14
бошқариладиган ва бошқарилмайдиган,
ижтимоий ва табиий
омиллар
таъсири
остида
шахс
сифатида
шаклланиши
жараёнидир.
Шахс ривожланишида руҳий, жисмоний ва умумий
ривожланиш тушунчалари мавжуд. Руҳий ривожланиш
деганда, шахс интеллекти, иродаси, ҳиссиёти, эҳтиёжи,
қобилият
ва
характерининг
ривожланиши;
жисмоний
ривожланиш деганда, инсон жисмининг мўътадил ўсиши;
умумий ривожланиш деганда, руҳий, жисмоний, ахлоқий ва
бошқа шахсий сифатларнинг ривожланиши тушунилади.
Таълим деганда, ўқувчилар томонидан илмий билимларни
ўрганиш, кўникма ва малакаларни эгаллаш асосида уларда
дунёқараш, ахлоқий ва бошқа шахсий сифатларнинг
шаклланиши, шунингдек, ижодий қобилият ва кучларнинг
ривожланиши
тушунилади.
Маълумот
таълим-тарбия
натижасида ҳосил бўлган билим, кўникма ва малакалар
йиғиндисидан иборат.
Тарбия деганда, махсус
педагогик маънода - шахс
ривожланиши, унинг муносабатлари,
сифатлари, қарашлари,
эътиқоди ва жамиятда риоя қилинадиган хулқ-атвор усулларига
мақсадга мувофиқ таъсири жараёни ва натижаси тушунилади.
Тарбия кенг маънода - шахснинг мақсадга мувофиқ
таълим
ва тарбия таъсири остида ривожланиши жараёни ва натижасидан
иборат.
Do'stlaringiz bilan baham: