Тарбияси =ийин, быш ызлаштирувчи ы=увчилари ырганиш, =айта тарбиялашда тасвирий санъат ва чизмачилик дидактик ыйинлар ор=али самарадорликка эриш усуллари
Download 0.52 Mb. Pdf ko'rish
|
darslarda didaktik ojinlar orqali samaradorlikka erishish usullari
Морфологик жадвал усули
Маълумки, меҳнат таълимидан ўтказиладиган амалий машғулотлар касбга йўналтириш ишларини ташкил қилиш Жараёнида муҳим аҳамиятга эга бўлиб, бунда ўқувчилар тур-ли хил буюмларни ясаш бўйича амалий машқлар бажарадилар. Бундай машғулотларда ўқувчиларни миллий халқ амалий санъати намуналари билан таништириш, ижодий-амалий ишларни ташкил этиш учун катта имкониятлар мавжуд. Ижодий ихтирочилик кўринишидаги масалаларни ечишнинг 40 дан ортиқ усуллари ишлаб чиқилган бўлиб, улардан бири морфологик анализ ва синтез усулидир. Бу усул ўзининг соддалиги, ўқувчиларнинг ёш хусусиятларига мос келиши билан ажралиб туради. Бизнинг меҳнат дарсларида амалга оширган педагогик тажрибаларимиздан шу нарса аниқландики, бу усул берилган бирор турдаги буюмларни ясашда ўқувчиларни кам вақт сарфлаб, ўзларига маъқул бўлган кўринишни танлаб олишларида, уларни бошқалар билан таққослаб кўришларида жуда қўл келар экан. Ҳозир биз ана шу усулдан фойдаланиш ҳақида қисқача тўхталиб ўтамиз. Айтайлик, бизга телефон қўйиш учун манзарали стол ча тайёрлаш вазифаси берилган бўлсин. Бундай столчаларн турли хил кўринишларда тайёрлаш мумкин. 1-босқич. Бунда масала шартини тахлил қилган ҳолда тайёрланиши талаб этилган столчанинг қандай қисмлардан тузилиши, бу қисмларнинг материали, шакли, безатилиши қандай бўлиши кераклиги таҳлил қилиниб, аниқлаб олинади. Шундан сўнг аниқланган маълумотлардан фойдаланишни осонлаштириш учун махсус морфологик жадвал тузилади. Телефон қўйиш учун шаклдор столча ясашга оид морфологик жадвал Муқобил кўринишлар Столча қисмлари 1 2 3 4 5 I.Устки тахтаси 1.Материали 2.Шакли 3.Безатилиши Тахта Юмалоқ Расмсиз Пластмасс а Овалсимон Расм чизилган Металл 4 қирра расм ўйилган Фанер 5 қирра Инкурстация қилинган Ойна ёки сопол 8 қирра Расмсиз II.Асоси (устунчаси) 1.Материали 2.Шакли 3.Безатилиши Ёғоч (тахта) Думалоқ Шаклсиз силлиқ Пластмасс а 3 қирра Шаклдор Металл 4 қирра Расм ўйилган Сунъий ойна 6 қирра Расм чизилган Фанер 7 қирра Инкурстац ияланган III.Оёқлари 1.Материали 2.Шакли 3.Безатилиши Ёғоч (тахта) Думалоқ Ёйсимон Расимсиз Пластмаса 3 қирра тўғри шаклдор Метал 4 қирра тўғри расм чизилган Сунъий ойна 6 қирра тўғри расм ўйилган Фанер 8 қирра тўғри Инкурстац ияланган IV.Қўшимча вазифаси: Гул қўйиш учун Дафтар ва ручка қўйиш учун китоб қўйиш учун Шахмат қўйиш учун Бошқа нарсаларни қўйиш учун Мазкур ҳолатда жадвал масалани ечишдаги асосий восита бўлиб хизмат қилади. Шу сабабли уни тузишга алоҳида эътибор бериш зарур. Жадвалга буюмнинг (бизнинг мисолимизда - столчанинг) қисмлари: материали, шакли, безатилиши кабилар алоҳида устунчада, уларга оид маълумотлар эса муқобил кўринишларда бошқа устунчаларда кўрсатилади. 2-босқич. Жадвал зарурий маълумотлар билан тўлдирилгач, ҳар бир ўқувчи ўзига маъқул бўлган кўринишдаги столчани танлайди. 3-босқич. Ўқувчилар ўзлари маъқул кўрган кўринишдаги столчани танлаб олганларидан сўнг, энди уни тайёрлашга киришадилар. Кўриниб турибдики, меҳнат таълими дарсларида бундай морфологик жадваллардан фойдаланиш ўқувчиларнинг вақтини тежашга, дунёқарашини кенгайтиришга, уларнинг ижодий-амалий фаолиятларини тасодифий эмас, балки маълум йўналишлар бўйича ташкил этишга, айни бир хил масалани бир неча хил кўринишда ечиш мумкинлигини кўрсатишга имкон беради. Катта ўлчамли А4 форматли қоғозга исталган буюмни тайёрлаш юзасидан бундай жадваллар чизиб, улардан таълим жараёнида фойдаланиш мумкин. Download 0.52 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling