Тарбиянинг олтин калити ёхуд йўлдаги белгилар
Download 1.56 Mb. Pdf ko'rish
|
Akmal Miravaz o\'g\'li. Tarbiyaning oltin kaliti (2020)
Акмал МИРАВАЗ ўғли
Биология қизиқтирмайдими? Қизиқтириш учун болангизни табиат қўйнига сайрга олиб чи қинг. Гулларга, капалакларга, қушларнинг сай- рашига биргалашиб эътибор беринг. Бундан таш- қари, болага тинглашни, кузатишни ҳам ўрга- тинг. Дарсликларда ўқиган нарсаларини воқе- ликда кўрсатишга ҳаракат қилинг, китобнинг ноқис матнларида яшириниб ётган мужмал маъ- лумотларни осонлаштириб тушунтиринг. Қизи- қувчанлигини қўллаб-қувват ланг, турли қизиқар- ли маълумотларни айтиб беринг. Қизиқувчанлик кашфиётчиликни уйғотади, фикрлаш доирасини кенгайтиради, мактабдаги “ёқимсиз” фанларга бошқача назар билан қарашга мажбурлайди. 10. Баъзи болалар ота-оналари ўз атрофларида кўпроқ парвона бўлишлари учун дарс тайёрлашни чўзиб юборадилар. Бундай ҳолларда болага: “Дарсингни тезроқ тугатсанг, сен билан бемалол ўтириб гаплашамиз, ўйнаймиз” каби гапларни айтиш керак. 11. Тарбияси оғир фарзанд билан ишлашни ота- она ўзи учун машқ майдони, севимли машғулот, энг муҳими, ибодат деб тасаввур қилиши мумкин. Қолаверса, кимнидир тарбиялаш орқали инсон, аввало, ўзини-ўзи тарбиялайди. Боламнинг тарбияси оғир, уни ҳеч нима қила олмаяпман, кичкина безори дастидан ҳаловатим йўқ – булар бола тарбия қи лаётган миллионлаб www.ziyouz.com kutubxonasi 179 Тарбиянинг олтин калити аёлларнинг кундалик дий диёлари. Ўз боласи росмана шамолга ўхшагани учун қўшни болакай осойишта туюлаётгандир. Ахир, бошқа болалар билан таққослашга таяниб ўз боласига тамға босиш мумкин эмас. Тарбияси оғир бола қанақа ўзи: тўполончими, шўхми, инжиқ ми, эрками? Йўқ, бу шунчаки – алоҳида талабларга эга бўлган бола, холос. Бундай болаларнинг феъл-атворини бир тарафлама баҳолаб бўлмайди – осойишта ёки серҳаракат дейиш каби. Уларнинг ўзларини қандай тутишларини олдиндан тахмин қилиб бўлмайди. Уларнинг содир этаётган ҳара- катларидан мақсад нималигини англаш катталар- га қийинчилик туғдиради. Бу эса, ўз-ўзидан ота- онанинг ҳаётини бир маромда кечишига халақит қилади. Оилада тарбияси оғир боланинг бўлиши – ота-она учун маҳкумлик дегани эмас, аксинча, у – агар озгина эътибор берилса, сал заҳмат чекилса, жаннат боғларига айланиши мумкин бўлган иш лов берилмаган майдондир. 12. Заковатли болалар ўйинчоқларни синди- ришга кўпроқ мойил бўлади. Ўйинчоқларни бу- заётган болани: “Бу қандай тузилган?” деган фикр тинч қўймайди. Ўйинчоқнинг ташқи тара фини ўрганиб бўлганидан сўнг, ички тарафини ҳам ўр- ганмоқчи бўлади. Аслида бола ўйнамайди, балки нарсаларнинг хусусиятларини ўрганади. Шундай кезларда ёш тадқиқотчига www.ziyouz.com kutubxonasi 180 Акмал МИРАВАЗ ўғли биргалашиб бирор эски буюмни қисмларга ажратишни так лиф қилиб кўринг-а, ишонинг, болангизни бундан бахтиёрроқ кўрмагансиз! Бундай тадқиқотчиларга қисмларга ажраладиган, исталган шаклни ясаш имконияти бўлган конструктор ўйинлар болдек ёқади. Бундай ўйинчоқлар нафақат ўйин жараё нини қизиқарли қилади, балки қизиқувчанликни ҳам қондиради. 13. Биз ота-оналар болага атрофдаги нарсалар- ни ўз ўлчовларимиз билан ўлчашни ўргатишимиз, “Нимага?”, “Қандай?”, “Ундан кейин-чи?” каби саволлардан унумли фойдаланишимиз, боланинг кўрган, билган нарсаларига нисбатан фикрини, албатта, сўраб боришимиз керак. 14. Саволга жавоб беришнинг энг яхши йўли сўровчининг шахсий фикрини сўрашдир. Шундай қилинса, бола ўз саволига вариантлар излашга мажбур бўлади. Сизга кейинги сафар савол билан мурожаат қилишдан аввал бир нечта жавоб ва- риантини ҳам тайёрлаган бўлади. Мустақил из- ланади, хотирасини титкилайди, хуллас: “Ўроқ- да йўқ, машоқда йўқ, хирмонда тайёр” бўлиб қо лишдан сақланади. Ўзи учун қайсидир ва- риантни тўғри жавоб ўрнида танлайди, тўғри бўл са, нур устига нур, нотўғри бўлса, тўғрисига йў налтирасиз, сабабини тушунтирасиз. 15. Ҳар бир нарсанинг сабаби бўлади. Хоҳ ижобий, хоҳ салбий бўлсин ҳар бир ҳолатни www.ziyouz.com kutubxonasi 181 Тарбиянинг олтин калити қўллаб-қувватлаб турган ички ёки ташқи омиллар бор. Шу ҳолатни ўзингиз истаган ўзанга буриш учун уни қўллаб-қувватлаб турган омилни йўққа чиқариш керак бўлади. Зеро, "Бўри бекорга югурмайди". Хусусан, ота-онадаги ўқимишлилик ва шижоатнинг етишмаслиги фарзандлардан ортда қолишга, ота-онадаги жонкуярлик боланинг мактабдаги дарсларига бепарво бўлишига, ота-онанинг нотўғри ёндашуви боланинг муваффақиятсизлигига, мақсадининг йўқлиги болани ўқишни истамаслигига сабаб бўлади. 16. “Нима қилишим керак?” деган савол билан бир қаторда “Нима қилмаслигим керак?” деган савол устида ҳам кўпроқ бош қотириш керак. www.ziyouz.com kutubxonasi |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling