Таълим вазирлиги


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/163
Sana17.10.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1706935
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   163
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

Ахлоқий тарбия «Ахлоқ» (лотинча - хулқ-атвор маъносини билдиради) ижтимоий онг 
шаклларидан бири бўлиб, ижтимоий муносабатлар ҳамда шахс хатти-ҳаракатини тартибга 
соладиган қонун-қоидалар мажмуидир. Ахлоқ - маънавиятнинг таркибий қисми сифатида шахс 
Ўзбекистонининг юқори босқичдаги инсон саналади. Зеро, ахлоқ, ахлоқий меъёрларсиз 
шахснинг руҳий ва жисмонан етуклигининг мезони бўлган маънавий Ўзбекистонга 
эришиб бўлмайди. Шунинг учун ҳам маънавий-ахлоқий тарбияда узвийлик, алоқадорлик 
диалектик характерга эга бўлиб, шахснинг маънавий-ахлоқий шаклланишида муҳим саналади. 
Маънавий-ахлоқий тарбиянинг мазмуни. Маънавий-ахлоқий тарбия ва унга қўйиладиган 
талаблар бу жамиятда маълум ижтимоий-ахлоқий талабларга мос ахлоқий хислатларни 
шакллантириш мақсадида ўқувчилар онги, ҳиссиётлари ҳамда хулқига мувофиқ ва 
тизимли таъсир этишдир. 
Маънавий-ахлоқий тарбия вазифалари қуйидагилардан иборат: 
1. Ўқувчиларда маънавий-ахлоқий онгни шакллантириш. 
2. Уларда маънавий-ахлоқий ҳис-туйғуларни тарбиялаш ва ривожлантириш. 
3. Ўқувчиларда маънавий-ахлоқий хулқ-атвор кўникма ва одатларини таркиб топтириш. 
Буюк маърифатпарвар Абдулла Авлоний «Туркий гулистон ёҳуд ахлоқ» асарида 
ахлоқ «инсонларни яхшиликка чақирувчи, ёмонликдан қайтарувчи бир илмдур», - дейди. 
Айнан ахлоқ, унинг ижтимоий аҳамияти ҳақида маълумот берувчи мазкур манбада аллома 
яхши ва ёмон хулқларга тўхталиб ўтади. Алломанинг нуқтайи назарича, яхши хулқлар 
қуйидагилардан иборат: фатонат (ақл), диёнат (эътиқод), назофат (поклик ва тозалик), 
ғайрат, риёзат (савоб ишлар), қаноат, шифоат, илм, сабр, ҳалим (юмшоқ табиат) интизом, 
нафс меъёри, виждон, ватанни суймак, ҳаққоният, назари ибрат, иффат, ҳаё, идрок ва зако
ҳифзи лисон (тил ва адабиёт), иқтисод, виқор (ғурур), муҳаббат, авф (кечиримли бўлиш). 
Бу хислатлар маънавий-ахлоқлиликнинг асосий сифатлари саналади. Улар асосида 
Ватанга муҳаббат ва садоқат, меҳнатга ахлоқий муносабат, ўз атрофидагиларга ахлоқий 
ёндашув, шунингдек, ҳар бир ўқувчининг ўзи ва шахсий хулқ-атворига муносабати қарор 
топтирилади. 

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling