Таълим вазирлиги қaрши мухaндислик иқтисодиёт институти
Download 0.82 Mb. Pdf ko'rish
|
Kitob 7516 uzsmart.uz
- Bu sahifa navigatsiya:
- Адабиётлар
Назорат саволлар: 1. Бошқарувчи ва бошқарилувчи тизимчанинг бирлиги ва фарқи нимада? 2. Ижтимоий менежмент қонунларига аниқлик киритинг. 3. Ижтимоий менежмент тамойилларини характерланг. 4. Замонавий менежментда ахборот технологияларининг роли қандай? Адабиётлар: 1. Иванов В.Н. Основы современного социального управления. М., 2000. 2. В.Н. Иванова Социальный менеджмент. М.: “Высшая школа” 2002 г. 3. Вергилес Э.В. Менеджмент (практические навыки): Учеб. пособие – М. 2004.- 80с.* 4. Воронина Э.М. Менеджмент предприятия и организации: Учебно-практ. пособ. - М.: 2004.-256 с.* 5. Самофалов М.В.,Резниченко В.А. Мотивация трудовой деятельности: Учебное пособие, тесты по дисциплине,учеб. Прогр.\ М.:МЭСИ,2004.- 116с.* 6. http: // www.cfin.ru - Корпоративный менеджмент 44 7. http: // www.salesmanagment.ru – Управление продажами 8. http: // managmenttoday.ru – Менеджмент сегодня 9.http: // www.hedging.ru- Сайт риск менеджеров 7- мавзу. Ижтимоий менежмент услублари 7. 1. Бошқарув услуби 7. 2.Менежментнинг ижтимоий услублари 7. 3.Ўз-ўзини бошқариш Таянч иборалар: услуб, бошқарув услуби, психологик услуб, иқтисодий услуб, иқтисодий рағбатлантириш, ташкилий - маъмурий услуб, ўз-ўзини бошқариш, ташкилий мувозанатловчи услуб, кўрсатмали таъсир услуби, интизомий таъсир услуби. 7.1. Бошқарув услуби Аввал кўриб чиқилган менежмент тамойиллари турли услубларни қўллаш йўли билан амалга оширилади. Бошқарув услуби - бу ташкилот қўйган мақсадларга эришиш учун бошқарилаётган объектларга таъсир қилиш усуллари йиғиндиси. «Услуб» сўзи грекча «methodos» сўзидан келиб чиққан. Таржимаси бирор - бир мақсадга эришиш усули. Бошқарув услублари орқали бошқарув фаолиятининг асосий мазмуни амалга оширилади. Бошқарув услубларини характерлаб, уларни йўналиши мазмуни ва ташкилий шаклини очиш керак. Бошқарув услублари йўналиши бошқарув тизимига қаратилган. Мазмуни - бу таъсир қилиш усуллари ўзига ҳослиги. Ташкилий шакли - аниқ ҳосил бўлган вазиятга таъсир қилиш. Бу тўридан- тўғри (бевосита) ёки билвосита таъсир бўлиши мумкин. Бошқарув амалиётида турли услублар ва уларнинг қориш-маси (комбинацияси)дан бир вақтнинг ўзида фойдаланилади. Барча бошқарув услублари ташкилий томондан бир-бирини тўлдиради, доимий динамик мувозанатда бўлишади. Бошқарув услублари йўналиши доим бир хил - улар турли меҳнат фаолиятини амалга оширувчи одамларга йўналтирилган. Шундан келиб чиқиш керакки, бошқарувнинг маълум услубида ҳам мазмун, ҳам йўналиш, ҳам ташкилий шакл маълум тарзда қориштирилган. Шунинг учун бошқарувнинг қуйидаги услубларини ажратиш мумкин: тўғридан-тўғри директив кўрсатмаларга асосланган таш-килий- маъмурий; иқтисодий; одамларнинг ижтимоий фаоллигини ошириш мақсадида қўлланувчи ижтимоий ва ижтимоий - психологик; 45 ижтимоий тизимни ўзини-ўзи назорат қилиши сифатида ўз-ўзини бошқариш. Умумий холда бошқарув таъсири услубларини икки гуруҳга ажратиш мумкин: асосий ва мажмуавий. Асосийларига бошқарув услублари талабларини у ёки бу объектив қонунларга мослиги белгилари бўйича мазмун жихатлари яққол кўринадиганлар киради (масалан, ижтимоий, иқтисодий, ташкилий- техник). Асосий услубларнинг қоришмаси ижтимоий бошқарувнинг мажмуавий ёки мураккаб услубларига киради. Мазмуни буйича ижтимоий бошқарув услублари ижтимоий ривожланишнинг турли объектив қонунлари талабларини акс эттиради: иқтисодий, ташкилий-техник, демографик, социологик, психологик ва ҳ.к. Шунинг учун иқтисодий, ташкилий-маъмурий, ижтимоий ва ижтимоий- психологик бошқарув услублари ажрати-лади. Бошқарувнинг ижтимоий услублари жамиятнинг ижтимоий мақсадларига эришишнинг нафақат инсон ҳулқининг иқтисодий, ташкилий-маъмурий услублари билан боғлиқ, балки бевосита: ижтимоий мақсадларни қўйиш, турмуш сифатини ошириш, ижтимоий ташкилотларни мустахкамлаш, жамиятнинг ижтимоий етуклигини ошириш билан ҳам боғлиқ. Ижтимоий услублар асосий ҳисобланиб, мажмуавий бўлиб ҳам намоён бўлади. Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling