Tаqdim etish ғояларни жамлаш


Синов тарзида маркетинг ўтказиш


Download 0.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/6
Sana10.03.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1257180
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
VIZIT KАRTОSHKАLАR (1) (1)

Синов тарзида маркетинг ўтказиш. Агар маҳсулот намунаси 
функционал тестдан ва истеъмолчилар синовидан ўтган бўлса, навбатдаги 
босқичда синов тарзида маркетинг ўтказилади. Мазкур босқичда маҳсулот ва 
маркетинг дастури реал бозор ҳолатига киритилади. 
Синов тарзида маркетинг ўтказиш маркетинг бўйича мутахассисга айни 
маҳсулот маркетинги соҳасида маълум тажриба тўплаш, потенциал 
муаммоларни аниқлаш ва компания маҳсулотни амалга жорий этишга кўп 
маблағлар сарфлашга киришишидан олдин яна қандай ахборот зарурлигини 
билиш имконини беради. Синов тарзида маркетинг ўтказиш ҳақиқий бозор 
шароитида маҳсулотни ва маркетинг дастурини баҳолайди. Синов тарзида 
маркетинг ўтказишда маҳсулотга, уни илгари суриш стратегиясига, уни 
реклама қилишга, унинг тақсимланишига, маҳсулот нархи, савдо белгиси,
281
ўрами ва бюджетига баҳо берилади. Меҳмонхона корхонаси синов тарзида 
маркетинг ўтказишдан янги маҳсулотнинг пайдо бўлиши, истеъмол 
қилиниши ва қайта сотилишига истеъмолчилар ва савдо воситачиларининг 
муносабатини аниқлаш учун фойдаланади. Синов тарзидаги маркетинг 
натижаларидан сотув ва даромадлар ҳажмларининг прогнозларига аниқлик 
киритиш учун фойдаланилиши мумкин. 
Турли маҳсулотлар ҳар хил синов тарзидаги маркетингни тақозо этади. 
Синов тарзида маркетинг ўтказиш харажатлари анча катта бўлиши мумкин. 
Бундан ташқари, синов тарзида маркетинг ўтказишга вақт ҳам сарфланади. 
Ваҳоланки, рақибларингиз чаққонроқ ҳаракат қилиши ва бу маҳсулотни 
бозорга сиздан олдинроқ чиқариши мумкин. Янги маҳсулот ишлаб чиқиш ва 
амалга жорий этиш харажатлари кам ёки раҳбарият янги маҳсулотни жорий 
этиш муваффақиятли ўтишига ишончи комил бўлса, меҳмонхона қисқа 
муддатли синов тарзида маркетинг ўтказишга ёки уни умуман ўтказмаслик 
ҳақида қарор қабул қилиши мумкин. Мавжуд маҳсулотларга айрим 
ўзгартишлар киритилган ёки муваффақиятли маҳсулотлардан нусха 


кўчирилган ҳолларда синов тарзида маркетинг талаб этилмаслиги мумкин. 
Меҳмонхоналарга, энг аввало, қуйидаги ҳолатлардан бирида синов тарзида 
маркетинг ўтказиш бўйича ҳажман анча кўп ишларни бажариш тавсия 
этилади: 
• Агар янги маҳсулотни амалга жорий этишга кўп миқдорда 
инвестициялар талаб этилса ёки раҳбарият маҳсулот ёки маркетинг 
дастурининг муваффақиятига ишончи комил бўлмаса. 
• Агар айрим маҳсулотлар ва маркетинг дастурлари бир неча йил 
мобайнида синовдан ўтказилган, синовдан олинган, ўзгартирилган, яна 
синовдан ўтказилган ва, ниҳоят, бозорга чиқарилаётган бўлса. 
• Агар синов тарзида маркетинг ўтказиш харажатлари катта бўлса, 
бироқ улар хатога йўл қўйилган тақдирда кўрилиши мумкин бўлган зарарлар 
олдида кам бўлиб кўринса. 

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling