Tаqdim etish ғояларни жамлаш
Янги маҳсулотнинг маркетинг стратегияси
Download 0.5 Mb. Pdf ko'rish
|
VIZIT KАRTОSHKАLАR (1) (1)
- Bu sahifa navigatsiya:
- Бизнес-режа.
Янги маҳсулотнинг маркетинг стратегияси. Навбатдаги босқич –
маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш, яъни янги маҳсулотни бозорга чиқариш бўйича маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш. Маркетинг стратегиясини ишлаб чиқиш уч қисмдан ташкил топади: 1) маҳсулотнинг дастлабки бир неча йилга мўлжалланган мавқеини, сотувлар ҳажмини, бозор улушини ва мақсадли даромадни режалаштириш; 2) янги маҳсулотнинг уни бозорга чиқаришнинг биринчи йилига мўлжалланган нархи, уни тақсимлаш тизими ва маркетинг бюджетини режалаштириш; 3) узоқ муддатли даврга мўлжалланган сотувлар ҳажми, мақсадли даромад ва маркетинг комплексининг стратегияси – маркетинг-миксни режалаштириш. Бизнес-режа. Раҳбарият маҳсулот концепциясини ва маркетинг стратегиясини белгилаб олгач, меҳмонхона ўз корхонасининг иқтисодий кўрсаткичлари нуқтаи назаридан янги маҳсулотнинг мақсадга мувофиқлигини баҳолаши, яъни бизнес-режа тузиши мумкин. Бизнес-режа, энг аввало, сотувлар, харажатлар ва даромадлар ҳажмларининг прогнозини ўз ичига олади ва мазкур кўрсаткичлар компания мақсадларига қай даражада мувофиқлигини аниқлашга хизмат қилади. Агар бундай мувофиқлик 280 мавжудлиги аниқланган бўлса, маҳсулот навбатдаги босқич – маҳсулотни ишлаб чиқиш босқичига ўтказилиши мумкин. Компания сотувлари ҳажмини прогноз қилиш учун ўхшаш маҳсулотларни сотишдаги тенденцияларни ўрганиш ва меҳмонхона хизматлари бозоридаги истеъмолчиларнинг фикрларини сўраш лозим. Шунингдек, таваккалчиликни баҳолаш учун кутилаётган сотиш ҳажмининг юқори ва қуйи даражаларини ҳам баҳолаш зарур. Сотиш ҳажми прогноз қилинганидан кейин маҳсулотдан олиш кутилаётган даромадлар ва харажатларни баҳолаш мумкин. Харажатлар меҳмонхонанинг махсус таркибий бўлимлари томонидан баҳоланади. Таҳлил мўлжалланган маркетинг харажатлари прогнозини ҳам ўз ичига олади. Шундан кейин меҳмонхона янги маҳсулотнинг молиявий самарадорлигини таҳлил қилиш учун сотиш ва харажатлар кўрсаткичларидан фойдаланади. Агар маҳсулот концепцияси бизнес-тестдан ўтган бўлса, маҳсулот ишловнинг навбатдаги босқичига ўтказилади. Мазкур босқичда илгари оғзаки тавсиф, расм ёки макет тарзида мавжуд бўлган янги маҳсулотнинг намунаси яратилади. Қўшимча маблағлар ажратишни тақозо этувчи мазкур босқич маҳсулот ғоясини амалда мавжуд маҳсулотга айлантириш мумкин ё мумкин эмаслигини кўрсатади. Корхона маҳсулот концепциясининг бир ёки бир нечта физик версияларини ишлаб чиқади. Намуна қуйидаги мезонларга жавоб бериши керак: 1. Истеъмолчилар янги маҳсулотнинг асосий хоссаларини улар маҳсулот концепциясида қандай тавсифланган бўлса, шундай қабул қилади. 2. У нормал фойдаланишда хавфсиз. 3. Уни бюджетда режалаштирилган харажатлар доирасида ишлаб чиқариш мумкин. Муваффақиятли намунани ишлаб чиқишга кунлар, ҳафталар, ойлар ёки ҳатто йиллар кетиши мумкин. Янги маҳсулот намунасини ишлаб чиқиш муаммоси фақат асосий маҳсулот билан боғлиқ эмас. Маҳсулот номоддий жиҳатларининг аксариятини, масалан, ходимлар меҳнатини тасвирлаб бўлмайди. Маркетинг бўйича мутахассислар бўлғуси мижозга маҳсулотнинг номоддий жиҳатлари, шу жумладан у билан боғлиқ бўлган ва қўшимча товарлар ва хизматлар ҳақида ҳам маълумот бериш лозимлигини унутмасликлари керак. Download 0.5 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling