144
қўллаш баъзи педагогик шартларга риоя қилишни талаб
этади: ўргатиш, аввало, ўзлаштириш зарурлигини аниқ
тасаввур қилишдан бошланади; ўқувчиларга у ёки бу ҳаракат
образини тавсия этиш билан уни ихчам ва аниқ қоидаларда
тушунтириш зарур; ҳар бир вақт бўлаги учун айрим
ҳаракатлар бажарилишини ажратиш керак ва ундан маълум
хулқ кўриниши юзага келади, яъни вақтга нисбатан хулқий
ҳаракатларни
айрим-айрим
кўринишларга
бўлиб
бажарилишини ташкил этиш; маълум одатларнинг юзага
келиши учун вақт керак. Бунда шошма-шошарлик ярамайди;
аввало, ўша ҳаракатнинг аниқ бажарилишига эришиш ва
кейинчалик тез бажарилишига ўтиш керак; ўргатиш методи
ҳаракатларни бажариш усулларини назорат қилишни тақозо
этади.
Назорат
ўқитувчидан
тарбияланувчига
нисбатан
хайрихоҳлик,
қизиқиш
билдиришни,
пайдо
бўлган
қийинчиликларни таҳлил этиш, аниқлаш, кейинчалик излаш
усулларини муҳокама этишни талаб қилади. Яна, энг муҳими,
ўргатиш методи ўқувчилар ўз-ўзини назорат қилишининг ташкил
этилишига, уларнинг ёши, турмуш шароити, тарбиясига боғлиқ
ҳолда ўзгартириб турилади. Ҳамма вақт ҳам очиқдан-очиқ у ёки бу
хулқ усулларини эгаллашни вазифа қилиб қўйиш мақсадга
мувофиқ бўлавермайди. Ўқитувчи бундай ҳолатда бола
фаолиятини
шундай ташкил этадики, ўқувчи уни қониқиш билан
бажара бориб, керакли хулқ кўринишига ўзи билмаган ҳолда эркин
ва мажбуриятсиз одатланади. Баъзи ҳолларда ўқувчилар олдига
маълум даражада ўзини бошқариш кераклиги очиқдан-очиқ
вазифа қилиб қўйилади.
Масалан, хушмуомала, ҳушёр, интизомли бўлиш.
Айрим
ҳолларда ўқувчиларга у ёки бу сифатларни эгаллаши зарур
эканлигини эслатиб туриш керак. Бундай интилиш ўқувчилар
маълум одатларни эгаллашига сабабчи бўлади.
Синовдан, тажрибадан ўтган ўргатиш воситаларидан бири
турмуш режими ва ўқувчилар фаолиятини тартибли йўлга
қўйишдан иборат. Режим қанчалик қатъий бўлса, у шунчалик яхши
динамик стратегик шаклланишга имконият яратади.
Do'stlaringiz bilan baham: