Тарбиянинг олтин калити ёхуд йўлдаги белгилар


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet50/56
Sana17.12.2022
Hajmi1.56 Mb.
#1025911
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   56
Bog'liq
Akmal Miravaz o\'g\'li. Tarbiyaning oltin kaliti (2020)

 сўрангиз!» (Наҳл сураси, 43-оят).
Киши бирор нарсани билмаса, уни билади-
ганлардан, яъни ўша соҳанинг мута хас сислари-
дан ўрганиши керак. Ҳақиқатни астой дил излаган 
инсон, албатта, унга эришади. 
2. Бугунги кун ота-оналар олдига иккита си-
фатга эга бўлишни шарт қилиб қўймоқда:
бири – ўқимишлилик;
иккинчиси эса – шижоат.
Шу икки сифатни ўзида жамламасдан туриб 
ота-оналар ўз фарзандлари билан ҳамнафас бўла 
олмайдилар, аксинча улардан сезиларли даража-
да ортда қоладилар. Бу ўз-ўзидан муаммолар 
келтириб чиқара бошлайди. Масалан, фикр ва қа-
рашларда қарама-қаршилик келиб чиқиши каби.
3. Уйда фарзандлари билан шуғулланувчи ота-
онанинг ўзи нимани ўргатишни ва қандай ўрга-
тишни яхши билиши керак. Яна бунга қўшимча 
тарзда қатъий режага ҳам эга бўлиши керак.
Фарзандга тушунтириш учун аввал ота-она-
www.ziyouz.com kutubxonasi


173
Тарбиянинг олтин калити
нинг ўзи тушунган бўлиши керак. Чўчиманг, 
бу гунги кунда тушуниш учун имкониятлар 
бисёр. Интер нет, ёлланма ўқитувчилар, ўқув 
курс лари, билимли ёшлар, телефон хизмати ва 
ҳ.к.лар билиш, тушуниш учун қулай шароит-
лар сирасига киради. Фақат ота-оналар баҳо-
наларни мақсадла ри йўлидан сидириб ташлашса, 
уялишмаса бас. 
4. Болага бирор тушунчани осон сингдириш
учун у билан бола тилида гаплашиш керак. Бу-
нинг учун эса уларнинг даражаларига тушиш ке-
рак. Уларнинг даражасига тушишнинг синалган 
йўлларидан бири уларни кўпроқ тинглаш, улар 
билан кўпроқ мулоқотда бўлиш. 
5. Баъзи ота-оналарнинг дарсга ўта жонкуярлик 
билан ёндошишлари натижасида бола мактаб-
даги ўз дарсларига беэътибор қараш каби нохуш 
қилиқлар чиқаради. Бу қилиқнинг замирида бо-
ланинг: “Ота-онам уйда ҳам тушунтириб бера-
верадилар”, деб ўйлаши ётади. Ўқувчиларнинг 
ўзини шундай тутишлари ўз навбатида ўқитувчи-
ни ҳам айнитади. 
Ғамхўрликнинг ҳам чегараси бор. Бола мак-
табдан ҳам нималарнидир ўрганиши кераклиги-
ни, мактабга нима учун бораётганини доимо 
ёди да тутсин.
6. Баъзи ота-онанинг боласи билан 
шуғулланиши нотўғри асосга қурилган бўлади: 
www.ziyouz.com kutubxonasi


174
Акмал МИРАВАЗ ўғли
бошқалардан орқада қолмаслик ёки кимлар-
нингдир маломатига қолиб кетмаслик учунги-
на шуғулланишади.
Уйда мактабда ўтилган мавзулар яна қайтиб 
такрорланиши эмас, балки шу мавзуга алоқадор 
маълумотлар билан тўлдирилиши, янгиланиши, 
йўналтирилиши лозим.
Физика фанида буғланиш ва конденсация 
мавзулари ўтилади. Суюқликнинг газ ҳолатига 
ўтиши буғланиш дейилса, буғнинг суюқлик 
ҳолатига ўтишини конденсация дейилади. Ат-
мосферадаги сув буғларининг конденсацияси 
на тижасида ёмғир, дўл, қор, туман, шудринг, 
қиров каби табиат ҳодисалари рўй беради. Мана 
шу табиат ҳодисаларини уй шароитида болага 
амалда кўрсатиш ҳам мумкин. Масалан, уй 
шароитида туман ҳосил қилиш мумкин, бунинг 
учун иссиқ сув ва муз кифоя. Шиша идишнинг 
ярми тўлгунга қадар иссиқ сувни қуямиз. Иссиқ 
сувнинг даражаси 50–80 °С атрофида бўлиши 
керак. Буни, албатта, термометр ёрдамида ўлчаш 
мумкин. Идишнинг оғзига пўлат тўр сетка ёки 
кичикроқ човлини шун доқ жойлаштирамизки, 
унинг таги шиша идиш ичига тушиброқ туриши, 
лекин сувга тегмаслиги керак. Яъни, човлининг 
таги идиш ичидаги иссиқ ҳавода туриши керак.
Човли ёки тўр сетка ичига илдамроқ ҳаракат 
қилиб 3–4 дона муз парчасини ташлаймиз. 
www.ziyouz.com kutubxonasi


175

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   46   47   48   49   50   51   52   53   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling