Таълим вазирлиги қaрши мухaндислик иқтисодиёт институти


Download 0.82 Mb.
Pdf ko'rish
bet33/68
Sana01.03.2023
Hajmi0.82 Mb.
#1238721
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   68
Bog'liq
Kitob 7516 uzsmart.uz

 
Назорат саволлар: 
1.
Бошқарувнинг илмий услубларидан янада тўлароқ фойдаланиш зарурати 
нима учун пайдо бўлади? 
2.
Ижтимоий менежмент илмий услублари моҳиятини очиб беринг. 
3.
Ўз-ўзини бошқариш, ўз-ўзини тартибга солиш ва ижтимоий ме-нежментнинг 
илмий услублари ўртасидаги муносабатлар қандай? 


55 
4.
Бошқарувнинг ўзбек амалиётида бошқарувнинг илмий услуб-ларини қўллаш 
даражаси қандай? 
Адабиётлар: 
1.В.Н. Иванова Социальный менеджмент. М.: “Высшая школа” 2002 г. 
2. 
Вергилес Э.В. Менеджмент (практические навыки): Учеб. пособие – М. 
2004.-
80с.* 
3.
Воронина Э.М. Менеджмент предприятия и организации: Учебно-практ. 
пособ. - М.: 2004.-256 с.* 
4.
Самофалов М.В.,Резниченко В.А. Мотивация трудовой деятельности: 
Учебное пособие, тесты по дисциплине,учеб. Прогр.\ М.:МЭСИ,2004.- 
116с.* 
5. http: // 
www.cfin.ru
 -
Корпоративный менеджмент 
6. http: // 
www.salesmanagment.ru
 – 
Управление продажами 
 
9-
мавзу. Ижтимоий менежмент тизими 
 
9.
1. Ижтимоий менежмент механизмлари 
9.
2. Бошқарув функциялари 
9.
3.Бошқарув тузилмаси 
9.
4.Бошқарув кадрларини гуруҳларга бўлиниши 
 
Таянч иборалар: бошқарув субъекти, бошқарув услуби, бошкарув 
функцияси, тузилма категория, бошқарув бўғини, назорат соҳаси, бошқарув 
воситаси, бошқарув меъёри, икки поғонали, кўп поғонали, чизиқли бўғин, 
функционал бўғин. 
 
9.1. Ижтимоий менежмент механизмлари 
Ижтимоий менежмент моҳияти унинг тизими тузилмасини аниқлайди. У 
қуйидагилардан иборат: бошқарув субъектлари, бошқарув объектлари
бошқарув жараёни ва бошқарув тизими механизмлари. 
Бошқарув субъектларига аҳоли, ҳокимият органлари, маҳаллий ўз-ўзини 
бошқариш органлари, жамиятнинг фуқаролик институтлари, менежмент 
институти киради. 
Бошқарув объектларига эса ижтимоий жараёнлар, ижтимоий соҳа, 
ижтимоий ресурслар киради. 
Ижтимоий менежмент механизмлари ижтимоий мақсад-лилик, бошқарув 
услублари (иқтисодий, маъмурий-ташкилий, юридик, илмий ва бошқалар)га 
йўналтирилган. Улар орасида бутун бошқарув таъсирлари тизимида 
бирлаштирувчи бўлган ижтимоийликлар алоҳида ажратилади. Уларга меҳнатга 
муносабат, инсон ҳулқ-атвори бўйича чора-тадбирлар йиғиндиси киради.
Бошқарув жараёни ва ижтимоий менежмент тизими механизми ижтимоий 
ташҳис, ахборотни йиғиш, тахлил қилиш ва сақлаш, уларни бошқарув 
субъектларига узатиш ва бошқарувнинг турли даражаларида ижтимоий 
меъёрлар бўйича бошқарув субъектлари фаолиятини назорат қилишни амалга 
ошириш услубларидан иборат. 


56 
Ижтимоий мақсадларни янада самаралироқ амалга ошириш ва ижтимоий
менежмент тамойилларини амалга ошириш учун қуйидаги илмий услубларни 
қўллаш муҳим: 

Ижтимоий лойиҳалаштириш ва дастурлаш; 

Замонавий ҳисоблаш воситалари, биринчи навбатда, компьютер 
техникаси асосида ижтимоий ахборотни йиғиш ва таҳлил қилиш, уларни қайта 
ишлаш ва сақлашда математик услублардан фойдаланиш; 

Одамларни меҳнатга, ҳаётга, мақсадга мувофиқ ҳулқ-атворга жамиятга 
рағбатлантиришни яратиш; 

Шахснинг, шунингдек, менежерларнинг ҳаёт кучини фаоллаштиришга 
мўлжалланган психологик таъсир (махсус тренинглар ва ўйин услублари); 

Ижтимоий бошқарувнинг кундалик ва истиқболдаги муаммоларига 
яроқли фундаментал фанлар, кибернетика, синергетика ва бошқа соҳаларда, 
тадқиқотларда олинган билимлардан фойдаланиш. 
Ижтимоий менежмент тизими доирасида ечиладиган муаммолар 
мажмуига фақатгина тизимли ёндашув, унинг назарияси ва амалиётини бугунги 
кунда ижтимоий бошқарув олдида турган вазифалар даражасига кўтара олади. 
Айнан шунинг учун ҳам ижтимоий менежмент соҳасидаги бўлажак мутахас-
сислар ҳар бир ўрганилаётган фанда муаммони ҳал қилиш ва уни ечиш 
услубларини қидиришнинг ижтимоий жиҳатларини қидиришлари керак. 

Download 0.82 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   29   30   31   32   33   34   35   36   ...   68




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling