Тарбиянинг олтин калити ёхуд йўлдаги белгилар


 Эркалатиб ўстирилган бола: а) ҳаётда кўп исроф қилади; б) моддиятни ўлчов қилиб олади; в) туйғулари ўлади. 4


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet42/56
Sana17.12.2022
Hajmi1.56 Mb.
#1025911
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   56
Bog'liq
Akmal Miravaz o\'g\'li. Tarbiyaning oltin kaliti (2020)

3. Эркалатиб ўстирилган бола:
а) ҳаётда кўп исроф қилади;
б) моддиятни ўлчов қилиб олади;
в) туйғулари ўлади.
4. Баъзи одамлар боласини ўта яхши кўрганидан 
ундаги айбларни кўрмайди. Аксарият ҳолларда 
эса ҳаддан ошиқ меҳр боланинг тўғри инсон 
бўлиб шаклланишида тўсиқ бўлади. Болаларга 
www.ziyouz.com kutubxonasi


146
Акмал МИРАВАЗ ўғли
меҳрнинг зарурлиги инкор қилиб бўлмайдиган 
ҳақиқат, ўз яқинларидан етарли меҳр кўрган 
инсон, жавоб тариқасида ҳам шундай меҳр тортиқ 
қилади. Бироқ шуниси ҳам ҳақиқатки, ота-она 
чексиз меҳр кўрсатишда ҳаддан ошган ҳолатларда 
болалар эрка, тантиқ, қарорсиз бўлиб қоладилар. 
Бундай бўлишига меҳр эмас, уни кўрсатишдаги 
ҳаддан ошиш айбдор. Чексиз меҳр бола шахсининг 
ривожланиши ва ўсишига йўл бермай қўйиши 
мумкин. 
Маҳалламизда этикдўз амаки бор. Бир куни
танишимнинг ўғилчаси ўша ерда ўралашиб 
юрибди. Қизиқсиниб амакидан нима қилиб 
юрганини сўрасам, шогирд тушди деди. Онаси 
бева, боласини жуда эҳтиёт қиларди, ҳар қалай 
ақлини таниб қолибди-ку, дея хурсанд бўлдим. 
Бир ҳафта ўтиб у ёққа борсам, бола йўқ. Амакидан 
сўрадим: “Шогирдингиз кўринмайди, уста 
бўлдими?”. Амаки кулиб: “Ўзи уста бўлса майли, 
онаси ҳам уста бўлиб кетди!” деди. “Қандай қилиб 
ё илгарироқ келганмиди?”, сўрадим. У: “Э, йўқ. 
У олти кунда касбни эгаллаб бўлибди, онасининг 
айтишича", деди.
Жамиятда шундай инсонлар ҳам учраб туради. 
Улар фарзандларини яхши кўраман деб уларни 
барбод қилишяпти. Баъзилари эса бунинг мутлақо 
акси.
Бу иккала ҳолат ҳам нотўғри.
www.ziyouz.com kutubxonasi


147
Тарбиянинг олтин калити
5. Тарбияда тўғри услуб қўллаётган ота-
она атрофдагилар томонидан қўллаб-қув-
ватлани ши керак. Айниқса, бобо ва буви билан 
бирга ликда яшайдиган ёш оилалар шундай 
қўллаб- қувватлашларга жуда муҳтож. Албатта, 
атроф дагиларнинг фарзанд тарбияси борасидаги 
маслаҳатлари, тажрибалари бу борада жуда 
қимматбаҳо, лекин улар фарзанд тарбиясининг 
жавобгарлиги тўлиғича ота-онанинг зиммасида 
эканини унутмасликлари керак.
Маълумки, катта авлод вакиллари кичик ав-
лод вакилларига таъсир ўтказиш кучига эга. Агар 
кичик авлод вакиллари фарзанд тарбияси бора-
сида тўғри услуб қўллаётган бўлсалар, у ҳолда 
катта авлод вакиллари ўз «таъсир доираларини» 
белгилаб олганлари маъқул. Улар ўзларининг тар-
бия борасидаги тажриба ва услубларини қўллаш-
дан аввал болаларнинг ота-онаси билан бафуржа 
маслаҳатлашиб олишлари лозим. Албатта, бу 
келажакда келиб чиқиши мумкин бўлган кўн-
гилсизликларнинг олдини олишда асосий омил 
ҳисобланади.
Тарбияда тўғри услуб қўллаётган кичик авлод 
вакиллари ишига катта авлоднинг кўр-кўрона 
аралашишидан келиб чиқадиган зарарли оқибатлар 
жамиятнинг бир неча қатламларида урчийди, бу эса 
инсониятга қилинган буюк жиноят ҳисобланади. 
Бунинг ўрнига, катта авлод вакилларининг 
www.ziyouz.com kutubxonasi


148
Акмал МИРАВАЗ ўғли
кичик авлод вакиллари қўллаётган замонавий 
услубларга 
ўтишлари, 
қишлоқ-маҳалла, 
ошна-оғайнилари, таниган-билганлари орасида 
ёйишлари жамиятни келажакда ботиб қолиши 
мумкин бўлган ботқоқдан асрайди. Оилаларда 
соғлом тарбия муҳитини шакллантиради, кичик 
ва катта авлод вакиллари орасидаги меҳр-
муҳаббатни мустаҳкамлайди, ўзаро алоқаларни 
жипслаштиради, жамиятнинг энг кичик бўғини 
ҳисобланган оилалар гуллаб-яшнайди. Бундай 
боғлардан фақат хушбўй ифор таралади, қаёққа 
қараманг, кўзларингиз гўзалликни, нафисликни 
кўради. Ана шундагина инсоният ўзининг асл 
мақсади сари юра бошлайди, жамият яшнайди, 
дунё обод бўлади.
6. Болалар эътибор истаётганларини ҳар хил 
тарзда намоён қиладилар. Энг кўп тарқалган 
усуллари “зўравон” ёки “бечора” ролини ўйнаш. 
Болага ҳаддан ташқари эътибор бериб юборилган 
оилаларда болалар эрка бўлиб қоладилар, 
инжиқликлари доим амалга ошишига ўрганиб 
қоладилар. Навбатдаги инжиқлик амалга ошмас 
экан, бола бунга жавобан ё “зўравон”лик 
қилади ё “бечора” бўлиб олади. Чунки бу йўл 
билан у бошқаларнинг эътиборини тортмоқчи 
бўлади. Бундай ҳолатларга чек қўйиш учун 
уни яхши тушуниб турганингизни кўрсатинг, 
нима учун хоҳиш-истакларини амалга 
www.ziyouz.com kutubxonasi


149
Тарбиянинг олтин калити
оширмаётганингизни 
боланинг 
тилида 
тушунтиринг. Унинг ўринли та лабларини 
қаноатлантиришингизга ишонтиринг. 

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   38   39   40   41   42   43   44   45   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling