Тарбиянинг олтин калити ёхуд йўлдаги белгилар


ИМТИҲОН َنوُنَـتْفُـي َل ْمُهَو اَّنَمآ اوُلوُقَـي ْنَأ اوُكَرْـتُـي ْنَأ ُساَّنلا َبِسَحَأ


Download 1.56 Mb.
Pdf ko'rish
bet53/56
Sana17.12.2022
Hajmi1.56 Mb.
#1025911
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56
Bog'liq
Akmal Miravaz o\'g\'li. Tarbiyaning oltin kaliti (2020)

ИМТИҲОН
َنوُنَـتْفُـي َل ْمُهَو اَّنَمآ اوُلوُقَـي ْنَأ اوُكَرْـتُـي ْنَأ ُساَّنلا َبِسَحَأ
1. «Одамлар: “Имон келтирдик”, – дейиш-
лари билангина синалмаган ҳолларида қол-
дириладилар, деб ўйладиларми?!» (Анкабут 
сураси, 2-оят)
Аллоҳ таоло ҳамма нарсанинг яхшисини ёмо-
нидан, ҳақиқийсини сохтасидан ажратиш учун бу 
дунёда синов-имтиҳон қоидасини жорий қилиб 
қўйган. Ҳар қандай қимматбаҳо маъдан ҳам 
ўтга солиб тоблангандагина асл ёки сохта экани 
маълум бўлади. Йўқса, ҳамма нарса ҳам ташқи 
кўринишидан асл бўлиб кўринаверади. 
2. Имтиҳон бу – илоҳий қонун. Имтиҳон воси-
тасида Парвардигор инсонларни янада кучли 
бўлишини таъминлайди.
3. Имтиҳон, ўз табиатига кўра, инсонда хаво-
тир пайдо қилади, айни шу хавотир туфайли 
инсонда ишлаб чиқариш, яратиш қобилияти ор-
тади. Бу хавотир ота-онада эмас, балки болада 
бў лиши, иложи борича тез-тез такрорланиб 
тури ши керак. Лекин шуни ҳам назардан қо-
чирмас лик керакки, хавотир ўз чегарасида бў-
лиши лозим.
4. Вазифамиз – бола ўз қобилиятини кўп-
www.ziyouz.com kutubxonasi


183
Тарбиянинг олтин калити
роқ намойиш қилиши учун имкониятлар, “им-
тиҳонлар” яратиб бериш. Имтиҳон туфайли 
бо лага ўз хавотири, ҳаяжони билан курашиш 
учун ажойиб имконият туғилади. 
5. Имтиҳон туфайли:
а) хотира мустаҳкамланади;
б) эслаш қобилияти ортади;
в) таҳлил қилиш қобилияти кучаяди;
г) яратувчанлик хусусияти кучаяди;
д) баҳолаш қобилияти шаклланади;
е) хулосалашни ўрганади; 
ж) ўзига ишонч ортади; 
з) енгиш малакаси шаклланади.
6. Имтиҳондан мақсад – қилинган меҳнат–
нинг мўлжалга теккан ёки тегмаганини текши-
риш. Шу жиҳатдан имтиҳон имтиҳон олувчи ва 
топширувчи учун жуда муҳим кўрсаткичдир. 
7. Болани ёш, кичик деб бўлмайди. Унинг 
руҳи сизники билан бирга яратилган, унинг бо-
босига фаришталар сажда қилган. Болалари-
мизнинг ақли ҳам бизникидек. Ўртадаги фарқ 
тажрибада, холос.
8. Бардавомлик, бардавомлик ва яна барда–
вомлик.
www.ziyouz.com kutubxonasi


184
Акмал МИРАВАЗ ўғли
СЎНГСЎЗ
Халқимиз қадимдан ўзининг болажонлиги, 
оилапарварлиги билан ажралиб туради. 
Албатта, фарзандга меҳр қўйиш, қорнини тўқ, 
устини бут қилиш ўз йўлига. Лекин уларни 
ёшлик чоғидан бошлаб таълим-тарбияли, 
ахлоқ-одобли, юксак маънавиятли қилиб вояга 
етказиш жуда муҳим аҳамият касб этади. Ҳар 
бир ота-она фар зандининг имон-эътиқоди, 
одоб-ахлоқи ва бошқа жиҳатларига мунтазам 
эътибор қаратиши лозим. Фарзанд – ота-онаси 
учун бир синов, унинг қалби покиза гавҳар. 
Агар яхшиликка ўргатилса, оқил фарзанд бўлиб 
камол топади. 
Ёшлигидан тўғри тарбия топган ўғил-
қизлар ота-онага меҳрибон, Ватани ва халқига 
муҳаббат ли бўлади, яхшилик ва меҳр-муҳаббат 
қалбидан мустаҳкам ўрин олади.
“Бола асалари муми кабидир. Мураббий 
уни истаган шаклга солиши мумкин. Бола тоза 
саҳифа кабидир. Унинг қалбига ҳеч бир нақш ё 
сурат солинмаган. Аммо бундай қалб ҳар қандай 
нақш ни олишга ҳозир, яъни ҳамма нарсага 
мойилдир. Шунинг учун ҳам уни гўзал амаллар 
билан банд этиш лозим. Бу қалб эзгуликлар 
www.ziyouz.com kutubxonasi


185
Тарбиянинг олтин калити
ва билимлар би лан тўлдирилса, фарзанд 
баркамол инсон бўлиб етишади”, дейди Имом 
Ғаззолий.
Динимиз фарзанднинг баркамол бўлиб улға-
йиши учун барча кўрсатмаларни берган. Ўзаро 
бирдамлик асослари жамиятда тинчликни бар-
қарор қилади. Тинчлик бор жойда ҳамма соҳада 
ўсиш, ривожланиш, тараққиёт бўлади. 
Ҳеч кимга сир эмас, инсоннинг қалби ва 
онги ни эгаллаш, айниқса, ёшларнинг маънавий 
дунё сини заҳарлашга қаратилган турли хавф-
хатарлар кучайиб бораётган бугунги кунда 
ўзининг кимли гини, қандай буюк зотларнинг 
авлоди, қандай бе баҳо мерос ворислари 
эканини теран англаб, она юртга муҳаббат 
ва садоқат ҳисси билан яшайди ган, имон-
эътиқоди мустаҳкам ёш авлодгина му қаддас 
заминимизни ёт таъсирлардан, бало-қа золардан 
сақлашга, Ватанимизни ҳар томонлама рав нақ 
топтиришга қодир бўлади.
www.ziyouz.com kutubxonasi


186
Акмал МИРАВАЗ ўғли

Download 1.56 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   48   49   50   51   52   53   54   55   56




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling