Узлуксиз таьлим тизимида ўрта махсус касб хунар таьлими Режа:
Ўзбекистон Республикасида «Кадрлар тайёрлаш Миллий дастури» ни қабул қилиниши ва уни амалга оширилиши натижасида мамлакатда ягона узлуксиз таълим тизими вужудга келди.
Бу тизим қуйидагиларни ўз ичига олади:
Мактабгача таълим (6-7 ёшгача)
Умумий ўрта таълим (бошланғич 1-4, умумтаълим 5-9 синфлар)
Ўрта махсус, касб-ҳунар таълими (3 йил, академик лицей ва касб-ҳунар коллежлари)
Олий таълим (бакалавриат 4 йил, магистратура 2 йил)
Олий ўқув юртидан кейинги таълим (аспирантура 3 йил, докторантура 3 йил)
Кадрлар малакасини ошириш ва қайта тайёрлаш (малака ошириш 1 ой, қайта тайёрлаш 2, 4, 6, 9 ой ва ҳ.к.)
Мактабдан ташқари таълим (тўгараклар, клублар, индивидуал таълим кабилар) 8.
Оиладаги таълим.
Мустақил таълим.
1. Мактабгача таълим.
Мактабгача таълим тармоғига 1-3 ёшдан, 6-7 ёшгача бўлган болаларга таълим-тарбия берувчи ясли ва боғча муассасалари, шунингдек оиладаги таълимтарбия киради. Бундан кўзланган мақсад бола камолоти асосларини шакллантиришдан, унинг билимга қизиқишини таъминлашдан, маданий ахлоқий меҳнат кўникмаларини, илмга муҳаббатини тартиб топтиришдан иборат.
2. Умумий таълим
Узлуксиз давлат таълими тизимида асосий бўғин бўлиб, таълим олувчиларнинг илмий билим, меҳнат ва бошланғич касбқкор кўникма ва малакаларини, ишбилармонлик асосларини, эгаллашларини шунингдек, ўз ижодий қобилиятлари, фазилатларини ривожлантиришларини таъминлайди.
Мактабдан ташқари таълим.
Болалар ва ўсмирларни талаб ва эҳтиёжларини тўлароқ қондириш, уларнинг дам олишини ташкил этиш мақсадида мулкчиликнинг турли шаклларидаги корхоналар, жамоа бирлашмалари ва маданий, илмий, техника, спорт ва бошқа йўналишдаги мактабдан ташқари таълим муассасалари барпо этилади.
Do'stlaringiz bilan baham: |