Таълим вазирлиги тошкент давлат иқтисодиёт университети


Download 1.66 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/112
Sana27.10.2023
Hajmi1.66 Mb.
#1726546
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   112
Bog'liq
cover Makroiqt Kaf 05 Investitsiya

 Маркетинг режаси 

Маркетинг 
тадқиқоти ва ишлаб чиқариш ҳажми 
(маҳсулот/хизматнинг рақобатбардошлигини таъминлаш) – маҳсулот, 
хизматларнинг рақобатлашувчи фирмалар билан қиёслагандаги
асосий тавсифлари. 

Нарх шаклланиши. 

Товарни тарғиб этиш схемаси 

Савдони рағбатлантириш усуллари 


69 

 Ишлаб чиқариш режаси 

Ишлаб чиқаришнинг технологик жараёни, бино ва 
иншотларни жойлаштирилиши 

Жиҳозлар ва уларнинг техник иқтисодий кўрсаткичлари 

Асосий 
материаллар ва жиҳозларнинг таъминот
манбалари. 

Субпудратчилардан фойдаланиш 

 Бошқарувчи ходимлар 

Асосий бошқарувчи таркиб, бошқарувчиларнинг билими, 
тажрибаси ва биографияси

Бошқарувчи таркибни мукофотлаш 

Ходимлар сони ва сифатини режалаштириш бўйича
қисқача хулосалар. 

 Талаб этилаётган маблағлар манбалари ва ҳажми. 

Бу пулларни қаердан, қайси шаклда ва қандай 
муддатларда олиниши. 

Маблағларни қайтариш схемаси ва муддати. 

Молиявий режанинг асосий пунктлари ва хатарни 
баҳолаш, савдо ҳажми, фойда, таннарх ва ҳ.к.

Хатар, уни қай тарзда четлаб ўтиш мумкин. 

 Муфассал молиявий режа

Маҳсулотни сотиш ҳажмини башоратлаш. 

Фойда ва зарарни баҳолаш. 

Нақд пуллар ҳаракатини таҳлили этиш. 

Йиллик баланс. 
Бизнес-режа резуме яъни хулосалардан бошланиши лозим,
уларни сиз энг охирги навбатда ёзасиз, аммо айнан улар бизнес-
режангизнинг дастлабки пункти бўлиши лозим. Резуме қисқача – 2-3 
бет атрофида бўлиши лозим. Резюме - бу мустақил реклама 
ҳужжатидир, чунки унда бизнес-режангизнинг асосий қоидалари, 
ҳолати мавжуд бўлади. Бу кўпгина доимий инвесторлар ўқийдиган
ягона қисм ҳисобланади. Инвестор эса, авваламбор қуйидаги 
маълумотни билишни хоҳлайди: кредит миқдори, қандай мақсад 
учун кераклиги, қоплашнинг кўзда тутилган муддатлари, ким 


70 
лойиҳани инвестициялашни хоҳлаши, қарздор қандай шахсий 
маблағларга эга? Агар резуме аниқ, содда ва ишонарли қилиб 
ёзилган бўлса, инвестор ёки бизнес режа ўқиётган эксперт уни барча 
саҳифаларини ўқишга қизиқади ҳамда астойдил ўрганишга 
киришади. 
Бизнес режани техник-иқтисодий ва молиявий асослашда, унинг
барча жиҳатлари (яъни техник, молиявий, тижорат жиҳатлари) билан 
боғлиқ бўлган муаммоларни муқобиллик нуқтаи назаридан кўриб 
чиқилади. Бу вазифани фақат иқтисодчиларнинг ўзларигина уддалай 
олмайдилар, шу сабабли лойиҳаларни тайёрлашнинг бу босқичида 
турли соҳадаги мутахассислар гуруҳи иштирок этиши мақсадга 
мувофиқ бўлади. 
Булар: 
- шу тармоқда иш тажрибасига эга бўлган иқтисодчи (иложи 
бўлса, мутахассислар гуруҳига иқтисодчи раҳбарлик қилиши керак); 
- маҳсулот реализация қилинадиган бозорни таҳлил қиладиган 
мутахассис (маркетолог); 
- маҳсулот ишлаб чиқариш технологиясини яхши биладиган бир 
ёки бир неча муҳандис-технолог; 
- маҳсулот хусусиятларини, уни сотишда юзага келиши мумкин 
бўлган муаммолар, хизмат кўрсатишни яхши биладиган муҳандис-
конструктор; 
- шунга ўхшаш ишлаб чиқаришларни барпо этиш билан 
шуғулланган қурувчи-муҳандис; 
- шу турдаги ишлаб чиқаришларда харажатлар ҳисобини 
юритиш бўйича мутахассис. 
Бизнес режани тузувчи мутахассислар билан бир қаторда гуруҳ 
ишида лойиҳанинг айрим муаммолари бўйича мутахассислар ҳам 
(масалан, экологлар) вақти-вақти билан жалб этилиши мумкин. 
Бизнес режани қабул қилишга, яъни уни қабул қилишга қандайдир 
омиллар таъсир кўрсатиши аниқланса, бизнес режа гуруҳи дарҳол бу 
тўсиқни бартараф этувчи муқобил ечимларни топиши лозим. 
Бизнес режанинг тузилиш жараёнини схематик тарзда қуйида 
(3-расмга қаранг) берилган. 

Download 1.66 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   112




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling