Тақризчилар: доцентлар Н


имкониятларини ўрганишни талаб этади


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet17/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

имкониятларини ўрганишни талаб этади. 
Реал ўқув имкониятлари ички (соғлиқ, билим даражаси
фикрлаш қобилияти, ўқишга муносабат, масъулият ҳисси) ва 
ташқи (оила, тенгдошлар, жамият таъсири) шароитларнинг 
ўзаро узвийлигида намоён бўлади. 
Ўқитувчи боланинг бугунги реал ўқув имкониятларини 
билишигина эмас, шунингдек, яқин ривожланиш зонасини
яъни яқин ривожланиш имкониятларини англаб етиши ҳам 
зарур бўлади. 
Шундай қилиб, оптималлаштиришнинг биринчи мезонига 
кўра, ўқувчи шундай ўзлаштириш даражасига эришиши 
керакки, ушбу даража унинг яқин ривожланиш зонасидаги 
имкониятларига тўғри келсин. 
Оптималлаштиришнинг иккинчи мезони шуки, ўқувчи ва 
ўқитувчи дарс ва уй машғулотларига ажратилган вақтга 
қатъий амал қилсинлар. 
Тарбияда 
биринчи 
мезон 
эришилган 
натижанинг 
қўйилган 
мақсад 
ва 
вазифаларга 
тўғри 
келишида 
ифодаланади. 
Иккинчи мезон тарбиячининг тарбияланувчи учун 
ажратилган меъёрларга қатъий амал қилишида кўринади. 
Ўқитувчи 
амалий 
фаолиятидаги 
педагогик 
жараёнларнинг асосий компонентларини оптималлаштириш 
усуллари тизими қуйидагича: 
1. Таълим-тарбия жараёни учун энг маъқул (рационал) 
вазифалар комплексини танлайди. 
2. Ушбу синф хусусиятидан келиб чиқиб, вазифаларни 
аниқлаштиради. 
3. Қўйилган вазифаларни ҳал этиш учун зарур мазмун 
танлайди. 


20 
4. Ушбу мазмунни амалга ошириш учун энг мақбул метод, 
шакл ва воситалар танлайди. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   13   14   15   16   17   18   19   20   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling