Tаqdim etish ғояларни жамлаш
Download 0.5 Mb. Pdf ko'rish
|
VIZIT KАRTОSHKАLАR (1) (1)
Савдо белгиси. Савдо белгисининг тарихи ўрта асрлардаги
савдогарларнинг гильдиялари фаолиятига бориб тақалади. ўша даврда савдогарлар ўз маҳсулотларини фарқлаш, ўзини ва мижозларини арзон қалбаки маҳсулотлардан ҳимоя қилиш учун маҳсулотларга савдо белгиси қўйишни одат қилган эди. Ҳозирги вақтда ўзини ҳурмат қиладиган ҳар бир компания ўз савдо белгисига эга, чунки харидорлар ноаниқликни ёқтирмайди. Хўш, савдо белгиси ва савдо тамғаси ўзи нима? • Савдо белгиси – ишлаб чиқарувчи ўз маҳсулоти ёки хизматига харидор уларни рақиб маҳсулотидан осон фарқлаши учун берган ном, визуал образ. • Савдо тамғаси – ишлаб чиқарувчи, сотувчи, маҳсулот ёки хизматни идентификация қилиш учун қўлланиладиган оригинал расм, ном, рақамлар, ҳарфлар, белгилар уйғунлиги (ўзига хос белги). Товар тамғасидан бошқа 282 корхоналар ёки ташкилотлар фойдаланмаслиги учун у албатта рўйхатдан ўтказилиши лозим. Савдо белгиси маркетинг ва сотув тадбирларида муҳим ўрин тутади. У иқтисодиётнинг бошқа секторларига қандай таъсир кўрсатса, меҳмондўстлик саноатига ҳам шундай таъсир кўрсатади. Харидорлар, қоида тариқасида, савдо белгисини товарнинг қиммати билан боғлайди, савдо белгисига нисбатан ишонч ва у билан танишлик эса тижорат соҳасида муваффақиятга эришишнинг муҳим омили ҳисобланади. Аксарият компаниялар учун савдо белгиси товар ва хизматларнинг бозордаги мавқеи билан боғлиқ. Савдо белгиси маркетингнинг кучли воситаси ҳисобланади. Истеъмолчилар ўз фикрлари ва тасаввурларини муайян савдо белгилари билан боғлайдилар. Улар муайян савдо белгиларига ишонч билдирадилар ва уларни харид қиладилар, савдо белгилари эса бу ишончни оқлаши лозим. Айни бир ташкилот ёки маҳсулот етказиб берувчи бозорнинг катта бир сегментига икки ёки ундан ортиқ ҳар хил савдо белгиларини таклиф қилиши мумкин. Савдо белгисини яратиш корхона фаолиятини оқилоналаштириш йўлида ташланган қадам бўлиши мумкин, чунки бу мазкур маҳсулот ёки хизматни харид қилаётган мижознинг истеъмолчи сифатидаги хулқ-атворига самарали таъсир кўрсатиши мумкин. Савдо белгисининг танишлиги сақланиши лозим, чунки унинг қиммати ўзгариши ўша заҳоти харидорнинг норозилигига сабаб бўлади. Шундан кейин савдо белгиси маҳсулотнинг салбий рамзига айланиши мумкин. Шундай қилиб, ҳозирги шароитларда савдо белгисининг ривожланиш жараёни туристлар ўз саёҳати маршрутини, шунингдек кўпроқ маъқул бўлган товарлар ва хизматларни танлашига таъсир кўрсатади. Меҳмонхона корхоналарининг савдо белгилари қуйидаги ижобий жиҳатларга эга: • савдо белгиси ва савдо тамғаси меҳмонхонани осон таниб олиш имконини беради; • бундай меҳмонхона кўрсатадиган хизматларни мижоз айни нархдаги энг сифатли хизматлар деб қабул қилади; • меҳмонхонада хизматлар кўрсатишнинг юқори сифати ва андозалари турғунлиги билан ажралиб туриши ва қўллаб-қувватланиши лозим; • меҳмонхонанинг савдо белгиси мижозларда унга нисбатан хайрихоҳлик туйғусини тарбиялаш ва бозорнинг тегишли сегментида мустаҳкам ўрин эгаллаш имконини беради; • хизматлар нархига қўшиладиган савдо белгиси ҳақи ва мижозларнинг содиқлиги туфайли меҳмонхона сотувларнинг зарур даражасига осон эришади Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling