Таълимнинг фаол усуллари ва техникаси


Таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари қуйдагилардан иборат


Download 94 Kb.
bet5/6
Sana15.06.2023
Hajmi94 Kb.
#1487599
1   2   3   4   5   6
Таълим соҳасидаги давлат сиёсатининг асосий принциплари қуйдагилардан иборат:

    • т.-т. нинг инсонпарвар демократик хар-рда эканлиги;

    • таълимнинг узлуксизлиги ва изчиллиги;

    • умумий ўрта, шунингдек, ўрта махсус касб-хунар коллежида ўқишни танлашнинг ихтиёрийлиги;

    • таълим тизимининг дунёвий характерда эканлиги.

    • ДТС асосида таълим олишнинг ҳамма учун баробарлиги.

    • таълим дастурларини танлашда ягона ва табақалаштирилган ёндашиш, билим олишга интилиш истеъдодни рағбатлантириш.

    • Таълим тизимида давлат бошқарувини уйғунлаштириш.

Жиниси, тили, ёши, ирқи, миллий мансублиги, эътиқоди, ижтимоий келиб чиқиши, хизмат тури, турар жойи, Ўзбекистон Республикасида қанчй вақт яшаётганлигидан қатъий назар, ҳар кимга билим олишга тенг хуқуқ яратилади.
Ўзбекистон Республикасининг таълим тизими ягона ва узлуксиздир.
Шунингдек, ушбу узлуксиз таълим тизими давлат талаблари ва давлат таълим стандартлари асосида ўқитилади. Улар қуйидагиларга бўлинади яъни: давлат талаблари - мактабгача таълим муассасалари, олий ўқув юртидан кейинги таълим, кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш институтлари ҳамда мактабдан ташқари таълим муассасалари
Давлат таълим стандартлари – умумий ўрта таълим мактаблари, ўрта махсус, касб-ҳунар таълими муассасалари ва олий таълим
Миллий тизимга ўтишнинг асосий моҳияти шундан иборатки, бунда ўрта махсус, касб-ҳунар таълими тизими ташкил этилди.
Узлуксиз таълим тизими
Мақсад: Талабаларга таълим соҳасидаги давлат сиёсати мазмуни ва принциплари, Ўзбекистон Республикасидаги таълим тизими ва турлари ҳақида маълумот беринг.
Жихоз: Таълим тизими тузилишидаги қоидалар;
Ўзбекистон Республикасида таълимнинг ягона тизими; таълим турлари каби жадваллар.
Халқ таълими тизими деб муайян мамлактлар ички ва ташқи тараққиётига тавсиф берувчи ҳамда маълум бир қоидалар асосида ташкил этилган барча таълим тарбия муассасаларининг тузилишига айтилади.
Халқ таълими тизими Ўзбекистон Республикасининг Конституцияси ва Ўзбекистон Республикасининг давлат мустақиллиги асослари тўғрисидаги қонунга мувофиқ ташкил этилади ва назорат қилинади. Республикамиз Конституциясида, яъни 18-41-моддаларида кўрсатилганидек, барча фуқаролар жинси, ирқи ва миллати, тили, дини, ижтимоий келиб чиқиши, эътиқоди, шахси ва ижтимоий мавқеидан қатъий назар билим олиш хуқуқига эга. Шунингдек, фуқароларнинг бепул умумий таълим олиши давлат томонидан кафолатланади. Ўзбекистон худудида азал-азалдан таълим-тарбия соҳасига катта эътибор берилган.
Шарқ педагоглари болаларни ўқишга қизиқтириш учун китобдаги воқеаларни қуш ва хайвонлар тилидан ҳимоя қилар эдилар. Масалан, «Қобуснома», «Аҳлоқи Муҳиний», «Камила ва Димна» каби асарларидаги нақлривоятларга одоб-аҳлоқ қоидалари сингдириб юборилган. 1991 йилнинг 31 августида Республикамиз ҳаётида тарихий воқеа юз берди: Истиқлол эълон қилинди. Шу муносабат билан жаҳон тажрибаларидан келиб чиқиб, энг биринчи навбатда, мустақил республикамизнинг халқ таълими соҳасида ислоҳат ўтказиш масаласи кўтарилди. Ниҳоят Ўзбекистон Республикасининг «Таълим тўғрисида»ги Қонуни таълим тизиининг янгиланишига сабаб бўлди. Олдинги қабул қилинган қонунлардан фарқли ўлароқ, халқ таълими тизими тузилишида бир қанча янги қоидалар жорий этилди ва бажарилиши мажбурий деб қайд қилинди.

Download 94 Kb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling