Tаqdim etish ғояларни жамлаш


Download 0.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet2/6
Sana10.03.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1257180
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
VIZIT KАRTОSHKАLАR (1) (1)

Ғояларни танлаш.ғояларни жамлаш босқичининг мақсади мумкин 
қадар кўпроқ ғояларни йиғиш ва сўнгра уларнинг миқдорини танлаш йўли 
билан қисқартиришдан иборат. 
Танлашнинг мақсади – яхши ғояларни топиш ва ёмон ғоялардан мумкин 
қадар тезроқ воз кечиш. Янги меҳмонхона маҳсулоти ишлаб чиқиш 
харажатлари кейинги босқичларда анча кўпаяди, шу боис меҳмонхона 
компаниялари фақат реал даромад бериши мумкин бўлган ғояларни маъқул 


кўради. Аксарият меҳмонхоналар ўз мутахассисларидан янги маҳсулотлар 
ҳақидаги ғояларни муфассал тавсифлашни талаб қилади. 
Мутахассислар янги маҳсулот, мақсадли бозор ва рақобат ҳақидаги 
тасаввурни шакллантиради, бозор кўламини, маҳсулот нархини, унинг ишлаб 
чиқиш муддатлари ва харажатларини, ишлаб чиқиш харажатлари ва даромад 
нормасини баҳолайди. Улар шунингдек қуйидаги саволларга ҳам жавоб 
беради: мазкур ғоя меҳмонхона учун фойдалими; у компаниянинг 
мақсадлари ва стратегиясига мос келадими, ғояни муваффақиятли амалга 
ошириш учун кадрлар, техника, асбоб-ускуналар ва ресурслар мавжудми? 
Аксарият меҳмонхона тармоқлари янги маҳсулотлар ғояларини баҳолаш ва 
таҳлил қилишнинг пухта ишлаб чиқилган тизимига эга. 
ғояларни танлаш босқичида янги маҳсулот меҳмонхонада 
кўрсатилаётган хизматлар номенклатурасига мувофиқлиги ҳақида ҳам ўйлаб
278
кўриш керак. Янги маҳсулотларни ишлаб чиқиш жараёнида кўп йўл 
қўйиладиган хатолардан бири меҳмонхона корхонасига мос келмайдиган 
хизматларни жорий этишдан иборат. 
Анънавий маҳсулотларга янги маҳсулотнинг мувофиқлиги масаласини 
ҳал қилиш учун қуйидаги саволларга жавоб бериш керак: 
Янги меҳмонхона маҳсулоти: 
- сизнинг асосий вазифангизни бажаришга; 
- корпорация мақсадларига жавоб беришга; 
- мазкур корхона мақсадларига мос келишга
- асосий бизнесингизни ҳимоя қилиш ва ривожлантиришга; 
- асосий мижозларингизни ҳимоя қилиш ва қаноатлантиришга; 
- мавжуд ресурслардан оқилона фойдаланишга
- мавжуд товар линиясини қўллаб-қувватлаш ва уни 
такомиллаштиришга қандай қилиб ёрдам бериши мумкин? 

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling