Тақризчилар: доцентлар Н


Ташҳис ва назорат қилиш принциплари


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet104/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

5.Ташҳис ва назорат қилиш принциплари. 
Ўқувчиларнинг ўзлаштирганлик даражасини ташҳис қилиш 
ва назорат қилишни муҳим принциплари бўлиб объективлик, 


114 
ситсемалилик, кўрсатмалилик ҳисобланади.
А) Объективлик принципи. У илмий асосланган ташҳисли 
тестлар мазмуни (топшириқ, саволлар), ташҳисли жараён, барча 
ўқувчилар билан тенг, дўстона муносабатлар билим, кўникмаларни 
баҳолаш аниқ, адекватив тарзда белгиланган муносабатлар, билим 
кўникмаларни баҳолаш аниқ, адекватив тарзда белгиланган баҳолаш 
мезонларида ўз ифодасини топади. Ташҳиснинг объективлиги амалда 
қўйилган баҳолар, назорат қилишнинг метод ва воситалари ҳамда 
педагогдан қатъий назар, ташҳисни амалга ошириш мақсадини 
белгилайди. 
Б) Ситсемалилик принципи. Ушбу принцип замирида ташҳисли 
назорат дидатик жараёнларнинг барча босқичларида билимни идрок 
қилишдан бошлаб уни амалий қўллашгача бўлган тизимда амалга 
оширилиши 
керак. 
Ситсемалилик 
ўқувчиларни 
мазкур 
ўқув 
муассасасига келганининг биринчи кунидан, то уни битириб кетгунига 
қадар доимий ташҳис қилишни талаб этади. Мактаб назорати ўқувчи 
нимани билиши ва уддалаши зарур бўлган муҳим билим ва 
кўникмаларни маълум оралиқда амалга оширишни тақозо этади. 
Ситсемалилик принципи ташҳис ўтказишга комплекс ёндашишни тақозо 
этади, яъни назорат қилишнинг турли шакл, метод ва воситалари
текшириш, баҳолаш ўзаро боғлиқ ҳолда битта мақсадни амалга 
оширишга хизмат қилади. 
В) Кўрсатмалилик принципи (ёки ошкоралик принципи). Мазкур 
принцип барча ўқувчиларни бир хил ва мавжуд меъзон асосида 
ошкораликка асосланган ҳолда синовдан ўтказишни тақозо этади. 
Ташҳис жараёнида белгиланган ҳар бир ўқувчининг рейтинги 
кўргазмали, ошкоралик, қиёсий характерга эга. Ошкоралик ёки 
кўрсатмалилик баҳони эълон қилиш ва таҳлил этишни талаб этади.
Баҳо - бу ўқувчига бўлган талаблар эталони ҳақида фикр юритиш, 
педагог объективлилига баҳо бериш имконини берувчи мўлжал деб 
ҳисоблаш мумкин. 
Ушбу принципни зарурий шарти, ташҳис натижаларини қизиққан 
инсонларга эълон қилиш, муҳокама ва таҳлилни ўтказиш ва шу асосда 
камчиликларни тугатишнинг келажак режаларини ишлаб чиқишдан 
иборат. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   100   101   102   103   104   105   106   107   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling