Таълим вазирлиги


Download 2.26 Mb.
Pdf ko'rish
bet87/163
Sana17.10.2023
Hajmi2.26 Mb.
#1706935
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   163
Bog'liq
TARBIYAVIY ISHLAR METODIKASI O\'QUV QO\'LLANMA

 
 


118 
НАЗОРАТ САВОЛЛАРИ: 
1. Синф раҳбарининг ота-она ва жамоатчилик билан ҳакорлик ишлари деганда нимани 
тушунасиз? 
2.Давлат таълим стандарти нима? 
3.Ўқитувчининг касбий фазилатлари деганда нимани тушунасиз? 
4.Ўқитувчининг шахсий фазилатлари деганда нимани тушунасиз? 
5.Қобилиятнинг турлари ҳақида фикрингиз? 
Фойдаланилган адабиётлар рўйхати: 
1.Ўзбекистон Республикаси Конституцияси, Тошкент., «Ўқитувчи»,1992. 
2.И.А.Каримов. “Юксак маънавият – енгилмас куч” –Т.: Маънавият. 2008. 
3.Ш.М.Мирзиёев “Ўзбекистон Республикаси ривожлантиришнинг 2017-2021 йиллар
бўйича “Ҳаракатлар стратегияси”.-Т.: Ўзбекистон, 2017 . 
4.Ш.М.Мирзиёев. “Қонун устуворлиги ва инсон манфаатларини таъминлаш - юрт 
тараққиёти ва халқ фаровонлиги гарови” –Т.: Ўзбекистон, 2017. 
5.Р.Мавлонова “Тарбиявий иш методикаси” дарслик. Т. 2014. 
6.Сафо Очил. “Мустақиллик маънавияти ва тарбия асослари” Т.,Ўқитувчи, 1997. 
7.Абу Райхон Беруний “Ҳикматлар”. Тошкент, «Ёш гвардия»,1973. 
8.Худойқулов Х.Ж. “Тарбиявий ишлар методикаси”. –Т.: ТТЙМИ. 2007 й. 
 
10-мавзу: Синф раҳбари ишини режалаштириш усуллари 
Р Е Ж А: 
1. Синфдаги тарбиявий ишлар мазмуни, шакллари ва усуллари. 
2. Синф раҳбари ишини режалаштириш. 
Таянч сўзлар:
Ўқув режа, тарбия, тарбияловчи, фаолият, истиқбол, режа, усул. 
 
1. Синфдаги тарбиявий ишлар мазмуни, шакллари ва усуллари. 
Синф раҳбари ишини режалаштиришнинг ўзига хос хусусияти шундан иборатки, 
унда ўқувчиларнинг ўзлари фаол иштирок этадилар, бироқ унга синф раҳбари
бошчилик қилади. Синф раҳбарлари олдида жуда қийин вазифа

тарбиявий мақсадларга 
ўйланган ҳар бир нарсани болалар ўзларининг шахсий фикр ва ғоялари сифатида қабул 
қилишларига эришиш вазифаси туради. 
Ўқув режа

ўқувчиларга тарбия бериш жараëнини муваффақиятли ташкил 
этишнинг зарурий шартидир. Режасиз иш олиб бориш синфдаги тарбиявий ишлар 
мазмуни, шакллари ва услублари ўлда

жўлда, тарқоқ, ноаниқ, тасодифий ҳолатларда 
бўлади ва кўр

кўрона ҳаракат қилишга олиб келади. Бундай тақдирда тарбиянинг асосий 
вазифаларни ҳал этиш қийинлашади, баъзан эса бутунлай самарасиз бўлади. Режа синф 
раҳбарининг тарбия бериш фаолиятини тўғри ташкил этиш учун жуда катта 
имкониятлар очиб беради. 
Синф раҳбарининг тарбиявий фаолиятини режалаштиришга қўйиладиган
асосий услубий талаблар нималардан иборат

Синф раҳбари ўтказилаëтган ишларни ҳамда уларнинг ўқувчилар тарбиясига 
кўрсатган таъсирини ҳар куни таҳлил қилишлари, ўзлари эришга ютуқлари ва 
муваффақиятсизликлари сабабларини тушунишга ҳаракат қилишлари керак. Шундай 
қилиб, режалаштиришнинг ҳар бир бсоқичига тайëрланиш мунтазам олиб борилади. 
Жамоани ва айрим ўқувчиларни ўрганиш юзасидан олиб борилган барча ишлар якунида 
синфга педагогик тавсифнома ëзилади. Мазкур тавсифнома синф жамоасининг ўзига 
хос аниқ хусусиятларини ҳисобга олиш имконини беради. 
Ҳар бир синф раҳбари ўз

ўзини бошқаришнинг сайлаб қўйиладиган ўқувчилар 
қўмитаси ҳамда болалар ва ëшлар ташкилотлари билан бирга ишлаш, синф жамоасига 


119 
раҳбарлик қилиш юзасидан олиб бориладиган амалий ишларда бу талабни рўëбга 
чиқаради. 
Тажрибали синф раҳбарлари ўзининг кузатишлари ва хулосаларини алоҳида 
варақларга қисқача қилиб ëзиб боради. Булар махсус жилдларда сақланади, тўпланган 
маълумотлар ўқувчилар ҳаëтини, унинг эришган ютуқлари ва камчиликларини 
кейинчалик таҳлил қилиш учун хизмат қилади. 

Download 2.26 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   83   84   85   86   87   88   89   90   ...   163




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling