Tаqdim etish ғояларни жамлаш


Янги маҳсулот концепциясини ишлаб чиқиш ва уни текшириш


Download 0.5 Mb.
Pdf ko'rish
bet3/6
Sana10.03.2023
Hajmi0.5 Mb.
#1257180
1   2   3   4   5   6
Bog'liq
VIZIT KАRTОSHKАLАR (1) (1)

Янги маҳсулот концепциясини ишлаб чиқиш ва уни текшириш. 
Танлаб олинган ғояларни ривожлантириб, маҳсулот концепциясини ишлаб 
чиқиш лозим. Бу ерда маҳсулот ғояси, маҳсулот концепцияси ва маҳсулот 
имижини фарқлай билиш муҳимдир. 
• Маҳсулот ғояси – компания менежерлари бозорга таклиф қилиши 
мумкин бўлган маҳсулот ҳақидаги тасаввур. 
• Маҳсулот концепцияси - ғоянинг истеъмолга оид тушунчаларда 
ифодаланган муфассал тавсифи. 
• Маҳсулот имижи – ҳақиқий ёки потенциал маҳсулотнинг 
истеъмолчилар томонидан қабул қилиниши. 
Янги хизматларни таклиф қилиш замирида янги маҳсулот ғояси ётади. 
Бироқ, мижозлар маҳсулот ғоясини сотиб олмайди. Улар маҳсулотнинг ўзини 
харид қилади. Маркетинг бўйича мутахассиснинг вазифаси – ушбу ғояни 


маҳсулотнинг турли концепцияларига айлантириш, уларнинг ҳар бири 
мижозларни қай даражада ўзига жалб қилаётганини аниқлаш ва энг 
яхшисини танлаб олиш. 
Меҳмонхоналар одатда янги маҳсулотни айрим қаватларда ва айрим 
филиалларда синов тартибида жорий этади. 
Концепция мақсадли мижозлар гуруҳида синовдан ўтказилади. Янги 
маҳсулот концепциялари оғзаки ёки график тарзда тавсифланиши мумкин. 
Концепцияни текшириш учун кўпинча йиғма таҳлил қилишнинг статистик 
методи қўлланади. Потенциал мақсадли мижозларга меҳмонхоналарнинг ҳар 
хил конфигурациялари кўрсатилади. Мижозлардан таклиф қилинган 
вариантларни мақсадга мувофиқлигига қараб, энг маъқулидан бошлаб 
даражалаштириш сўралади. Олинган натижалар статистик таҳлилдан 
ўтказилиб, меҳмонхонанинг оқилона конфигурацияси топилади. 
Бироқ, аксарият ҳолларда концепциялар синовдан мижозлар фикрини 
оддий сўраш орқали ўтказилади. Айтайлик, истеъмолчиларнинг 10% таклиф 
қилинган маҳсулотни «албатта» сотиб олишини, 5% эса – сотиб олиши 
«мумкинлиги»ни билдирди. Компания мазкур фоизларни мақсадли 
гуруҳдаги истеъмолчилар сонига солиштириб, кутиладиган товар айланмаси
279
ҳажмини аниқлайди. Аммо бундай баҳолаш аниқ бўлмайди, чунки одамлар 
ўз ниятини доим ҳам амалга оширавермайди. 
Агар йирик меҳмонхона корпорациялари янги маҳсулот концепциясини 
профессионал тарзда текшириш билан шуғулланса, кам тармоқланган 
корпорациялар ва муайян меҳмонхоналар кўпинча ушбу муҳим босқични 
ўтказиб юборади. Қоида тариқасида, улар маҳсулот ғоясидан дарҳол уни реал 
товарга тўла айлантиришга ўтади ва шу тариқа жуда жиддий хатога йўл 
қўяди. 
Айрим ҳолларда интуиция панд бермайди ёки меҳмонхонанинг омади 
юришади ва янги маҳсулот муваффақиятли бўлиб чиқади, шу тариқа корхона 
рақобат соҳасида катта устунликни қўлга киритади. Шунга қарамай, 
меҳмонхона саноатининг ривожланиш тажрибаси аксарият ҳолларда янги 
маҳсулот ғоясини ишлаб чиқилган маҳсулотни дастлабки синовдан ўтказиш 
билан мустаҳкамлаш лозимлигини, акс ҳолда муваффақиятсизликка учраш 
мумкинлигини кўрсатади. Номерларда янги қулайликлар яратиш ёки 
номерларда хизмат кўрсатишда менюга янги ичимлик киритиш – тактика 
масаласи ва уни нотўғри ҳал қилиш компаниянинг умумий ишига унча катта 
зарар етказа олмайди. Аммо кўп миқдорда инвестициялар билан боғлиқ янги 
маҳсулотлар, масалан, меҳмонхонада янги ресторанни жиҳозлаш ёки янги 
жойда меҳмонхона комплекси очиш ҳақида бундай деб бўлмайди. Мазкур 
ечимларда кўп миллионли инвестициялар тўғрисида сўз юритилади. 
Олдиндан синовдан ўтказилмаган лойиҳа жуда зарарли бўлиб чиққан ва 
меҳмонхона компаниясини касодга учратган ҳоллар кўп бўлган. Шу боис 


кейинчалик аттанг қилгандан кўра, янги маҳсулотни синовдан ўтказиш ва 
текширишга маблағ ва бир неча ой қўшимча вақт сарфлаган маъқул. 

Download 0.5 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling