Тарихий манбашунослик


 Ҳуқуқий ҳужжатлар ва ёзишмалар


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet41/190
Sana07.04.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1339283
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   190
Bog'liq
Manbashunoslik

 
7.2. Ҳуқуқий ҳужжатлар ва ёзишмалар 
Ўзбекистоннинг қадимги ва ўрта асрлар тарихини ўрганишда илмий 
текшириш институтларининг кутубхоналарида, давлат тарих архивида, 
ўлкашунослик музейларида сақланаётган расмий ҳужжат ва ёзишмаларнинг 
аҳамияти бениҳоя каттадир. Лекин уларни топиш, ўрганиш ва ўз ўрнида 
фойдаланиш ўта қийин бўлиб, тадқиқотчидан чуқур билим, махсус малака, 
қунт ва сабот-матонат талаб қилинади. 
Ҳуқуқий ҳужжатларни ҳам, жамиятда катта нуфузга эга бўлган 
шахслар ўртасида олиб борилган ёзишмаларни ҳам юир ердан, аниқроғи бир 
ёки икки асар ичидан, бир музей, архив ва фондидан топиб бўдмайди. 
Уларни барча музей, архив ва фондлар ичидан, қўлёзма китоб ва чоп этилган 
асарлардан қидириб топиш мумкин.
Ҳуқуқий ҳужжатлар – подшоҳ ва хонларнинг фармонлари, ёрлиқлари, 
иноятномалар, раҳномалар, васиқалар, вақфномалар ва бошқалар 
Ўзбекистондаги тарих ва ўлкашунослик музейларида, махсус илмий-
текшириш 
институтлари 
ва 
университетларнинг 
кутубхоналарида, 
шунингдек Давлат тарих архивдарида ҳамда шахсий мажмуадарда сақданади. 
Аммо IХ-ХII асрга оид ҳужжатлар ҳали алоҳида тўпланиб ўрганилганича 
йўқ. 
Бу даврда махсус котиб ёки дабирликка қанча катта эътибор берилгани 
Низимий Арузий Самарқандийнинг “Тўрт мақола” асарида баён этилиб, 
айрим мактублар намуналари келтирилган. Мусулмончилик ҳужжатлари 
Бурхониддин Марғинонийнинг “Ҳидоя” асарида кейинча ўзининг расмий 
тавсифини топди. 
7.3. Араб тилида ёзилган манбалар. 
Ўзбекистоннинг VII аср охиридан бошлаб, ХII асргача бўлган тарихи 
кўпроқ ва деярли араб тилидаги ёзма манбаларда ёритилган ва бу анъана 


кейинча ҳам Темурийлар давригача давом этган. Бу даврда юртимиз аввал 
араб 
хадифалиги 
таркибида, сўнгра 
Сомонийлар, Қорахонийлар, 
Ғазнавийлар, Хоразмшоҳлар давлатларини бошдан кечирди. Араб тилида 
ватанимиз тарихига оид ёзма манбаларни муаллифларнинг келиб чиқишига 
қараб, икки гуруҳга ажратиш мумкин. 
Биринчи гуруҳ - араб тилида ижод этган юртимиздан чиққан тарихчи 
ва олимлар. Булар Муҳаммад Мусо ал-Хоразмий, Абу Райҳон Беруний, 
Маҳмуд Кошғарий, Маҳмуд Замахшарий, Абу Саид Самъоний, Шаҳобуддин 
Муҳаммад Нисовий ва бошқалардир. Ушбу муаррихлар асарларида она 
ватанга муҳаббат алоҳида намоён бўлади, бу айниқса Абу Райҳон 
Берунийнинг “Осор ул-боқия” асарида халқимиз қадимги маданияти 
тўғрисидаги маълумотларида алоҳида кўзга ташланади. 
Иккинчи гуруҳ - хорижлик олимлардан иборат бўлиб, улар яратган 
араб тилидаги асарларида юртимиз тарихи маданияти, сиёсий-ижтимоий 
ҳаёти ёритилган. Ушбу муаллифларнинг энг йириклари Абулҳасан 
Мадоиний (ваф. 840 й.), Абулаббос ал-Яъқубий (IХ аср), Абубакр ал-
Балазурий, Ибн Хурдодбеҳ (820-тахм.913), Абу Жаъфар Табарий (839-923 
й.), Исҳоқ ал-Истаҳрий (850-934 й.) ва бошқалардир. 
Мазкур муаррихлар юртимиз ҳудудини умуммусулмон олами, араб 
халифалиги бир қисми сифатида ёритганлар. Улар асосан араб халифаликни 
икки қисмга, яъни араб ва аъжам - ғайри арабга ажратиб ўрганар эдилар. 
Араблар томонидан юртимизга берилган ном Мовароуннаҳр – дарёнинг у 
ёғидаги мамлакат мазмунини билдирувчи жуғрофий ном бизгача етиб келган 
бўлиб, асосан араб муаллифлари асарларида истеъфода этилади. 
Қуйида араб тилида битилган энг муҳим манбалар ва уларнинг 
муаллифлари ҳақида ихчам маълумот келтирилади. (Ушбу маълумотлардан 
маърузачи ўз хоҳишига биноан танлаб ана ўшалардан фойдаланиши 
мумкин.) 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   37   38   39   40   41   42   43   44   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling