Таълим вазирлиги қaрши мухaндислик иқтисодиёт институти
Download 0.82 Mb. Pdf ko'rish
|
Kitob 7516 uzsmart.uz
9.2. Бошқарув функциялари
Бошқарув функциялари - фаолиятининг алоҳида турлари бўлиб, жамиятни бошқариш жараёнида одамлар муносабати ва алоқаларини мақсадга мувофиқ таъсирини амалга ошириш босқичлари ва йўналишларини кўрсатади. Бошқарув функциялари таркиби бошқарув тизимининг унинг ҳолатидаги ҳар қандай ўзгаришга самарали муносабатини таъминлаш зарур. Бошқарув функцияларини қуйидаги белгиларни ҳисобга олган холда кўриб чиқиш зарур: 1) бошқарув жараёнининг хусусиятлари, яъни менежментга тегишли белгиларнинг ажралиши; 2) ижтимоий ривожланиш жараёни. Бошқарувнинг бу жараёни аниқ элементларга, яъни жамиятнинг ҳаёт фаолиятига йўналтирилган. Бошқарувнинг асосий функцияларига куйидагилар киради: 1) режалаштириш; 2) ташкил этиш; 3) тартибга солиш; 4) рағбатлантириш; Барча санаб ўтилган асосий функциялар биргаликда амал қилади ва ўзаро бир-бирига боғлиқ. Лекин ижтимоий бошқа-рувнинг бир поғонасидан бошқасига ўтишда уларнинг роли ва муносабатлари ўзгаради. Бошқарув тизимини мукаммаллаштиришнинг зарур шарти бўлиб унинг функциялари таҳлили ҳисобланади. У қуйидагиларни назарда тутади: − ишлаб чиқилган мезонлар асосида бошқарув объектлари тузилмасини аниқлаш; − иш ва операциялар турлари, бошқарув функцияларининг ажралиши; 57 − бошқарув тизимининг функционал ва чизиқли бўғинлари ўртасида аниқ меҳнат тақсимоти; − лавозим инструкциялари ва тузилма бўғинлари ҳақида ҳолатларнинг мавжудлиги; − менежментнинг барча асосий функциялари асосида бош-қарув фаолияти билан солиштириш йўлларининг асосланиши. Ижтимоий менежмент функциялари тахлили тўрт босқичдан иборат: 1) объектлар ва аниқ бошқарув функцияларини ажратиш; 2) бошқарув жараёни модели қурилиши; 3) менежмент функцияларини амалга ошириш бўйича ҳақи-қатда бажарилаётган ишлар ва операциялар таркибини намоён этиш; 4) бошқарув ишлари таркибини қурилган модель билан солиштириш. Тузилма категорияси қуриш ва тизимнинг ички шаклини акс эттиради. Элементлари ҳамкорлигини таъминловчи ўзаро алоқалар ўрнатилган, маълум мақсадларга эришишга йўналтирилган тизим ташкилий ҳисобланади. Маълум мақсадга эришиш учун амал қилувчи турли элементлар, бўғинлар ва бошқарув поғоналари таркибини акс эттирувчи тузилма ташкилий дейилади. Бошқарув функциялари ва тузилмаси - бошқарув тизимини ташкил этишнинг икки ўзаро боғлиқ томонларидир. Улар бошқарув жараёни мазмуни ва шакли сифатида намоён бўлади. Бошқарувнинг ташкилий тузилмаси ва унинг ривожланиши мавжудлиги бутун ташкил этишнинг асоси ҳисобланади. Ташкилий тузилманинг шаклланиш жараёни биринчи навбатда бошқарув аппаратининг у ёки бу бўлинмалари ташкилий мустаҳкамлигини назарда тутади. Бунда бошқарув функциялари бошқарув органлари вазифаларини аниқлайди. Бошқарув бўғини қатъий бошқарув функциялари бўлган алоҳидалашган ячейкадан иборат. Бошқарув поғонаси - бошқа-рувнинг маълум иерархик даражасидаги бошқарув бўғинлари йиғиндисидир. Бошқарув тузилмасида бошқарувчи тизим ойдинлашади, ҳар бир бўғин, ҳар бир поғона роли аниқланади, бошқарув жараёнидаги алоқалар очилади. Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling