Тақризчилар: доцентлар Н
Download 1.92 Mb. Pdf ko'rish
|
pedagogika nazariyasi va tarixi
- Bu sahifa navigatsiya:
- Практикумлар
- Семинар машғулотлари
қўйишнинг
таълим муассасаларида қўлланилиб келинаётган бир қатор шакллари мавжуд: Булардан: практикум ва семинар машғулотлари, факультатив машғулотлар; ўқув экскурсиялари; қўшимча дарс; маслаҳат; суҳбат; уй ишлари; маъруза; имтиҳон, синов, тест, рейтинг тизими ва бошқаларни келтириш мумкин. Практикумлар ўқувчиларнинг олган билимларини ўқув кабинетлари, лаборатория ва устахоналарда, ишлаб чиқариш корхоналарида, тажриба-ер участкаларида амалда қўллашга ўргатиш, амалий кўникма ва малака ҳосил қилиш касбий йўналиш ишларида муҳим аҳамият касб этади. Практикумни ўтказиш учун уста, ўқитувчи, мутахассис режалаштирилган ишларни амалга ошириш олдидан кўрсатмалар беради, фаолиятга тайёрлайди, ишларнинг моддий-техник таъминотига эътибор беради. Иш қуролларининг етарлилик даражасига кўра, оммавий ёки 2-3 кишидан иборат гуруҳ билан ишни ташкил этади. Ўқитувчи томонидан бу соҳада болалар фаолиятига мақсадли раҳбарлик қилиниши ва йўналтириб турилиши эса уларни мустақил ишлашга ўргатиб боради. Семинар машғулотлари одатда, гуманитар, ижтимоий фанларда маълум бўлим ёки катта бобларни ўрганиб бўлингач, олиб борилади. Ушбу машғулот тури ўқувчиларни назарий материалларни системалаштириш, умумлаштириш, шунингдек, талаба, ўқувчиларни у ёки бу тарзда маълумотлар билан чиқиш, мунозара юритиш, ўз фикрини мустақил ҳимоя қилиш, ўз фикр- мулоҳазалари билан ўртоқлашиш каби кўникма ва одатларга ўргатишда муҳимдир. Семинар машғулотлари режалари ҳақида 106 талаба, ўқувчилар билан олдиндан фикрлашиб олинади. Тайёргарлик жараёнлари ҳақида маслаҳатлар берилади. Зарур адабиётлар, манбалар тавсия этилади. Ўқувчилар муаммоли характердаги реферат, ахборотлар ва маърузалар билан чиқишлар қиладилар. Ўқитувчи бундай ишларни тайёрлашга раҳбарлик қилади ва йўналиш бериб боради. Одатда семинар машғулотлари ўқитувчининг қисқача кириш сўзидан сўнг бошланади. Асосий вазифалар мавзу йўналишида ҳал этилиши кераклиги айтилади. Ўқувчилар чиқишлари маълум саволлар ва унга берилган жавоблар ҳамда маълум қўшимча тарздаги фикрлар билан тўлдирилади. Машғулот охирида ўқитувчи умумлаштирувчи, бугунги чиқишларга баҳо берувчи фикрларни билдиради. Download 1.92 Mb. Do'stlaringiz bilan baham: |
Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling
ma'muriyatiga murojaat qiling