Таълим вазирлиги қaрши мухaндислик иқтисодиёт институти
Ташвилий муносабатларнинг асоси
Download 0.82 Mb. Pdf ko'rish
|
Kitob 7516 uzsmart.uz
10.1.Ташвилий муносабатларнинг асоси Жамиятда мавжуд барча ташкилий муносабатлар икки хил маъно касб эттиши мумкин. Биринчиси - бу бошқариш жараёнида юзага келадиган муносабатлар. Булар аниқ мақсад қўйилгач, унга эришиш усуллари белгилангандан кейин, ишчиларни ўз жойига қўйиш вазифаларни белгилаш 61 ҳуқуқ ва мажбуриятларини аниқлаб бериш каби муносабатлардир. Бошқарув муносабатларининг бу қисми, ташкилий муносабатларнинг асоси бўлиб, бошқарув самарадорлигини оширишга хизмат қилади. Ташкилий муносабатларнинг иккинчи маъноси - жамият ижтимоий тизимчаларга бирлиги сифатида намоён бўлиб, ҳар бири ўз ички тузилмасига эга. Маълумки ҳар бир жамият тизимчалари, ижтимоий институт ташкилий муносабатлар билан боғлиқ бўлиб, бошқарув фактор-лари билан яъни, фаоллик, кучли фаолиятдаги режалаштириш, координация, коррекция ва назорат қилиш билан иштирок этади. Бошқарув субъектини ташкиллаштириш ташқи таъсир ва ўзини - ўзи ташкиллаштириш жараёнига боғлиқ. Ташкилотнинг икки формаси мавжуд: расмий ва норасмий; ўз навбатида ташкилотнинг 2 тури ҳам фарқланади. Биринчи тури маъмурий тамойилларга, мавжуд иш жой-ларига, функционал мажбуриятларга, ҳуқуқ ва ваколатларга асосланган бўлади. Бундай ташкилот одатда скаляр ташкилотлар деб аталиб, меъёрлаштириш ва ташқи назорат, институционал мақсадларга эришиш учун ишчилар ва иш жойлари интеграцияси вазифаларини бажаради. Бундай ташкилотнинг умумий принциплари қуйидагилар: 1- фаолиятнинг умумий институционал мақсади; 2- ташкилот аъзоларини меъёрлаштирилган алоқалари; 3- ташқи муҳит билан ўзаро алоқалари; 4- мақсадга эришиш учун барча ресурслардан фойдаланиш. Ташкилий структура меҳнат бўлимлари, мажбуриятлар иерархияси ва ресурслардан фойдаланиш тартиблиги билан характерланади. Меҳнат, ускуналар, пул воситалари, ер, капитал ва инсон ресурслари расмий ташкилот ресуслари бўлиб ҳисобланади. Download 0.82 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling