Тақризчилар: доцентлар Н


 Тезкор тарзда жараёнга ўзгартиришлар киритади ва


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet18/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

5. Тезкор тарзда жараёнга ўзгартиришлар киритади ва 
унга кўра метод, шакл ва воситаларни ўзгартиради. 
6. Қилинган ишлар чуқур ва ҳар томонлама таҳлил эти- 
лади (натижа ва вақт нуқтаи назаридан). 
4-
боб. ПЕДАГОГИКА ФАНИНИНГ МЕТОДОЛОГИК 
АСОСЛАРИ 
1. Фан методологияси ва унинг асослари 
Ҳар бир шахс фаолияти маълум бир асосга кўра йўлга 
қўйилади. Фаолиятнинг йўлга қўйилишида мақсад ва шу асосда 
ишлаб чиқилган вазифалар асосий рол ўйнайди. Мақсад эса 
маълум бир иқтисодий, ижтимоий, маънавий, руҳий, жисмоний 
асосларга 
таянади. 
Демак, 
ҳар 
қандай 
фаолиятнинг 
муваффақиятини таъмин этувчн омиллар ишимиз келажагини, 
унинг такдирини ҳам белгилайди. 
Шу нуқтаи назардан, ҳар бир фаннинг ана шундай таянч, 
фундаментал асоси, унинг тараққиётини белгиловчи омили 
мавжуд. 
Барча фанлар, жумладан, педагогика фани эришган 
муваффақиятларни, 
унинг 
пойдеворини, 
тараққиётини 
белгиловчи асос унинг методологиясидир. Фанларнинг 
ривожланишида, уларнинг олдида турган муҳим, лекин мураккаб 
вазифаларнинг ҳал этилишида, шу соҳадаги йирик илмий-
тадқиқот 
ишларининг 
муваффақиятли 
ҳал 
этилишида 
методология муҳим рол ўйнайди. Чунки методологияга асос 
қилиб олинган манбалар қанчалик тўғри исботланса, 
тажрибадан ўтса ва улар ёрдамида у ёки бу муаммо 
муваффақиятли ҳал этилса, демак, ушбу фан методологияси 
учун асос тўғри танланган ҳисобланади. 
Фан методологияси - бу унинг соҳаси бўлиб, унинг 
ёрдамида илмий-текшириш методларини ва шу фаннинг 
предметини аниқлашга ёндашув принциплари ўрганилади. 
Ҳар бир фан фақат шу фаннинг ўзига хос бўлган изланиш 
предмети ва методларига эга бўлади. Барча фанлар учун 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   14   15   16   17   18   19   20   21   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling