Tаqdim etish ғояларни жамлаш
Download 0.5 Mb. Pdf ko'rish
|
VIZIT KАRTОSHKАLАR (1) (1)
VIZIT KАRTОSHKАLАR, SОVG`АLАR VА ULАRNI TАQDIM ETISH Ғояларни жамлаш. Янги маҳсулотлар ишлаб чиқиш жараёни ғояларни жамлашдан, яъни меҳмонхона хизматлари бозори учун мақсадга мувофиқ бўлган янги концепцияларни системали тарзда излашдан бошланади. Компания энг оқилона бир нечта ғояни танлаб олиш учун одатда жуда кўп ғояларга эга бўлиши лозим. Янги маҳсулот ғояларини излаш вақти-вақти билан эмас, балки сурункали тарзда амалга оширилиши керак. Акс ҳолда меҳмонхона ўз бизнесининг хусусиятига мос келмайдиган янги Ғояларни топиши мумкин. Меҳмонхона корхонаси янги маҳсулот ишлаб чиқиш стратегиясини жуда пухта ўйлаши лозим. Мазкур стратегия қандай маҳсулотларга ва қайси бозорларга алоҳида эътибор бериш лозимлигини белгилаб бериши керак. Меҳмонхона раҳбарияти мазкур янги маҳсулотлардан айнан нима: катта даромад, бозор улуши ёки бошқа нарса олиш ниятида эканлигини ҳам аниқлаб олиши лозим. Ниҳоят, стратегия оригинал, сифат жиҳатидан янги маҳсулотлар ишлаб чиқишга, бозорда мавжуд маҳсулотларни такомиллаштиришга ва рақибларнинг маҳсулотларидан нусха кўчиришга қанча куч-ғайрат сарфлаш лозимлигини ҳам белгилаши керак. Янги маҳсулотлар ҳақидаги ғоялар оқими узилмаслиги учун меҳмонхона ҳар хил манбалардан фойдаланиши лозим. Уларнинг айримларини кўриб чиқамиз. Ички манбалар. ўтказилган тадқиқотлардан бирининг таҳлили янги маҳсулотлар ҳақидаги барча ғояларнинг 55% меҳмонхоналарнинг ўзида туғилишини кўрсатди. Корхоналар махсус тадқиқотлар ва ишловлар ўтказиш ёки янги маҳсулотлар ҳақидаги ғояларни ўз ходимларининг йиҚилишларида муҳокама қилиш йўли билан янги ғояларга келиши мумкин. Меҳмонхона корхонаси билан мижозлар ўртасидаги хизмат кўрсатиш тармоғида меҳнат қилувчи ходимлар ғояларнинг алоҳида манбаи ҳисобланади, чунки улар маълум меҳмонхона хизматига мижозларнинг муносабатини кузатиш имкониятига эга. Раҳбарлар янги ғоялар тўғрисида ўйлар экан, одатда бошқа меҳмонхоналарга ташриф буюради ва уларнинг иши билан танишади. ўз ишига жиддий муносабатда бўлган бошқа ходимлар ҳам шундай қилиши лозим. Афсуски, раҳбарлар мазкур ресурслардан кўпинча фойдаланмайди, ўз ходимларидан уларнинг кузатишлари ҳақида сўрамайди. Меҳмонхона саноатида янги маҳсулотлар ҳақида қарорлар корпорация даражасида ҳам, корхона даражасида ҳам қабул қилинади. Корпорация даражасида янги маҳсулотлар ҳақида қарорларни бошқарувнинг ўрта ва олий бўғини менежерлари қабул қилади. Айрим ҳолларда компания учун бевосита ишламайдиган, лекин у билан яқин алоқада бўлган шахслар, масалан, банкирлар, адвокатлар ва консультантлар ҳам мазкур жараёнда иштирок этади. Корхона даражасида узил-кесил қарор қабул қилувчи шахслар орасида, агар меҳмонхона муайян тармоққа тегишли бўлмаса, унинг эгалари ҳам 276 бўлиши мумкин. Айрим ҳолларда меҳмонхона эгаси ўрнини бош директор эгаллайди. Ушбу жараёнда бўлинмаларнинг раҳбарлари, турли бўлинмаларнинг менежерлари ва минтақавий бошқарувчилар ҳам иштирок этади. Мижозлар. Янги маҳсулотлар ҳақидаги барча ғояларнинг қарийб 28% мижозларни кузатиш натижасида туғилади. Истеъмолчиларнинг талаблари ва эҳтиёжларини сўровлар ўтказиш йўли билан ўрганиш мумкин. Истеъмолчиларнинг муаммоларини яхшироқ ҳал қилиш имконини берувчи янги маҳсулотни топиш учун меҳмонхона мижозларнинг саволлари ва шикоятларини таҳлил қилиши лозим. Хизматларнинг раҳбарлари, сотув бўлими ходимлари мижозлар билан учрашиш жараёнида улардан маълум таклифлар олиши мумкин. Меҳмонхона ёки ресторан бўйлаб айланиш жараёнида ҳам мижозларнинг талаб ва эҳтиёжлари ҳақида муайян тасаввур ҳосил қилиш мумкин. Аксарият меҳмонхоналар ҳар ҳафта меҳмонлар учун коктейлли қабуллар ташкил этади. Бош директор ва турли бўлимларнинг раҳбарлари бу ерда мезбонлик қилади. Бу меҳмонхона раҳбариятига меҳмондўстлик шароитида меҳмонлардан хизмат кўрсатишни такомиллаштириш юзасидан уларнинг таклиф-мулоҳазаларини сўраш имконини беради. Таклиф этилган меҳмонларнинг аксарияти ер юзининг турли бурчакларидаги кўплаб меҳмонхоналарни кўрган ва уларнинг хизматлари билан таниш бўлади ва кўпинча ўз фаолият соҳасида новаторлар ҳисобланади, шу боис уларнинг фикр-мулоҳазалари ва ғоялари жуда юксак баҳоланади. Рақиблар. Янги маҳсулотлар ҳақидаги ғояларнинг 27% га яқини рақибларнинг маҳсулотларини таҳлил қилиш жараёнида туғилади. Аксарият компаниялар рақибларнинг янги маҳсулотларини сотиб олади, уларнинг тузилишини ўрганади, ушбу маҳсулотларнинг сотилиши ҳақидаги маълумотларни таҳлил қилади ва шунга ўхшаш ўз маҳсулотини чиқаришнинг мақсадга мувофиқлиги масаласини ҳал қилади. Меҳмонхона корхонаси янги маҳсулотлар тўғрисида ахборот олиш учун ўз рақибларининг рекламасини ёки бошқа маълумотларни кузатиб бориши мумкин. ўз рақибининг ғоясини олган меҳмонхона уни ҳеч бўлмаса ғоя муаллифидек яхши амалга оширишга қодир бўлиши керак. Мижозлар нусхани оригиналга солиштириб кўради, агар бундай солиштириш натижалари салбий бўлса, бундан энг аввало нусха кўчирилган маҳсулот зарар кўради. Муваффақиятли меҳмонхона маҳсулотларининг аксарияти чет элдан кўчирилган. Баъзан нусха оригиналдан ёмонроқ бўлади ва мазкур маҳсулот мансуб бўлган товарлар гуруҳининг обрўсига путур етказади. Шу сабабли мазкур маҳсулот муаллифи бўлган меҳмонхона бозога кираётганида ўз салбий имижини бартараф этишига тўғри келади. Айрим ҳолларда чет эл компанияси ўз маҳсулотини шу қадар муваффақиятли ишлаб чиқиши мумкинки, у ўзи мансуб бўлган товар гуруҳи учун нормага айланади. Меҳмонхона ғояларни бошқа мамлакатлардан ўзлаштираётганида минтақа маданияти ва ижтимоий фарқларни ҳисобга олиши лозим. 277 Меҳмонхоналарнинг раҳбарлари рақибларнинг янги маҳсулотлари ҳақида ахборотни рақиб меҳмонхонада тўхташ йўли билан олишлари мумкин. Меҳмонхона саноати унча катта эмас. Рақиб меҳмонхоналарнинг раҳбарлари ва эгалари одатда бир-бири билан алоқа қилиб туради. Ишбилармонлар доираси ҳақида ҳам шундай дейиш мумкин. Халқаро бизнесда турли тармоқларнинг бош директорлари, қоида тариқасида, бирбирини танийди ва ўзаро ахборот алмашади. Меҳмонхона саноати – энг очиқ фаолият соҳаларидан бири. Менежерлар рақиблар ҳақида ахборотни уларнинг ўзидан осонгина олиши мумкин. Дистрибьютерлар ва маҳсулот етказиб берувчилар. Дистрибьютерлар бозор билан яқин алоқада иш олиб боради, шу боис улар мижозларнинг муаммолари ва янги маҳсулотларнинг имкониятлари ҳақида ахборот бериши мумкин. Туроператорлар меҳмонхона корхонасига хизматларнинг янги турларини ишлаб чиқишда фойдаланиш мумкин бўлган янги концепциялар, технологиялар ва материаллар ҳақида маълумот бериши мумкин. Улар шунингдек рақобатдош ресторанларда қайси таомларга талаб катталиши ва бошқа меҳмонхоналар қандай янги озиқ-овқатларни буюртма қилаётгани ҳақида ахборот бериши ҳам мумкин. Дистрибьютерлар ва маҳсулот етказиб берувчилар меҳмонхона номерларининг моделларини туристик кўргазмалар ва ярмаркаларда намойиш этади. Бундай тадбирларда қатнашиш ёки уларни келиб кўриш ҳам меҳмонхона хизматларининг ривожланиш тенденциялари ҳақида ахборот йиғиш, шунингдек ишга доир алоқалар ўрнатиш учун яхши имконият беради. Бошқа ахборот манбалари – махсус журналлар нашр этиш, семинарлар ўтказиш, консалтинг ва тадқиқот фирмалари, реклама агентликлари. Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling