Тақризчилар: доцентлар Н


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet137/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

 
III. Жамоатчилик фикри 
 
Ҳар қандай педагог ўзи қўяётган талабларнинг ижтимоий 
характерини оча бориб, жамоа манфаатларидан келиб 


143 
чиқишга эришмоғи лозим. Жамоатчилик фикри жамоа 
талабларининг ифодаси ҳисобланади. Жамоатчилик фикри ўзида 
жамоа баҳоси, фикр-мулоҳазаси, иродасини бирлаштириб, фаол 
ва таъсирчан куч сифатида намоён бўлади ва у педагог қўлида 
тарбия методи вазифасини ўтайди. 
Мактаб жамоаси ижтимоий муносабатларни йўлга қўяр 
экан, унинг асосида ўқувчиларда онг, хулқ ва фаолиятнинг 
керакли жиҳатлари шаклланишига эътиборни қаратади. 
Жамоа ўзининг ривожланишида ғоявий интеллектуал-
эмоционал-иродавий ва ташкилий бирликка эришиб, ўз-ўзини 
бошқаришга қодир бўлади ва бунда жамоатчилик фикри энг 
муҳим ҳисобланади. Бундай жамоа фикри субъектив 
ҳисобланиб, педагогнинг яқин таянчи ва ишончли ҳамкори 
бўлиб қолади. 
Ўқитувчи тарбияланувчилар ўртасида соғлом жамоатчилик 
фикрини шакллантириш учун уларни синф ва мактабдаги барча 
воқеа ва ҳодисаларни жамоа бўлиб принципиал тарзда муҳокама 
этишга жалб қилади. Агар синфдаги кўпчилик ўқувчилар жамоа 
фаолиятида фаол иштирок этса, муваффақиятларни биргаликда 
баҳам кўрса, мавжуд камчиликларга танқидий муносабатда бўлса, 
уни кўпчилик бўлиб бартараф этишга киришса, бу ҳолат ушбу 
жамоада етук ижтимоий фикр юзага келганини кўрсатади. Бунинг 
акси эса жамоада ўзибўларчилик, озчилик манфаатини ҳимоя 
қилиш, кечиримлилик, бетарафлик каби салбий қарашлар 
мавжудлигини кўрсатади. 
Амалдаги жамоатчилик фикри, унинг ижтимоий-маънавий-
ғоявий йўналтирилганлиги кўп жиҳатдан ёшлар иттифоқининг, 
уларда бир мақсад сари кўпчилик бўлиб ҳаракат қилиш каби 
сифатларнинг юзага келишига шароит яратади. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   133   134   135   136   137   138   139   140   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling