Тарихий манбашунослик


Download 1.41 Mb.
Pdf ko'rish
bet39/190
Sana07.04.2023
Hajmi1.41 Mb.
#1339283
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   190
Bog'liq
Manbashunoslik

6.4. Исломшунослик
VII асрда пайдо бўлган ислом дини тез орада улкан худудга 
тарқалди. Араб халифалиги ташкил бўлгач бу давлат таркибига кирувчи 
мамлакатлар, халқлар тарихи, маданиятига жуда катта таъсир ўтказди. 
Бизнинг мақсадимиз ислом манбашунослиги асослари Қуръон, Ҳадис ва 
тавсирлар тарих илми, манбашунослик нуқтаи-назаридан ўрганишдир. 
Чунки халқимиз ҳаётида ХХ аср бошларигача, хатто бугунги кунда ҳам 
эътиқод масалалари мусулмончилик қонун қоидалари амал қилиб 
келмоқда. Бундан ташқари аксарият ёзма манбалар ислом манбашунослиги 
қонун қоидаларига биноан яратилган. Мана шунинг учун ҳам тарихчи 
педагоглар исломий манба асарларини яхши билиши ва ўз педагогик 
фаолиятларида фойдаланиши лозим. Манбашунослик фанида талаба 
диншунослик фанида олган билимларини янада чуқурлаштириш назарда 
тутилади.


6.5. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати.
 
1. Ислам. Справочник.-М.: 1969;
2. Имом Бухорий «Жами-ас-Саҳиҳ». 4-жилдлик –Т.: 1991.
3. Мухаммад Содиқ. «Тафсири Ҳилол».-Т.: 1991.
4. Энциклопедический словарь.-М.: Наука. 1991.
5. «Қуръони карим», ўзбекча изоҳли таржима. Таржима ва изоҳлар 
муаллифи Алоуддин Мансур.-Т.: 1992.
 
6.6. Мавзуни мустаҳкамлаш учун бериладиган саволлар. 
1. «Қуръон»да қандай тарихий маълумотлар мавжуд?
2. Тарихий манбаларда «Қуръон»дан қайси ўринларда фойдаланилган?
3. Ҳадисларнинг тарихий аҳамияти нимада?
4. Тафсир деганда нимани тушунасиз?
5. Исломнинг жамиятимиз тарихида тутган ўрни қандай?
7 - мавзу: IX-XII асрлар тарихига оид манбалар 
Дарснинг мазмуни: Ушбу дарсда талабаларга 1Х-Х11 асрдаги 
ижтимоий-сиёсий аҳвол ва бу даврда яратилган араб, форс ва туркий тилдаги 
асосий тарихий манбалар ва уланинг умумий хусусиятлари тўғрисида 
тасаввур беришдир. 
Режа: 
7.1. Асосий ижтимоий-сиёсий воқеалар. 
7.2. Ҳуқуқий ҳужжатлар ва ёзишмалар. 
7.3. Араб тилида ёзилган манбалар. 
7.4. Араб тилидаги тарихий манбаларнинг умумий хусусиятлари 
7.5. Фойдаланилган адабиётлар рўйхати. 
7.6. Мавзуни мустаҳкамлаш учун бериладиган саволлар. 

Download 1.41 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   35   36   37   38   39   40   41   42   ...   190




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling