108
Ҳисобга олишдаги баҳо ўқитувчи қўлидаги қўрқитув ва
жазолаш қуроли эмас, балки ўқувчиларни мустақил,
ижодий
билишга ундайдиган восита бўлиб қолиши керак.
Ўқув жараёнидаги назорат - ўқувчилар ўқув
фаолиятини
бошқариш ва унга раҳбарлик қилиш, уларнинг ижодий куч ва
қобилиятини ривожлантириш воситасидир.
Назорат билишдаги
ўқувчи ва ўқитувчи ўртасида актив фаолиятга асосланган қайта
алоқа жараёнидир.
Ўқитувчи ва ўқувчи йўналишида назорат ташқи қайта алоқа,
ўқувчиларнинг ўз-ўзини назорат қилиши эса ички қайта алоқа
ҳисобланади. Назорат билан ўз-ўзини назорат ўртасида узвий
боғлиқлик мавжуд.
Назорат, албатта, қўйиладиган баҳода ифодаланмаслиги
керак,
балки далиллар келтириш, шарҳлаш, таҳлил этиш,
маслаҳат бериш шаклида бўлиши, камчиликни кўрсатишгина
эмас, шунингдек, бошқа вариантдаги
ечимларни тавсия этиш,
биргаликда муҳокама юритиш, хулоса чиқариш кўринишида
бўлиши ҳам мумкин.
Назорат жорий, тематик, даврий, якуний, умумлаштирувчи
турларга бўлинади.
Назорат методлари: назорат кўринишидаги суҳбат; ҳикоя:
назорат кўринишидаги ўқиш; ёзма, оғзаки назорат;
график усули;
амалий назорат; дастурий назорат;
рейтинг назорати; тест усули
ва ҳ.к.
Do'stlaringiz bilan baham: