Тақризчилар: доцентлар Н


optimus -  энг маъқул) - энг қулай, энг маъқул деган маънони


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet16/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

optimus - 
энг маъқул) - энг қулай, энг маъқул деган маънони 
билдириб, кенг маънода олиб қаралганда, ушбу шароит учун 
ҳар қандай вазифаларни ҳал этишнинг энг қулай, энг маъқул, 
тўғри вариантларини танлаш демакдир. 
Маълум мезонлар нуқтаи назаридан қаралганда, яхлит 
педагогик жараённи оптималлаштириш ушбу шароит учун 
таълим-тарбиянинг энг мақбул вазифа, мазмун, шакл ва 
методларини илмий асосланган ҳолда танлаш ва амалга 
ошириш деганидир. 
Оптималлаштиришда бошланғич ҳолатдан қарор қабул 
қилингунгача бўлган жараён қуйидаги босқичларга бўлинади: 
1. 
Қўйилган вазифаларни ҳал этишнинг бир нечта 
вариантларини қараб чиқиш. 
2. 
Ушбу шароит учун танлаб олинган вариантнинг 
асослилигини, зарурлигини англаб етиш. 
3. Ушбу вазифаларни ҳал этиш учун тавсия этилган 
усулларнинг самарадорлигини қиёсий таҳлил этиш орқали 
англаш. 
4. Тақдим этилган вариантларни энг мақбул иккита 
вариантгача қисқартириш. 
5. Иккаласини 
вақт ва самара нуқтаи назаридан 
таққослаш. 
6. Энг маъқул вариантни оптималлаштириш мезони 


19 
нуқтаи назардан танлаш. 
Лекин 
энг 
мақбул 
вариантни 
танлаш 
ўқитувчидан 
фикрлашнинг муаммоли-тадқиқот усулидан фойдаланишни тақозо 
этади. 
Таълим жараёнини оптималлаштиришда унинг мезони 
фаолиятни тўғри баҳолашга ёрдам беради. 
Ўқувчи у ёки бу материални ўзининг максимал 
даражадаги имконияти доирасида ўзлаштиради (натижага 
реал эришиш мумкин бўлган имконият). Бу эса, ўз ўрнида, 
ўқитишни оптималлаштириш учун ўқувчиларнинг реал ўқув 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   12   13   14   15   16   17   18   19   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling