Таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet126/217
Sana12.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1767723
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   217
Bog'liq
ХАЛҚАРО-ҲАМКОРЛИК-ВА-ИННОВАЦИЯЛАР-ТИББИЙ-ТАЪЛИМ-ИСЛОҲОТЛАРИНИНГ-АСОСИДИР

Литература
1. Астанина С. Ю., Задворная О.Л. Совершенствование модели 
непрерывного профессионального образования врачей / С. Ю.. Астанина, О. 
Л. Задворная // Инновации в образовании. - 2014. - №10. - С.-517. 
2. Гадаев А., Гулямова Ш. Современные педагогические технологии в 
организации учебного процесса на клинических кафедрах медицинских 
ВУЗов /А., Гадаев Ш. Гулямова Материалы научно-методической 
конференции ―Актуальные вопросы медицины‖ г.Ташкент. // - 2011. - C. -
188 


213 
3.
Knovles M, Holton E, Swanson R. The Abult Learner: The definitive 
classic in abult education and human resource development. London New York 
ect:. ELSEVIER Butterworth Heinemann. 2005, 378 p. (in Eng.)
4. Селиванова Н.Я., Мерзлова Н.Б., Каржавина Л.И. и др. Современные 
информационно-образовательные 
технологии 
в 
последипломном 
образовании врачей педиатров // 9-ый международный конгресс «Здоровье и 
образование в XXI веке». – М., 2008. – с 651. 
5. Ступина С.Б. Технологии интерактивного обучения в высшей 
школе. / С.Б. Ступина // Учебно-методическое пособие. Саратов. 
Издательский центр «Наука». - 2009. -52с. 
ПЕДАГОГИК ИННОВАЦИЯЛАРНИНГ ТАЪЛИМ ТИЗИМИДА 
ТУТГАН ЎРНИ 
 
Шарипова С.А. 
ТТА, Атроф муҳит гигиенаси 
 
Маълумки, инновациялар — бу назарий асосланган, максадга 
йўналтирилган ҳамда амалий-мўлжалланган янгилик саналади. Ҳар қандай 
инновация, киритилган янгилик таълим олувчилардан юқори даржадаги 
эмоционаллик ҳамда интеллектуалликни талаб қилади. 
Ҳозирги вақтда илғор педагогик технологияларни қўллашда замонавий 
ахборот технологиялари кенг имкониятлар яратмоқда. Инновацион 
технологиялар ҳамда замонавий услублар таълимнинг сифат ва 
самарадорлигини ошириб, рақобатбардош кадрлар тайѐрлашга хизмат 
қилади. Мазкур инновацияларнинг самарадорлиги кўп жиҳатдан таълим 
муассасасида амалга оширилаѐтган инновацион фаолиятнинг тўғри ташкил 
этилганлигига боғлиқдир. 
Ўзбекистонда таълим соҳасидаги кучли ва изчил сиѐсат, бир томондан, 
жаҳон таълим стандартларининг юксак даражасига эришишга қаратилган, 
иккинчи томондан эса халқимизнинг маънавий-маданий қадриятлари ва 
ўзига хослигини ҳисобга олади. 
2017-2021 йилларда Ўзбекистон Республикасини ривожлантиришнинг 
бешта устувор йўналиши бўйича Ҳаракатлар стратегиясида фан ва таълим 
соҳаларини ривожлантиришнинг энг муҳим йўналишлари сифатида илмий ва 
инновация 
ютуқларини 
амалиѐтга 
жорий 
этишнинг 
самарали 
механизмларини яратиш белгиланган. 
Ўз навбатида, 2018 йилнинг ―Фаол тадбиркорлик, инновацион ғоялар 
ва технологияларни қўллаб-қувватлаш йили‖ деб эълон қилиниши 
Ҳаракатлар стратегиясини амалга оширишга хизмат қилади ҳамда 
иқтисодиѐт ва жамият ҳаѐтининг барча соҳаларида инновацион жараѐнларни 
жадаллаштиришга катта туртки берди. 
Олий таълими тизимида ҳам амалга оширилаѐтган ислоҳотлар туфайли 
олий ўқув юртларида инновацион фаолият тўғри ташкил этилиб, 


214 
рақобатбардош, ҳар томонлама билимга эга бўлган мутахассислар тайѐрлаш 
мақсадида таълимнинг сифат ва самарадорлигини оширишга катта эътибор 
қаратилмоқда. 
Бизнинг кафедрада илғор инновацион технологиялар асосида дарс 
жараѐнини ташкил этиш бўйича бир қатор ишлар амалга оширилди. 
Жумладан, дарс ўтиш хоналари эстетик жиҳатдан талаб даражасида 
тайѐрланди, аудиториялар ахборот технологияларидан фойдаланиб дарс 
ўтишга мослаштирилди. Булар ўқувчиларнинг сифатли ва самарали билим 
олишларида асосий техник воситалар бўлиб ҳисобланади. Шунинг билан 
бирга ҳозирда дарсларни инновацион технологиялар асосида ташкил қилиш, 
ѐш ўқитувчиларнинг методик маҳоратини оширишга катта эътибор 
қаратилмоқда. Сабаби, ҳозирги кунда таълим жараѐнида интерактив 
методлар, 
инновацион 
технологиялар, 
педагогик 
ва 
ахборот 
технологияларини ўқув жараѐнида қўллашга бўлган қизиқиш кучайиб 
бормоқда. Бундай бўлишининг сабабларидан бири, шу вақтгача анъанавий 
таълимда ўқувчилар фақат тайѐр билимларни эгаллашга ўргатилган бўлса, 
замонавий технологияларда эса, уларни билимни ўзлари қидириб 
топишларига, мустақил ўрганиб таҳлил қилишларига, ҳатто хулосаларни 
ўзлари чиқаришларига ўргатади. Педагог бу жараѐнда ўқувчи шахсининг 
ривожланиши, шаклланиши, билим олиш ва тарбияланишига шароит яратади 
ва шу билан бир қаторда бошқарувчилик, йўналтирувчилик функциясини ҳам 
бажаради. 
Шунинг учун олий таълим муассасаларида сифатли мутахассисларни 
тайѐрлашда замонавий ўқитиш методлари – интерактив методлар
инновацион технологияларнинг ўрни ва роли бениҳоя каттадир. Бунда 
педагогик технология ва педагогик маҳоратга оид билим, тажриба ва 
интерактив методлар талабаларни билимли, етук малакага эга бўлишларини 
таъминлайди. 
Инновацион технологиялар педагогик жараѐн ҳамда ўқитувчи ва 
ўқувчи фаолиятига янгилик, ўзгаришлар киритиш бўлиб, уни амалга 
оширишда асосан интерактив методлардан тўлиқ фойдаланилади. 
Интерактив методлар – бу жамоа бўлиб фикрлашдан иборат деб 
юритилади, яъни педагогик таъсир этиш усуллари бўлиб, таълим 
мазмунининг таркибий қисми ҳисобланади. Бу методларнинг ўзига хослиги 
шундаки, улар фақат педагог ва ўқувчиларнинг биргаликда фаолият 
кўрсатиши орқали амалга оширилади. 
Ўқитувчи ва талабанинг мақсади бўйича натижага эришишида қандай 
технологияни танлашлари улар ихтиѐрида, чунки ҳар иккала томоннинг 
асосий мақсади аниқ: натижага эришишга қаратилган, бунда талабаларнинг 
билим савияси, гуруҳ характери, шароитга қараб ишлатиладиган технология 
танланади. Масалан, натижага эришиш учун балки, компьютер билан ишлаш 
лозимдир, балки фильм, тарқатма материал, чизма ва плакатлар, турли 
адабиѐтлар, ахборот технологияси керак бўлар, булар ўқитувчи ва талабага 
боғлиқ. 


215 
Бундан ташқари, ўқитиш жараѐнини олдиндан лойиҳалаштириш зарур, 
бу жараѐнда ўқитувчи ўқув предметининг ўзига хос томонини, жой ва 
шароитини, энг асосийси, ўқувчининг имконияти ва эҳтиѐжини ҳамда 
ҳамкорликдаги фаолиятини ташкил эта олишини ҳисобга олиши керак. 
Шундагина, кутилган натижага эришиш мумкин. Қисқа қилиб айтганда, 
талабани таълимнинг марказига олиб чиқиш керак. 
Ўқитувчи томонидан ҳар бир дарсни яхлит ҳолатда кўра билиш ва уни 
тасаввур этиш учун бўлажак дарс жараѐнини лойиҳалаштириб олиш керак. 
Бунда ўқитувчи томонидан бўлажак дарснинг технологик харитаси ҳар бир 
мавзу, ҳар бир дарс учун ўқитилаѐтган предмет, фаннинг хусусиятидан, 
ўқувчиларнинг имконияти ва эҳтиѐжидан келиб чиққан ҳолда тузилади. 
Бундай технологик харитани тузиш осон эмас, чунки бунинг учун 
ўқитувчи педагогика, психология, хусусий методика, педагогик ва ахборот 
технологиялардан хабардор бўлиши, шунингдек, жуда кўп методлар, 
усулларни билиши керак бўлади. Ҳар бир дарсни ранг-баранг, қизиқарли 
бўлиши аввалдан пухта ўйлаб тузилган дарснинг лойиҳалаштирилган 
технологик харитасига боғлиқ. 
Дарснинг технологик харитасини қай кўринишда ѐки шаклда тузиш бу 
ўқитувчининг тажрибаси, қўйган мақсади ва педагогик маҳоратига боғлиқ. 
Технологик харита қандай тузилган бўлмасин, унда дарс жараѐни яхлит 
ҳолда акс этган бўлиши ҳамда аниқ белгиланган мақсад, вазифа ва 
кафолатланган натижа, дарс жараѐнини ташкил этишнинг технологияси 
тўлиқ ўз ифодасини топган бўлиши керак. Технологик хаританинг тузилиши 
ўқитувчидан дарс ишланмасини ѐзиш учун асосий восита бўлиб 
ҳисобланади, чунки бундай харитада дарс жараѐнининг барча қирралари ўз 
аксини топади. 
Ўқитиш жараѐнида ўқувчиларга шахс сифатида қаралиши, турли 
педагогик технологиялар ҳамда замонавий методларнинг қўлланилиши 
уларни мустақил, эркин фикрлашга, изланишга, ҳар бир масалага ижодий 
ѐндошиш, масъулиятни сезиш, таҳлил қилиш, илмий адабиѐтлардан унумли 
фойдаланишга, энг асосийси, ўқишга, фанга, педагогга ўзи танланган касбига 
бўлган қизиқишларини кучайтиради. 
Бундай натижага эришиш амалиѐтда ўқув жараѐнида инновацион ва 
ахборот технологияларни қўллашни тақозо этади. Улар жуда хилма-хилдир. 
Замонавий методлар, ўқитишнинг самарасини оширишга ѐрдам берувчи 
технологик тренинглар талабаларда мантиқий, ақлий, ижодий, танқидий, 
мустақил фикрлашни шакллантиришга, қобилиятларини ривожлантиришга, 
рақобатбардош, етук мутахассис бўлишларига ҳамда мутахассисларга 
керакли бўлган касбий фазилатларни тарбиялашга ѐрдам беради. 
Бундай ўқитиш усулларини ташкил этиш учун педагогнинг инновацион 
фаолиятини самарали амалга ошириш бир қатор шарт-шароитларга боғлиқ. 
Унга педагогнинг тайинли мулоқоти, қарама-қарши фикрларга нисбатан 
муносабати, турли ҳолатларда рационал вазиятнинг тан олинишини 
уқтиришга тайѐрлиги инобатга олиниши лозим. 


216 
Педагогнинг инновацион фаолияти – бу ўз ичига янгиликни таҳлил 
қилиш ва унга баҳо бериш, келгусидаги ҳаракатларнинг мақсади ва 
концепциясини шакллантириш демак. Ушбу режани амалга ошириш ва 
таҳлил қилиш самарадорликка баҳо беришни қамраб олади. 
Янги педагогик технологияларнинг хислати шундаки, унда қўйилган 
мақсадларга эришиш кафолатини берувчи ўқув жараѐни режалаштирилади ва 
амалга 
оширилади. 
Дарҳақиқат, 
машғулотларнинг 
муваффақиятли 
ўтишининг 80 фоизи таълим жараѐнини тўғри лойиҳалаштириш, ташкил 
этиш ва уни амалга оширишга боғлиқдир. 
Келажакда таълим тараққиѐтини ҳаракатлантирувчи куч сифатида 
инновацион таълим ўқитувчи фаолиятини янгилаш, таълим-тарбия 
жараѐнини мақбул қуришга, талаба ѐшларда эркин фикрлаш, билимга 
чанқоқлик, Ватанга содиқлик, инсонпарварлик туйғуларини шакллантиришга 
ижобий таъсир кўрсатади. 
Таълимий инновацияларнинг моҳияти уларнинг амалий характерга 
эгалигида: улар олий таълим битирувчиларида инновацион тафаккур 
лаѐқатини шакллантиришга қаратилган. Демак, олий таълим инновациялари 
деганда биз ривожланувчи янги билимлар ҳамда таълимнинг инновацион 
жўшқинлигини тушунамиз. Инновацион жўшкинлик деганда А. К. Маркова 
янги билимларнинг технологик ѐки ижтимоий реалликка айланиши, илмий 
билимларнинг товар ѐки хизмат кўрсатиш соҳасига айланишини тушунади. 
Инновацион таълимнинг характерли хоссаси — ўз-ўзини идора қилиш, 
профессионаллик, марказлашувчанлик (анропоцентризм)дир. Инновацион 
таълимнинг мақсадлари қуйидагилардан иборат: таълим олувчиларнинг 
юқори даражадаги маънавий ҳамда интеллектуал-шахсий ривожланишини 
таъминлаш; таълим олувчиларнинг илмий тафаккур кўникмаларни эгаллашга 
шарт-шароит яратиш; ижтимоий-иқтисодий ҳамда касбий соҳаларга 
янгиликларни киритиш методологиясини ўргатиш. Кўпчилик педагоглар 
профессионализмни қуйидагича тушунишади: касбий масалалар ечимини 
топишдаги маҳорат даражаси; ўз касбий фаолиятини юритиш лаѐқати; 
нестандарт ҳолатларга ижодий ѐндашув, унимдор ечимни излаш маҳорати; 
ривожланишнинг интеллектуал-шахсий даражаси; таянч малака ва 
компетентликнинг мавжудлиги. Демак, инновацион таълим таълим 
жараѐнини ўз мутахассислиги ижтимоий ва умуммаданий билим ва 
кўникмаларининг технологиялар томонга ҳаракати тарзида бир сафга қўяди 
(касбий маданият), бу унга касбий масалаларни тушуниш воситаси ва ечиш 
методларини ўзлаштириш имконини беради. Юқоридагилардан келиб чиқиб 
айтиш мумкинки, инновацион таълимнинг етакчи функциялари қуйидагилар 
бўлиши мумкин: таълим олувчи ҳамда ўқитувчи шахсининг жадал 
ривожланиши; уларнинг ҳамкорликдаги фаолияти ва мулоқотини 
демократлаштириш; ўкув-тарбия жараѐнини инсонпарварлаштириш; фаол 
ўқиш ва ижодий ўқитишни мўлжаллаш, талим олувчининг ўзини 
профессионал сифатида шакллантиришга ҳаракатини қўллаб-кувватлаш; 
бўлғуси профессонал инновацион тақаккурни шакллантирувчи восита, метод, 


217 
технология ҳамда ўқитишнинг материал базасини замонавийлаштириш 
(модернизациялаш). 

Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   122   123   124   125   126   127   128   129   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling