Тарбияси қийин бўш ўзлаштирувчи ўқувчиларни ижобий томонга
йўналтириш учун яна бир йўналиш тасвирий санъат,
чизмачилик ва
меҳнат таълими фанларидан дидактик ўйинлар ташкил этишдир
(Педагогика фанлари номзоди И. Раҳмонов «Чизмачиликдан дидактик
ўйинлар» тажрибасидан намуналарни тавсия этамиз).
Ким тез ясай олади?
Бу ўйин симдан ясаладиган деталларнинг кўринишларига қараб
уларнинг моделларини сим бўлакларидан ясашга мўлжалланган.
Мақсад. Чизмаларни ўқишни такомиллаштириш ва ўқувчиларнинг
фазовий тафаккур қилиш қобилиятларини, кўз билан чамалаш, қўл
ҳаракатларининг ҳар хил нарсалар ясашга бўлган маҳоратини ўстириш.
Жиҳозлаш. Ўқувчиларда яхши кўринадиган
катталикда чизилган
симдан ясаладиган деталларнинг кўринишлари ва яққол тасвирлари (1-
шакл), алюминий ёки мис сим бўлаклари.
Бориши. Симдан ясаладиган деталларнинг кўринишлари чизилган
чизмаси илиб қўйилади ва яққол тасвирлари тўсиб қўйилади. Ҳамма ўйин
қатнашчиларига сим бўлаклари тарқатиб чиқилади ва симдан деталь
кўринишларига қараб уларнинг моделларини ясаш таклиф қилинади.
Симдан ясалаётган модель аслидан каттароқ ёки кичикроқ бўлиши,
қисмлари орасидаги нисбатлар ҳам тахминий олиниши, қолган сим
бўлакчасини кесиб ёки буклаб қўйиш мумкин. Ўқувчиларга
симдан
модель ясаш қийинлик қилса, деталларнинг яққол тасвирлари бир оз
вақтга очиб қўйилади, сўнгра яна ёпиб қўйилади.
Якун. Ўйин тугагач, энг яхши ва аниқ ҳамда тўғри ясалган модель
эгалари ғолиб деб эълон қилинади. Бу ўйинни ўтказишдан олдин
ўқувчилар билан ҳар
хил бурчаклар, квадрат, параллелограмм, ромб,
айлана кабиларнинг моделларини симдан ясаб, машқ ўтказиш тавсия
этилади. Сўнгра иккита ва учта текисликларга эга бўлган
деталларнинг
моделларини симдан ясаб, уларнинг кўринишларини чизиш яхши натижа
беради. Шунда ўқувчилар чизмаларни кузатиш билан бир қаторда модель
ясашда қўл маҳоратини ўстириб борадилар.
Do'stlaringiz bilan baham: