15
IV.
Педагогик фанлар тизими
Педагогиканинг фан сифатида шаклланиши жараёнида,
унинг замирида бир қатор педагогик фанлар шаклланди ва
ривожланди.
Жумладан,
мактабгача
тарбия
педагогикаси,
мактаб
педагогикаси,
касбий педагогика, қиёсий педагогика, олий мактаб
педагогикаси, ҳарбий педагогика,
педагогика тарихи, махсус
педагогика (тифло - кўр, сурдо - кар, олигофрено -ақлий заиф
болалар), махсус фанларни ўқитиш методикаси.
Ушбу фанлар бирлашиб, педагогик фанлар тизимини
ташкил этади.
V.
Касбий фаолиятда педагогик назариянинг ўрни
Ҳар қандай касбий маҳоратни ўз-ўзидан ёки эмпирик тарзда
юзага келувчи сифатлар йиғиндиси, деб қараш хато бўлур эди.
Тўғри, ҳар бир касбий малака фаолиятда, жараёнда юзага келади.
Лекин ҳар бир касбий малака замирида чуқур асосланган,
умумлашган назарий тушунчалар, маълум қонуниятларга амал
қилмаса, у вақтнинг, макон, самара ва натижанинг сифати нуқтаи
назаридан четга чиқишга, ортиқча зўриқишга, беҳуда куч-қувват,
вақт сарф қилишга олиб келади.
Ушбу мушоҳада нуқтаи назардан олиб қаралганда, педагогик
касбий фаолият ҳам
фанда тажрибаларни кузатиш, ўрганиш,
маълум хулосалар чиқариш оқибатида юзага келган маълум
фундаментал назарий тушунчалар, қонуниятлар, асосланган
мазмун, шакл ва методлар мажмуасига асослангандагина юқори
самарали натижа беради. Педагогика
назарияси шахснинг
ривожланиш динамикасини, унинг ўзига хос хусусиятларини
ҳисобга олиб, унинг диалектикаси, зиддиятлари, улар ўртасидаги
боғлиқлик, амал қилувчи қонуниятларни
очиб беради ва улардан
фойдаланиш имкониятларини кўрсатади.
Do'stlaringiz bilan baham: