Таълим вазирлиги
Download 2.26 Mb. Pdf ko'rish
|
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA
- Bu sahifa navigatsiya:
- "ёнида"
Биринчи гуруҳ - фронтал шакллар. Болаларнинг фаолияти «ёнимда», «ёнида»
принципи бўйича ташкил этилади, яъни улар бир-бирлари билан ўзаро таъсирда бўлмайдилар, ҳар бир бола айнан бир хил ишни мустақил равишда бажарадилар. Педагог ҳар бир болага бир йўлла таъсир кўрсатади. Чекланган болалар билангина тескари синов ўрнатилади. Синовнинг ҳаммаси билан ўтказиладиган тарбиявий машғулотларнииг кўпчилиги "ёнида" принципи бўйиа ташкил этилган. Иккинчи гуруҳи - болаларнинг синфдан ташқари фаолиятини ташкил этиш шаклларининг бу тури "бирга", "биргаликда" принципи билан характерланади. Умумий мақсадга эришиш учун ҳар бир иштирокчи ўз ролини бажаради ва умумий натижага ўз ҳиссасини қўшади. Ҳамманинг хатти-ҳаракатлари муваффақияти ҳар бир иштирокчининг ҳаракатига боғлиқ. Ишни бунда ташкил этилиши жараёнида болалар бир- бирлари билан яқин ҳамкорликда иш кўришга мажбур бўладилар. Бундай фаолият коллектив фаолиятномини олган, тарбиявий иш эса - коллектив тарбиявий ишлар деб номланади. Педагог ҳар бир болага алоҳида таъсир кўрсатмайди, балки болалар ўртасидаги ўзаро алоқага таъсир этади, бу эса педагог билан ўқувчилар ўртасидаги тескари алоқанинг яхшиланишига ёрдам беради. Болаларнинг жуфт-жуфт, кичик гуруҳларда, синфдаги фаолияти «биргаликда» принципи бўйича ташкил этилиши мумкин. Ҳар бир йўналишнинг ўз афзалликлари ва камчиликлари бор. Биринчи гуруҳ педагог учун ташкил этишда оддийлиги билан фарқ қилади, лекин коллектив ўзаро таъсир малакаларини камроқ шакллантиради. Иккинчи гуруҳ болаларда ҳамкорлик, бир-бирига ёрдам бериш, масъулиятни ўз зиммасига олиш малакаларини ривожлантириш учун тенги йўқ. Бироқ кичик ёшдаги ўқувчилараинг ёш хусусиятларига кўра (улар бошқа кишида тенг ҳуқуқи инсонни кўролмайдилар, келишиб олишни, бирга бўлишни билмайдилар) коллектив шаклларни ташкил этиш педагогдан кўп вақт ва муайян ташкилотчилик малакаларини талаб этади. Download 2.26 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling