Тарбиянинг олтин калити ёхуд йўлдаги белгилар


Ўзбекистон Қаҳрамони унвонига сазовор


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet48/56
Sana17.12.2022
Hajmi1.56 Mb.
#1025911
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   56
Bog'liq
Akmal Miravaz o\'g\'li. Tarbiyaning oltin kaliti (2020)

Ўзбекистон Қаҳрамони унвонига сазовор 
бўлган ўқитувчининг сўзи:
– Шаҳримиздаги мактабда қўлимга қалам 
тутқазиб, саводимни чиқазган биринчи ўқи-
тувчим Салима опани жудаям яхши кўраман. 
Барибир ҳаётингизда илк устозингизнинг ўр ни 
алоҳида бўлар экан-да! Уларни тез-тез эслай ман, 
соғинаман, лекин байрамларда қўнғироқ қилиб 
табриклашда улардан ҳеч ўзиб кетга нимни эслай 
олмайман. Доим мени табриклаб мендан аввал 
қўнғироқ қиладилар. “Бугун сени телевизорда 
кўрсатишди, мукофот олибсан, табриклайман”, 
деган сўзларни айнан улардан эшитганимда
бошим кўкка етди.
“Зар қадрини заргар билади”, дейишади. Худди 
шундай мен ҳам ўқитувчи бўлиб, усто зимнинг 
қадрини ҳис қилдим. Бу касб нақадар қийин ва шу 
билан бирга шарафли эканини англаб етдим...
7. Баъзи ўқитувчилар атиргулга ўхшайди: 
www.ziyouz.com kutubxonasi


170
Акмал МИРАВАЗ ўғли
гули ҳам бор, тикани ҳам. Бундай ўқитувчи-
ларнинг тиканига эҳтиёт бўлиб, гулидан 
фой даланавериш керак. Қолаверса, буни ўзига 
хос яхши томонлари ҳам йўқ эмас. Тикани бор 
ўқитувчиларнинг мактабини тамомлаган кадр-
лар малакали, вазиятга мослашувчан, ташаб-
бускор, қайишқоқ бўлиб етишишини неча йил-
лик тажрибалар исботлаб келмоқда.
Пайғамбаримиз соллаллоҳу алайҳи ва саллам:
زجعت لو للهب نعتساو كعفني ام ىلع صرحا
«Ўзингга фойдаси тегадиган нарсаларга ҳа рис 
(астойдил) бўл. Аллоҳдан мадад сўра, ожизлик, 
заифлик қилма» (Имом Аҳмад ри вояти), дея 
марҳамат қилганлар.
8. Ўқитувчи ўзини ҳурмат қилса, ўз қадрини яхши 
билса, бошқалар ҳам уни ҳурмат қилишга мажбур 
бўлади.

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   44   45   46   47   48   49   50   51   ...   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling