Тақризчилар: доцентлар Н


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet19/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

умумий 
бўлган 
методология 
эса 
бу 
материалистик 
диалектикадир.


21 
Материалистик диалектика дунёнинг моддийлигини 
эътироф 
этади. 
Бундай 
дунё 
доимо 
ҳаракатда, 
ривожланишда, 
ўзгаришда. 
Шунингдек, 
материалистик 
диалектика табиат, жамият ва инсон тафаккурига хос 
умумийликни ва унга хос бўлган хусусийликни, унинг 
қонуниятларини очиб беради. 
Шулардан бири, барча нарса ва ҳодисаларнинг бир-бирига 
боғлиқлиги ва бундан келиб чиқиб, ҳар қандай ҳодисанинг бошқа 
ҳодисалар билан бевосита боғлиқлигидир. 
Табиат ва жамият ҳамда кишилик тафаккурига хос бўлган 
умумий тушунчалар ва қонуниятлар: сабаб ва оқибат, зарурият ва 
тасодиф, мазмун ва шакл тушунчалари, миқдор ўзгаришларининг 
сифат ўзгаришларига ўтиш қонуни, қарама-қаршиликлар бирлиги 
ва кураш қонуни, инкорни-инкор қонунлари амал қилади. 
Сабаб ва оқибат тушунчаларининг таълим-тарбиядаги 
татбиғи, айтайлик, ўқувчининг паст ўзлаштириш - оқибат, унинг 
сабаблари эса бир нечта бўлиши мумкин. 
Бунга амалиётда жуда кўплаб мисоллар келтириш мумкин. 
 
II. 
Педагогика фани методологиясига ёндашув 
Педагогика фанининг методологияси - бу, умумий фан 
методологиясидан 
ва 
ижтимоий 
ривожланишнинг 
ўзига 
хослигидан келиб чиқиб, педагогик ҳодиса ва жараёнлар ҳамда 
уларни тадқиқ этиш методларининг, шунингдек, олинган 
билимларни таълим-тарбия амалиётига татбиқ этиш йўлларининг 
бош асосидир ёки асосий йўналишидир. 
Ҳозирги пайтда тарбия ва таълимни турли фанлар нуқтаи 
назаридан яхлит тарзда ўрганиш эҳтиёжи туғилганлиги 
муносабати билан педагогик фанлар тизимида методологик 
муаммоларни ишлаб чиқиш катта аҳамият касб этмоқда. Бу ҳолда 
фан тадқиқотларига ёндашувда зарур бўлган етакчи қоида ва 
принципларни белгилашнинг методологик асосларини ишлаб 
чиқиш жуда муҳим. 
Бу борада педагогика фанлари доктори, профессор Нурали 
Саидаҳмедовнинг «Узлуксиз таълим» журналининг 2004 йил 1-
сонида 
эълон 
қилинган 
«Замонавийлик. 
Методология. 
Педагогика» мавзусидаги педагогика фанининг методологиясига 
оид илмий мақоласи мазкур масалага ойдинлик киритади. 
Педагогика фани муаммолари ичида энг зарур методологик 
муаммо шу фан предметини, тарбия ва таълим мақсадларини, 


22 
уларнинг манбаларини, тарбия ва таълимнинг ижтимоий 
йўналишини, шунингдек педагогиканинг жамият идеологиясини 
аниқлаш билан боғлиқ. Айниқса, Ўзбекистониинг миллий 
мактаблари йўналишини, миллий тарбия масалаларини, умуман 
олганда педагогика фанининг кейинги тараққиёти муаммоларини 
ҳал этишнинг бош йўналишини, асосини аниқлаш методологияга 
янгича ёндашишни талаб этмоқда. Лекин, ушбу масалани жаҳон 
амалиётидаги шу масала бўйича қарашларга ижодий, таҳлилий, 
танқидий ёндашмасдан, ижтимоий тараққиётнинг ўзига хослиги 
нуқтаи назаридан баҳоламасдан ҳал этиш мумкин эмаслигини 
эсдан чиқармаслик керак. Чунки шу вақтгача ишлаб чиқилган, 
умумлаштирилган, таълим, тарбия амалиётида ўз самарасини 
берган, педагогиканинг назарий масалаларини ҳал этишда бош 
омил бўлиб хизмат қилган методология ютуқлари ҳам ҳисобга 
олиниши зарур. 
Демак, ҳозирги замон педагогика фани муаммоларини ҳал 
этишда бош асос - методология ва унинг манбалари қайсилар 
деган масалани ҳал этиш муҳимдир. 
Бизнингча, педагогика фани учун, биринчи навбатда, 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   15   16   17   18   19   20   21   22   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling