Тарбиянинг олтин калити ёхуд йўлдаги белгилар


 Кишининг иккинчи отаси унинг ўзидир.  Отангизга қулоқ солинг!!! 10


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet46/56
Sana17.12.2022
Hajmi1.56 Mb.
#1025911
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   56
Bog'liq
Akmal Miravaz o\'g\'li. Tarbiyaning oltin kaliti (2020)

9. Кишининг иккинчи отаси унинг ўзидир. 
Отангизга қулоқ солинг!!!
10. Ҳар бир яхши ишингиз учун ўзингизни 
мақташга одатланинг. Бир кунда қанча яхши ишлар 
қилганингизни кўриб ўзингиз ҳайратда қоласиз. 
Тақдирингиздан, қувонч ва ташвишларидан, 
ғалаба ва мағлубиятлардан, дашномларидан 
чин кўнгилдан рози бўлинг. Дунё гўзаллик ва 
қувончларга тўла, унда бахтиёр яшаш учун ҳамма 
нарса муҳайё. 
Мақтовларни ўзингизга чин дилдан айтинг
баъзида ўзингизга совғалар ҳам қилинг. Орзулаб 
юрган нарсангизни сотиб олинг – ахир, сиз шунга 
арзийсиз-ку! Аслида бахтиёр бўлиш учун кўп 
нарса керак эмас. Ўзингиз ёқтирган хиёбонга 
бориб бироз сайр қилсангиз, кифоя. 
Ўзингизни яхши кўришингиз сизни кўплаб 
нохушликлардан асрайди. Фойдаси сизнинг 
ўзингизга ишончингиз янада ортади, хушчақчақ 
ва серҳаракат бўлиб қоласиз. Унутманг, уйғунлик 
инсоннинг ички ва ташқи дунёси орасида 
мувозанат ўрнатилгандагина юзага келади. 
Инсоннинг қалбида уйғунлик бўлсагина, у дунё 
билан бир бутун бўла олади ва нафақат ўзини, 
балки атрофдаги барча нарсаларни доим яхши 
ҳис қила олади. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


163
Тарбиянинг олтин калити
МАКТАБ
َقَلَخ يِذَّلا َكِّبَر ِمْس ِب ْأَر ْـقا
«Ўқинг (эй Муҳаммад! Бутун борлиқни) 
яратган зот бўлмиш Раббингиз исми билан!» 
(Алақ сураси, 1-оят)
1. Таълим – бу қизиқтириш дегани. Болага 
би рор нарса ўргатмоқчи бўлган киши, биринчи 
навбатда, уни қизиқтириши керак. Таълим бора-
сида муваффақият қизиқтира олган кишининг 
доимий ҳамроҳи бўлади. Ўқитувчилик касби 
ҳам умр бўйи ўртада туриб маҳорат намойиш 
қилиш демакдир. Бундай маҳорат эгасида яна 
бир фазилат, яъни Худо юқтирган нарса бўлиши 
керак. Аммо у фазилат нотоза кимсага юқмайди.
Бўлажак педагоглар, аввало, ўйлашда, иш-
лашда, яшашда покдомонликни сақлашни бўй-
ниларига олсинлар! Нотиқлик сирларини чуқур 
ўрганишлари, танлаган фанларини ўрганишга 
ўтишлари керак. Қаерда ўқувчиларга ёқмаётган 
муаллимлар бўлса, ҳаммасининг ҳам илми суст 
эмас, уларнинг кўплари минбар, қизиқтириш 
санъатини билмаганлари учун қийналадилар. 
Муаллимнинг илми – унинг моли, сингдириб 
сўз айтишни эплолмаса, билимини синфга олиб 
www.ziyouz.com kutubxonasi


164
Акмал МИРАВАЗ ўғли
кириб, ҳеч кимга ўтказа олмай, яна қайтариб 
олиб чиқаверади!
2. Болалар турли таъсирлар остида тарбия-
ланадилар. Мактаб эса ана шулардан бири, 
ҳаммаси эмас. Бу, албатта, ўз навбатида, ҳам 
хотиржам қиладиган, ҳам безовта қиладиган 
воқелик. Хотиржам қиладиган тарафи шуки
мактаб таъсир кўрсатиши мумкин бўлган омил-
ларнинг бири, холос. Асосийси ҳам эмас, кўпи 
ҳам эмас, балки бири холос. Бу болани мактабга 
жўнатишдаги хавотирни, у ерда бола нималар 
билан банд бўлиши, кимдан нима ўрганиши ҳа-
қидаги безовталикни пасайтиради.
Демак, назорат қилиш имконияти бор, деган 
хулосага осонроқ келасиз. Қолаверса, бола мак-
табда маълум вақт бўлади, сўнгра яна оила 
назорати остига қайтади. Бу яхши, албатта. 
Энди, безовта қиладиган тарафи, мактаб болага 
таъсир ўтказиши мумкин бўлган омилларнинг 
бири эканлиги. Бу мутлақо назардан четга суриб 
қўйиладиган ёки унутиладиган жиҳат эмас. 
Фарзандини мактабга таҳсил олиш учун олиб 
бориб бераётган ота-она шу жиҳатни назардан 
қочирмаган бўлса, у ҳолда муаммо туғилмайди. 
3. Мактаб ўқувчига ҳамма нарсани ўргата 
олмайди.
Синфда чорак якунига бағишланган навбат-
даги ота-оналар мажлиси бўляпти. Йигирма 
www.ziyouz.com kutubxonasi


165

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   42   43   44   45   46   47   48   49   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling