Таълим вазирлиги самарқанд иқтисодиёт ва сервис институти


Download 1.91 Mb.
bet30/75
Sana15.06.2023
Hajmi1.91 Mb.
#1479208
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   75
Bog'liq
Аудит УУМ 2022-2023 молия

Аудитнинг умумий режаси

Текширилаётган ташкилот

ОАЖ «Малика»

Аудит даври

10.03.13 - 25.03.13

Киши-соатлар сони

749

Аудиторлик гуруҳи раҳбари

АкбаровС.И.

Аудиторлик гуруҳи таркиби

Пўлатов Г.Р., Мавлонов В.Т., Салимов Д.Г.

Режалаштирилаётган аудиторлик хатари

0.0166

Режалаштирилаётган жиддийлик даражаси

21.800 сўм

Режалаштирилаётган иш турлари

Ўтказиш даври

Бажарувчи

А-босқич. Дастлабки режалаштириш

  1. Учрашув баённомаси

10.03.13

Васиков П.Н.

  1. Анкета – (сўровнома)

10.03.13

Васиков П.Н.

  1. Таклифлар ва мажбуриятлар – хати

10.03.13

Васиков П.Н.

  1. Аудитга шартнома ва унга иловалар

11.03.13

Пулатов Г.Р.

  1. Ишни бошлаш тўғрисида хат

12.03.13

Васиков П.Н.

  1. Бюртмачидан оғзаки ва ёзма ахборотлар олиш

11.03.13

Пулатов Г.Р.

  1. Банкдаги ёзувлар

11.03.13

Пулатов Г.Р.

  1. Учинчи шахсдан сўраш

12.03.13

Мавлонов В.Т

Б-босқич. Аудитни режалаштириш

  1. Фаолиятни ўрганиш(молиявий ҳисобот шакллари)

12.03.13

Акбаров С.И.

  1. Бюртмачининг молиявий ҳолати таҳлили

12.03.13

Акбаров С.И.

  1. Аудиторлик таваккалчилиги аниқлаш

11.03.13

Пулатов Г.Р.

  1. Аудитдаги мухумлик ҳисоб-китоби

13.03.13

Пулатов Г.Р.

  1. Аудитнинг умумий режаси

13.03.13

Акбаров С.И.

  1. Аудит ўтказиш дастури

13.03.13

Васиков П.Н.

В- босқич. Аудиторлик далилларини тўплаш ва хужжатлаштириш

  1. Бухгалтерия ҳисобининг ҳар бир бўлимини назорат воситалари тестлари ва моҳиятига кўра аудиторлик русум-қоидалари асосидаги текшируви:

(Асосий воситалар; Номоддий активлар; Инвестициялар; Капитал қўйилмалар; Тугалланмаган қурилиш; Товар-моддий захиралар; Дебиторлик қарзлари; Пул маблағлари; Ҳисобдор шахслар; Ходимлар билан ҳисоб-китоблар; Хусусий капитал; Қарз ва кредитлар; Кредиторлик қарзлари; Солиқ ва ажратмалар; Реализация, таннарх; Операцион ва молиявий фаолиятдан олинган даромад ва харажатл)

14.03.13-
21.03.13

АкбаровС.И.,

Пулатов Г.Р.,


Мавлонов В.,


Салимов Д.Г.



2.Таҳлилий амаллар



18.03.13-
22.03.13

С – босқич. Якуний босқич

  1. Аудитнинг якуний муолажаларини бажариш

23.03.13

Пулатов Г.Р.

  1. Аудитор ҳисоботи ва аудитлик хулоса

24.03.13

Акбаров С.И.

  1. Аудитнинг сифатнинг ички назорати

24.03.13

Акбаров С.И.

  1. Буюртмачи билан аудит натижалари хақида мулоқат

25.03.13

Акбаров С.И.







Аудиторлик ташкилоти раҳбари

Васиков П.Н.

Аудиторлик гуруҳи раҳбари

АкбаровС.И.

Аудиторлик текширувини амалга ошириш чоғида кўп ҳолларда мижоз фаолиятини 100% тўлиқ текшириш мумкин бўлмайди. Шу боисдан режада аудиторлик танлаш қай тарзда амалга оширилишини кўрсатиш зарур
Аудит умумий режаси ва дастурининг айрим бўлимларини хўжалик юритувчи субъект раҳбарияти билан келишиш кўзда тутилган бўлиб, бунда аудиторлик ташкилоти аудит услублари ва усулларини танлашда мустақил бўлиб қоладилар. Кўп ҳолларда бундай келишиш, мижоз фаолиятининг айрим участкаларини батафсилроқ таҳлил этиш билан боғлиқ масалаларни режалаштириш босқичида кўзда тутиш, аудиторнинг текширув чоғидаги ҳатти-ҳаракатлари мижоз-корхона раҳбарияти учун тушунарли бўлиши, шунингдек аудиторнинг иш жадвалига мувофиқ талаб қилинадиган ҳужжатлар мижоз томонидан тезкорлик билан тақдим қилиниши ва текширувнинг у ёки бу босқичида зарур бўладиган молиявий хизмат ходимларини ишдан озод этиш учун мақсадга мувофиқдир.


3-савол. Аудитнинг дастурини тузиш

Стандартга мувофиқ аудитнинг умумий режаси тузилганидан сўнг аудит дастури тузилиб, унда барча аудиторлик амалларининг батафсил рўйхати баён қилиниши зарур. Дастур аудиторлар учун батафсил йўриқнома бўлиб, унда текширилиши лозим бўлган бухгалтерлик ҳисобининг барча бўлимла-рини текшириш, шунингдек ички назорат тизимини таҳлил қилиш бўйича уларнинг барча ҳатти-ҳаракатлари акс эттирилган бўлиши лозим. Аудит дастурини тузиш юзаки бажарилмаслиги лозим, чунки у аудиторлар ишидаги таъсирчан назорат дастаги бўлиб хизмат қилади, дастурнинг ҳар бир бўлими бўйича аудитор хулосалари эса аудиторлик ҳисоботи ва аудиторлик хулосасини тузиш учун асос бўлиб хизмат қилиши лозим.


№3-«Аудитни режалаштириш»номли АФМС, №14-«Ау-диторлик танлаш», №9-«Жиддийлик ва аудиторлик риски», №6-«Аудитни ҳужжатлаштириш» ва аудиторлик текширувини амалга оширишни тартибга соладиган бошқа стандартлар билан ўзаро чамбарчас боғлиқ. Шундай қилиб, бошқа стандартлардаги талабларни ўрганмасдан ва изчил бажармасдан, ушбу стандарт талабларини бажариш мумкин эмас.
Аудитор ўз ишини шундай режалаштириши лозимки, бухгалтерлик (молиявий) ҳисоботларини, молия-хўжалик муомалаларининг ишончлилигини ва қонунийлигини, ҳамда улар бухгалтерия ҳисоби счётларида акс эттирилишининг тўғрилигини ўз вақтида ва сифатли аудиторлик текширувидан ўтказилиши керак.
Аудитни режалаштириш қуйидагиларни таъминлаши лозим:
а) бухгалтерлик ҳисоби ва ҳисоботининг ҳолати ҳамда ички назорат тизимининг самарадорлиги тўғрисида зарур ахборотларни олиш;
б) бажарилиши лозим бўлган назорат амалларининг мазмунини, ўтказиш вақтини ва ҳажмини аниқлаш;
Аудитни режалаштириш кутилаётган ишлар режасини тузиш ва аудиторлик дастурини ишлаб чиқишни ўз ичига олади.
Кутилаётган ишлар режасида қуйидаги кўрсаткичлар акс эттирилади:

  • аудит ўтказиш муддати ва ишларнинг давомийлиги;

  • бажариладиган ишлар ҳажми;

  • аудитор қўллайдиган усуллар ва амаллар.

Аудитор ўз режасини текшириладиган корхона раҳбарияти ва ходимлари билан муҳокама қилиши мумкин. Бу ўтказиладиган аудитнинг таъсирчанлигини ошириш ва аудиторлик амалларини корхона ходимлари фаолияти билан мувофиқлаштиришга имкон яратади.
Аудитор режани яхши ва сифатли тузиш ҳамда ишларнинг кутилаётган ҳажмини аниқ ҳисобга олиш учун энг аввало:

  • аудиторлик текшируви ўтказиш шартномаси шартларини ўрганиши;

  • ўтказиладиган аудитнинг энг муҳим масалаларини ажратиб олиши;

  • махсус эътибор талаб қиладиган шартларни аниқлаши;

  • текшириладиган корхона фаолиятининг предметини ҳисобга олган ҳолда янги қонунлар, низомлар, йўриқномалар ва бошқа алоқадор меъёрий ҳужжатларнинг аудитга таъсирини ўрганиши;

  • текшириладиган корхонанинг ҳисоб тизими ва ички аудит тизимининг ишончлилик даражасини аниқлаши;

  • ички аудиторларнинг ишларини ва уларни аудитга жалб қилиш мумкинлигини таҳлил қилиши;

  • корхонанинг алоҳида балансга ажралиб чиқарилган филиаллари, ваколатхоналари, бўлимлари ва махсус бўлинмаларида аудит ўтказиш мақсадга мувофиқлигини ўрганиши;

  • експертларни жалб қилиш зарурлигини аниқланиши лозим.

Аудиторлик текшируви чоғида аудит режасига тузатишлар киритилиши мумкин.



Download 1.91 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   26   27   28   29   30   31   32   33   ...   75




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling