Тақризчилар: доцентлар Н


VII. Ўқувчилар билимларини текшириш ва баҳолаш


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet97/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

 
VII. Ўқувчилар билимларини текшириш ва баҳолаш 
 
Ўқув юртларида таълим жараёнининг ҳар бири ўзининг 
якуний натижасига эга бўлган ўқув-тарбия вазифаларини ҳал 
этишга йўналтирилган. Назорат, ҳисобга олиш, баҳолаш ўқув 
жараёнининг зарур компонентларидан ҳисобланади. Назорат, 
ҳисобга олиш билиш жараёнида ўқувчиларнинг ривожланиш 
динамикаси содир бўлишини кузатиш имконини беради. Ҳисобга 
олишнинг таълимий ва тарбиявий аҳамияти ўқувчи шахси 
шаклланишининг келажагида кўзга ташланади. Бундай назорат 
ўқувчида ўз-ўзига ишонч, қатъийлик, ўз ютуғи ва камчиликларига, 
ўртоқлари эришган натижаларга танқидий баҳо бера олиш 
ҳиссини, масъулият ва жавобгарликни тарбиялашга ёрдам 
беради. 


108 
Ҳисобга олишдаги баҳо ўқитувчи қўлидаги қўрқитув ва 
жазолаш қуроли эмас, балки ўқувчиларни мустақил, ижодий 
билишга ундайдиган восита бўлиб қолиши керак. 
Ўқув жараёнидаги назорат - ўқувчилар ўқув фаолиятини 
бошқариш ва унга раҳбарлик қилиш, уларнинг ижодий куч ва 
қобилиятини ривожлантириш воситасидир. Назорат билишдаги 
ўқувчи ва ўқитувчи ўртасида актив фаолиятга асосланган қайта 
алоқа жараёнидир. 
Ўқитувчи ва ўқувчи йўналишида назорат ташқи қайта алоқа, 
ўқувчиларнинг ўз-ўзини назорат қилиши эса ички қайта алоқа 
ҳисобланади. Назорат билан ўз-ўзини назорат ўртасида узвий 
боғлиқлик мавжуд. 
Назорат, албатта, қўйиладиган баҳода ифодаланмаслиги 
керак, балки далиллар келтириш, шарҳлаш, таҳлил этиш, 
маслаҳат бериш шаклида бўлиши, камчиликни кўрсатишгина 
эмас, шунингдек, бошқа вариантдаги ечимларни тавсия этиш
биргаликда муҳокама юритиш, хулоса чиқариш кўринишида 
бўлиши ҳам мумкин. 
Назорат жорий, тематик, даврий, якуний, умумлаштирувчи 
турларга бўлинади. 
Назорат методлари: назорат кўринишидаги суҳбат; ҳикоя: 
назорат кўринишидаги ўқиш; ёзма, оғзаки назорат; график усули
амалий назорат; дастурий назорат; рейтинг назорати; тест усули 
ва ҳ.к. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   93   94   95   96   97   98   99   100   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling