Тақризчилар: доцентлар Н


Оила, мактабгача тарбия муассасалари, барча турдаги


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet107/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

Оила, мактабгача тарбия муассасалари, барча турдаги 
таълим муассасалари ходимлари, ота-оналар, тарбиячилар 
учун баркамол инсонни тарбиялашнинг асосий йўналишлари 
тарбия олдида турган муҳим вазифа сифатида қабул 
қилиниши керак. 
Ўсаётган ёш авлоднинг тарбияси - жамиятимиз кейинги 
тараққиётининг муҳим омили ҳисобланади. Унинг ижтимоий 
вазифаси авлоддан-авлодга инсонларнинг кўп қиррали ишлаб 
чиқариш, меҳнат, турмуш, маънавий бой тажрибаларини етказиб 
беришдан ҳамда уларни бойитиш ва ривожлантиришдан иборат. 
Инсон шахси жуда кўплаб омилларнинг, объектив, 
субъектив табиий, ижтимоий, сиёсий, ташқи ва ички, боғлиқ 


117 
ва боғлиқ бўлмаган стихияли ва мақсадга мувофиқ ва бошқа 
кўплаб омилларнинг бевосита ҳамда бавосита таъсири 
остида шаклланиб боради. 
Бу ўринда инсон бўлаётган таъсирларни шунчаки, пассив 
фотография тарзида қабул қилиб олмайди, балки бундай 
таъсирларга у ёки бу тарзда жавоб беради, муомала, муносабат 
билдиради, фаолият кўринишлари билан жавоб беради, яъни 
ўзининг шаклланиши ва ривожланишида субъект тарзида иштирок 
этади. Жамият, айрим шахслар томонидан қўйилган мақсад ва 
вазифаларга кўра, мақсадга мувофиқ, системали ва режали 
йўлга қўйилган жараён ва унга раҳбарлик тарбия жараёни 
деб аталади. 
Тарбия жараёни - бу шахсни ижтимоийлаштириш жараёни 
ҳисобланиб, уни ҳаётга, жамиятдаги ўрнини топишга, фаол 
муносабатга тайёрлаш, жамиятга фойда келтира оладиган, шу 
билан бирга, ўз фаолиятидан маънавий ҳамда моддий 
қониқиш ҳосил қиладиган тарзда тарбиялаш демакдир. 
Шу сабабли ҳам қаерда тарбия бўлса, болаларнинг 
ривожланишидаги ҳаракатлантирувчи кучлар, ёш ва ўзига хос 
хусусиятлари ҳисобга олинади. Қаерда тарбия бўлса, жамиятнинг 
ва табиий муҳитнинг ижобий томонларидан фойдаланилади. 
Қаерда тарбия тўғри йўлга қўйилган бўлса, жамиятдаги номақбул 
ва салбий таъсир этувчи куч қирқилади. Қаерда тарбия тўғри 
йўлга қўйилган бўлса, барча ижтимоий институт, марказларнинг 
бирлиги ва ҳамкорлиги таъминланади. Қаерда тарбия тўғри йўлга 
қўйилган бўлса, шахснинг эртароқ мустақил фаолият кўрсатишига, 
қобилиятлари намоён бўлишига имкон яратилади. 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   103   104   105   106   107   108   109   110   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling