Тарбияси =ийин, быш ызлаштирувчи ы=увчилари ырганиш, =айта тарбиялашда тасвирий санъат ва чизмачилик дидактик ыйинлар ор=али самарадорликка эриш усуллари


-шакл  Қани, ким тез расм чиза олади?


Download 0.52 Mb.
Pdf ko'rish
bet5/10
Sana24.12.2022
Hajmi0.52 Mb.
#1055809
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10
Bog'liq
darslarda didaktik ojinlar orqali samaradorlikka erishish usullari

 
1-шакл 
Қани, ким тез расм чиза олади? 
Бу ўйин деталь кўринишларига қараб уларнинг техник расмларини 
чизишга мўлжалланган. 
Мақсад. Ўқувчиларда қўлнинг ҳар хил ҳаракат қилиш маҳоратини 
ошириш, кўзнинг чамалаш қобилиятини такомиллаштириш, фазовий 
фикрлаш, техник расм чизиш билим ва кўникмаларини ўстириш. 


Жиҳозлаш. Ҳар бир ўйинчига етадиган, лекин унча мураккаб 
бўлмаган, деталларнинг кўринишлари тасвирланган карточкалар (2-шакл). 
Узоқроқдан яхши кўринадиган деталь кўринишлари ва техник расмлари 
тасвирланган чизма (3-шакл). 
Бориши. Ҳар бир ўқувчига биттадан деталь кўринишлари чизилган 
карточкалар тарқатилади ва уларнинг техник расмларини чизиш 
топширилади. Ўқувчилар деталларнинг техник расмларини чизишга 
қийналса, уларга ёрдам бериш мақсадида деталь кўринишлари ва техник 
расм тасвирланган чизма илиб қўйилади. 
Якун. Тез фурсат ичида яхши ва тўғри техник расм бажарган 
ўқувчилар ғолиб деб эълон қилинади. 
Бу ўйинни ўтказишдан олдин ўқувчилар билан геометрик сиртларнинг 
техник расмларини чизишни машқ қилиш тавсия этилади. 2—3 та 
геометрик сиртлардан тузилган деталларнинг расмларини чизиш машқи 
ўтказилади. Ярим айлана, айлана, квадрат, мунтазам олтибурчакларнинг 
расмини чизишда, уларнинг қайси проекциялар текисликларида 
жойлашганлигини ҳисобга олинсагина, расмларни тўғри тасвирлаш 
мумкин бўлади. 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
 
2-3 шакл
 
 
 
 
 
 
 
Ким тез таҳлил қила олади? 
Бу ўйин деталлардаги геометрик сиртларни таҳлил қилишга
мўлжалланган. 
Мақсад. Ўқувчиларда геометрик сиртларни ҳар хил вазиятларда ва 
комбинация-ларда конкрет техник деталлар ҳосил бўлишини идрок 
қилишга ўргатиш. Техик деталларни таҳлил қилиш, уларни ташкил 
қилган геометрик сиртлар комбинациясидан ҳосил бўлаётган деталлар 
хилма-хиллиги орқали лойиҳалаш қобилиятларини ўстириш ҳамда 
чизмаларни ўқишни такомиллаштириш. 


Жиҳозлаш. Барчага кўринадиган катталикда ҳар хил мураккабликдаги 
деталларнинг чизмалари тайёрланади. Чизиш учун танланган деталлар 
конкрет геометрик сиртлардан тузилган бўлиши керак (4-шакл). Ҳар хил 
геометрик сиртларнинг алоҳида кўринишларда тасвирланган ёрдамчи 
чизма тайёрланади (5 шакл). 
Бориши. Ўқитувчи деталь кўринишлари тасвирланган плакат-чизмани 
илиб қўйиб, ўқувчиларга шу деталлар кўринишларида қандай геометрик 
сиртлар мавжуд деган саволни беради. Агар савол қийин бўлса, 
ўқувчиларга ёрдам тариқасида геометрик сиртларнинг алоҳида 
тасвирланган ёрдамчи чизмага мурожаат қилишлари айтилади. 
Якун. Энг кам вақт ичида тўғри жавоб берган ўқувчилар ғолиб деб 
эълон қилинади. 
Имконият бўлса, бу ўйинни деталнинг асл нусҳасига қараб ўтказиш 
мумкин. Бунинг учун геометрик сиртлар аниқ кўриниб турадиган 
деталлар ўқувчиларга тарқатилади ва улардан оғзаки ва ёзма равишда 
жавоб олинади. Бу ерда деталнинг кўринишларини чизиш шарт эмас
аммо унинг сирт чегараларини аниқ кўрсатиш зарур. 
4-5 шакл 

Download 0.52 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   2   3   4   5   6   7   8   9   10




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling