсий услублар ижтимоий таълим ва ишловчиларни 
ижтимоий бошқарувда иштирок этишга жалб қилишни ўз ичига олади. 
Ижтимоий меъёрларнинг аниқ услубларига ички меҳнат интизоми қоидалари, 
фирма ичидаги одоб қоидалари киради. Ижтимоий назорат услублари
ижтимоий муносабатларни ва манфаатларни намоён қилиш ва назоарт қилиш 
йўли билан тартибга солиш учун қўлланилади. Маънавий рағбатлантириш 
услублари касбий фао-лиятда маълум муваффақиятларга эришган жамоалар, 
гуруҳлар, алоҳида ишловчиларни рағбатлантириш учун қўлланилади. 
Бошқарувнинг ижтимоий услублари жамоани шаклланиши ва 
ривожланиши жараёнларига, унинг ичида содир бўладиган жараёнларга таъсир 
этишнинг ижтимоий-психологик услубла-ридан иборат. Мазкур услублар 
таркибида расмий ва норасмий гуруҳлар, шаҳс роли ва мақоми ўзаро 
муносабатлари тизими, ижтимоий эҳтиёжлар ва бошқа ижтимоий-психологик 
жихатлари бўлган жамоаларда амал қилувчи ижтимоий-психологик меха-
низмнинг қўлланишига асосланади. Бошқарувнинг ижтимоий-психологик 
усублари биринчи навбатда таъсир йўналишини аниқловчи тавсифи билан 
фарқланади. Рағбатлантириш усуллари орасида қуйидагилар ажратилади: 
тушунтириш, кўндириш, тақлид қилиш, қизиқтириш, мажбурлаш ва бошқалар. 
Инсоннинг ўсиб бораётган ижтимоий эҳтиёжларини таъминлаш ижтимоий-
психологик услубларни қуллашнинг мақсади ҳисобланади. 


46 
Бошқарувнинг психологик услублари персонални оқилона танлаш ва 
жойлаштириш йўли билан одамлар орасидаги муносабатларни тартибга 
солишга йўналтирилган. Уларга кичик гуруҳларни тўлдириш, меҳнатни 
яхшилаш, касбий танлаш ва ўқитиш услублари киради. Кичик гуруҳларни 
тўлдириш услублари ишловчилар ўртасидаги мақбул миқдори ва сифат 
муносабат-ларини аниқлашга имкон беради. Меҳнатни яхшилаш услуб-ларига 
ёруғлик, мусиқа психологик таъсирини қўллаш, ижодий жараёнларни 
кенгайтириш ва бошқалар киради. 
Умуман олганда ижтимоий ва психологик услубларга ижтимоий 
ривожланиш қонунлари ва психологик қонунларига таянадиган бошқарув 
таъсири усуллари киради. Бу ерда ижтимоий ва психологик жараёнлар таъсир 
объекти ҳисобланади. 
Бошқарувнинг иқтисодий услублари иқтисодий қонунлар талабларини 
амалга ошириш асосида бошқарувнинг иқтисодий мақсадларига эришиш 
усулларидан иборат. Бошқача қилиб айтганда, замонавий менежментнинг 
иқтисодий услублари деганда барча иқтисодий қонунлар ва бозор иқтисодиёти 
категориялари тизимидан фойдаланишга асосаланган иқтисодий ҳисоб-китоб 
тушунилади. 
Бошқарувнинг кўпгина иқтисодий услублари ичида, масалан, иқтисодий 
рағбатлантириш услубларини ажратиш мумкин. Иқтисодий рағбатлантириш 
ишловчиларнинг иқтисодий манфаат-ларига асосланган бошқарув услубидан 
иборат. Унинг асосини корхона ва ташкилотларнинг, шунингдек ҳар бир 
ишловчи даромадларининг шаклланиши ташкил этади. Иқтисодий рағбат-
лантириш тизими персонал ва ҳар бир ишловчининг иложи борича юқори 
фойда олишга қизиқишининг ортишига йўналти-рилган чора-тадбирларни 
ишлаб чиқиш ва амалга ошириш йиғиндисидир. Иқтисодий рағбатлантириш 
қуйидаги асосий тамойилларга асосланган: 
 
иқтисодий рағбатлантириш мақсадларининг ташкилот ривожланиши 
мақсадларига мос келиши ва ўзаро алоқаси; 
 
ишлаб чиқариш тузилмасида зарур ўзгаришларни амалга оширишга 
йўналтирилган иқтисодий рағбатлантириш фарқла-ниши; 
 
иқтисодий рағбатлантиришнинг бошқа рағбатлантириш услублари 
билан қоришмаси; 
 
ташкилот ва алоҳида ишловчилар моддий маъсулиятини кўзда тутувчи 
иқтисодий санкциялар билан иқтисодий рағбат-лантиришнинг қоришмаси. 
Ташкилий маъмурий услублар ҳокимият, интизом ва масъулиятга 
асосланади. Ташкилий-маъмурий таъсир қуйидаги асосий кўринишларда 
амалга оширилади: 

мажбурий характерга эга бўлган тўғридан-тўғри маъмурий кўрсатма. 
Улар аниқ бошқарилувчи объектларга ёки шахсларга мўлжалланган, аниқ ҳосил 
бўлган ҳолатга таъсир этади; 

қўл остидагилар фаолиятини тартибга солувчи қоидаларни ўрнатиш; 

ташкилий - маъмурий таъсирга лаёқатли у ёки бу жараёнларни ташкил 
этиш ва мукаммаллаштириш бўйича маслаҳатларни ишлаб чиқиш ва жорий 
этиш; 


47 

ташкилот ва алоҳида ишловчилар фаолияти устидан кузатув ва назорат. 
Ташкилий - маъмурий услубларни учта асосий гуруҳга ажратилади: 


Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   22   23   24   25   26   27   28   29   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling