Ташҳис жараёнининг субъекти бўлиб, махсус тайёргарликдан
ўтган сотсиолог, тиббиёт ходимлари, психологлари, шунингдек, ўқув-
тарбия жараёнининг бевосита иштироклари ҳам ҳисобланади.
Педагогик ташҳис функциялари ичида биринчи ўринга
стратегик-ахборотли,
тактик-коррекцион
ва
башоратли
функциялар кўзга ташланади.
Стратегик-ахборотли функция - болалар тўғрисида, педагогик
жараённи кечиши тўғрисида ўқув-тарбия жараёнига педагогик
раҳбарликни ташҳисли таъминотини белгиловчи умумий билимлардан
иборат. Агар умумий педагогика ва психология тарбиячи ва
ўқитувчиларни болалар ҳаёти, уларнинг ривожланиши ва ўзини ўраб
турган оламга бўлган муносабати тўғрисидаги қонуниятлар ҳақидаги
билимлар билан қуроллантирса, стратегик ташҳис эса ҳар бир аниқ шахс
ривожланиши ва психикаси тараққиётининг реал ҳолати, меъёри ёки
оғиши борасида ахборот беради. Бундай ахборотлар педагогик
жараённи, ҳисобга олиш, назорат қилиш, амалий мақсадли жараён
сифатида қараб чиқишга, йўлга қўйишга имкон яратади.
Стратегик ташҳисли ахборот яхлит педагогик тизим, йўналиш,
назарияни тарбияли бўлиши, ўқитиш самарадорлигини текшириш
имконини беради.
Тактик-корректсион ташҳис педагогик жараён ҳаракатини, ҳаёт
пулсини доимо ҳис этиб туришини таъминловчи ахборот билан
таъминлашга қаратилган.
Таълим ва тарбия самарадорлигини таъминлашда муваффақият ва
камчиликлар, ўқувчиларни билимларни эгаллаш, дунёқараш, эътиқод,
аҳлоқий, эстетик муносабатларни шакллканиши тўғрисидаги доимий
ахборотлар, билими ҳақидаги маълумотни ҳисобга олмасдан эришиб
бўлмайди.
Педагог томонидан кенг ва чуқур эгаллаган билимлар (ташҳисли)
ҳар бир ўқувчи шахсига, ўзига, одамларга, ҳаётга муносабатларида
ўзгаришлар киритиш, педагогик жараённи боришини ўзгартириш,
тарбия ва таълимнинг айрим шакл, методларни такомиллаштиришга
ёрдам беради.
Do'stlaringiz bilan baham: |