Тақризчилар: доцентлар Н


Назоратнинг самарадорлиги ўқитиш жараёни, уни ташкил


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet98/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

Назоратнинг самарадорлиги ўқитиш жараёни, уни ташкил 
этиш билан бевосита боғлиқ. Назоратни ташкил этиш 
деганда: вақтни белгилаш ва назорат машғулотларини 
ўтказиш; назорат оралиғи ва изчиллиги; дидактик ва техник 
воситалардан вақт, мазмун, шароит жиҳатдан тўғри 
фойдаланиш; назорат методларининг ўзаро боғлиқлиги; 
натижаларни қайд этиш ва ифодалаш тушунилади. 
Ўқувчилар ўқув-билиш фаолиятининг самарадорлиги миқдор 
ва сифат кўрсаткичларида ифодаланади. Баҳо ўқувчини 
тарбиялайди, унинг ҳис-туйғуси ва онгига таъсир этади. Баҳонинг 
таълимий моҳияти билимларнинг, кўникма ва малакаларнинг 
сифати билан, тарбиявий моҳияти эса, ўқувчиларнинг фаоллиги, 
мустақиллиги, хоҳиши, онглилиги ва ишга масъулият билан 
қарашида ифодаланади. 
Бу ўринда ҳозирда амал қилинаётган, баҳолашнинг рейтинг 
тизими ва унинг афзалликлари тўғрисида тўхталиб ўтиш мақсадга 


109 
мувофиқдир. 
 
20-боб. ТАЪЛИМНИ ТАШҲИС ЭТИШ 
1. Ўқувчилар билимини ташҳис этишнинг мақсад ва вазифалари. 
Замонавий 
таълим 
муассасаларида 
ўқувчиларнинг 
ақлий 
салоҳиятини ўрганиш ва уларни билиш фаолиятини йўлга қўйиш, 
назорат қилиш, таҳлил этиш, қайта алоқа туфайли уларнинг олган 
билим, кўникма ва малакаларини баҳолаш ва у орқали кейинги таълим 
жараёнларини лойиҳалаш алохида ахамият касб этади. Бу жараёнлар эса 
ўз навбатида таълим сифатини янгилашга имкон яратади. Таълим 
сифати - бу “таълим олувчи-таълим берувчи” даражасида мунтазам 
равишдаги ўлчамлар асосида таълим берувчи ва олувчининг ўзаро 
муносабатини, таълим олувчилар фаолияти таълим натижаларининг 
таълим-тарбиясига мослигини белгиловчи кўрсаткичдир. Шунга кўра 
таълим муассасаларида таълим берувчи ва олувчилар тўғрисида аниқ 
маълумотлар тизимини яратиш ва шу асосида ўқувчи билиш фаолиятини 
самарали йўлга қўйиш бугунги куннинг долзарб масаласидир. Мавжуд 
аниқ маълумотлар тизими ёки таълим сифати мониторинги - бу 
таълим жараёни ва унинг ривожланишини узлуксиз равишда назорат 
қилиш, баҳолаш ва ташҳисли-лойиҳали кузатиб боришга имкон 
берувчи илмий асосланган методдир. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   94   95   96   97   98   99   100   101   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling