Таълим вазирлиги ўзбекистон республикаси соғЛИҚни сақлаш


Кўргазмали воситалар тайѐрлаш


Download 3.4 Mb.
Pdf ko'rish
bet9/217
Sana12.11.2023
Hajmi3.4 Mb.
#1767723
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   217
Bog'liq
ХАЛҚАРО-ҲАМКОРЛИК-ВА-ИННОВАЦИЯЛАР-ТИББИЙ-ТАЪЛИМ-ИСЛОҲОТЛАРИНИНГ-АСОСИДИР

Кўргазмали воситалар тайѐрлаш. Талабага муайян мавзуни баѐн 
қилиш ва яхшироқ ўзлаштириш учун ѐрдам берадиган кўргазмали 
материаллар (жадваллар, чизмалар, расмлар, макетлар, моделлар, графиклар 
ва ҳ.к.) тайѐрлаш топширилади. Мавзу ўқитувчи томонидан аниқланиб, 
талабага маълум кўрсатмалар, йўл-йўриқлар берилади. Кўргазмали 
воситаларнинг миқдори, шакли ва мазмуни талаба томонидан мустақил 
танланади. Бундай вазифани бир мавзу бўйича бир неча талабага топшириш 
ҳам мумкин (гуруҳли ишлаш, кичик гуруҳли вазифалар). 
Талаба кўргазмали материаллардан фойдаланиш бўйича ѐзма равишда 
тавсиялар тайѐрлайди ва кафедрада ҳимоя қилади. 
Мавзу бўйича интерфаол педагогик усуллар ѐрдамидамустақил иш 
топшириш. Бундай таълим технологияларига Венн диаграммасини 
тайѐрлаш, Кластер тузиш, SWOT таҳлилини ўтказиш, ФСМУ усули ва бошқа 
усуллар киради. Талабага муайян мавзу бўйича юқорида санаб ўтилган 
педагогик усуллардан фойдаланган ҳолда мустақил иш топширилади. 
Талаба тайѐрлаб келган педагогик усул бўйича материалларни 
кафедрада ҳимоя қилади. 
Илмий мақола, тезислар ва маърузалар тайѐрлаш. Талабага бирон 
бир мавзу бўйича (мавзуни талабанинг ўзи танлаши ҳам мумкин) илмий 
(рефератив) характерда мақола, тезис ѐки маъруза тайѐрлаш топширилиши 
мумкин. Бунда талаба ўқув адабиѐтлари, илмий-тадқиқот ишлари, 
диссертациялар, мақола ва монографиялар ҳамда бошқа ахборот 
манбаларидан мавзуга тегишли материаллар тўплайди, таҳлил қилади, 
зарурларини ажратиб олиб, тартибга солади. Бунда талаба ўқитувчи билан 
ҳамкорликда ишлайди. Тайѐрланган мақола, тезис ѐки маъруза кафедрада 
ҳимоя қилинади. Илмий мақола, тезислар ва маърузалар тайѐрлашда 
талабалар ўзларининг шахсий маълумотларидан ҳам фойдаланишлари 


14 
мумкин. Бунинг учун кафедраларда янги педагогик усуллардан бири 
―Гуруҳли лойиҳалаш‖ усулини қўллаш лозим. 

Download 3.4 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   5   6   7   8   9   10   11   12   ...   217




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling