Тақризчилар: доцентлар Н


II.  Авторитар тарбия. Эркин тарбия назарияси


Download 1.92 Mb.
Pdf ko'rish
bet108/202
Sana04.02.2023
Hajmi1.92 Mb.
#1166480
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   202
Bog'liq
pedagogika nazariyasi va tarixi

II. 
Авторитар тарбия. Эркин тарбия назарияси 
 
Тарбия жараёнига шахсни мақсадга мувофиқ шакллантириш 
ва ривожлантириш жараёни сифатида қараш ҳақидаги замонавий 
илмий тасаввурлар бир қатор педагогик ғояларнинг узоқ давом 
этган ўзаро кураши натижасида пайдо бўлди. 
Ўрта асрдаёқ авторитар тарбия назарияси юзага келди ва 
у ҳозиргача турли кўринишларда (масалан, скаутинг 
назарияси) давом этиб келмоқда. Ушбу назариянинг ёрқин 
намоёндаларидан бири немис педагоги И.Ф.Гербарт бўлиб, у 
тарбияни болаларни бошқариш жараёни деб тушунтирди. 
Ушбу бошқарувнинг мақсади - «уни у ёқ, буни бу ёққа ирғитаётган» 
болалардаги ёввойи 
феъл-атворни бостиришдан 
иборат. 


118 
Болаларни бошқариш мазкур ҳолатда унинг хулқини белгилайди. 
Гербарт бошқарув усуллари болаларни назорат қилиш ва уларга 
буйруқ беришдан иборат, деб билади. 
Ўша даврда (ўрта асрларда) Ж.Ж.Руссо авторитар 
тарбияга қарши эркин тарбия назариясини илгари сурди. У ва 
унинг издошлари болани ҳурмат қилиш лозим, уни чегаралаб
тўсиб, бўғиб қўймаслик керак, балки боланинг табиий 
ривожланишини ҳар томонлама рағбатлантириб, қувватлаб туриш 
зарур, деб ҳисоблайдилар. Ушбу тарбия назарияси дунёнинг 
турли мамлакатларида ўзининг ривожини топди. Ҳатто бугунги 
кунда ушбу назария Европа мамлакатларидан Англия, Франция, 
Белгия, Россияда кенг тарқалиб, бола тарбиясида унинг 
табиатидан, танланиш хусусиятидан келиб чиқиш керак, деган 
фикрлар айтилмоқда. 
Ҳозирги замон педагогикасидаги асосий оқимларни 
ўрганиш шунга олиб келяптики, тарбия жараёни тушунчаси, 
бу тарбияланувчига тўғридан-тўғри таъсир этиш ёки қатор 
талабларнинг бажарилишини ташкил этиш тарзида мажбурий 

Download 1.92 Mb.

Do'stlaringiz bilan baham:
1   ...   104   105   106   107   108   109   110   111   ...   202




Ma'lumotlar bazasi mualliflik huquqi bilan himoyalangan ©fayllar.org 2024
ma'muriyatiga murojaat qiling