куб ҳолатига келтириш мумкин. Тўртта куб сиғадиган қути ясаб, унинг
ичига шаклда кўрсатилгандек, деталнинг яққол тасвири ва кўринишлари
бир-бирига мос келмайдиган қилиб жойлаштирилади.
Бориши. Ўқитувчи куб томонларига чизилган яққол
тасвирлардан
бирини
кўрсатиб,
қолган
куб
томонларига
чизилган
деталь
кўринишларини унинг яққол тасвирига мос келгунча айлантириб топиш
таклиф қилинади. Шу тартибда олтита деталнинг
комплекс чизмалари
тузилади.
Якун. Энг кам вақт сарф қилиб комплекс чизмалар тузган ўқувчилар
ғолиблар саналади.
Бу ўйиндан чизмаларни ўқишда ҳам фойдаланиш мумкин. Бунинг
учун ўқитувчи ўзаро мос келадиган учта кўринишни
жойлаштириб
комплекс чизма тузади ва ўқувчилардан шу деталнинг яққол тасвирини
тўғри топиш таклиф қилинади. Ўқувчилар ўз навбатида яққол
тасвирлар
чизилган кубни айлантириб деталнинг кўринишларига мос келадиган
яққол тасвирни танлайди 10-11 шакл
10-11 шакл
Бу ўйинга ўқувчиларнинг қизиқишини ошириш мақсадида куб
томонларидаги яққол тасвирлар ва кўринишларни
тез-тез янгисига
алмаштириб туриш тавсия этилади. Ўйиннинг бошида соддароқ,
кейинчалик мураккаброқ деталлар танланса, ўйин тобора қизиқарли
ўтади.
(Р.Ҳ.Жўраев, Ў.Қ.Толипов, Ш.С.Шариповларни
тавсияларига кўра қуйидаги тавсияни берамиз)
Do'stlaringiz bilan baham: